Энергия ва электроэнергия мухандислиги Энергия хақида асосий маълумотлар Койнот пайдо булишнинг замонавий талқини



Download 20,54 Kb.
bet2/2
Sana26.04.2022
Hajmi20,54 Kb.
#582568
1   2
Bog'liq
1-мавзу

энергия — ҳар қандай кўринишдаги материя, хусусан, жисм ёки жисмлар тизимини ташкил этувчи зарралар ҳаракатининг ҳамда бу зарраларнинг ўзаро ва бошқалар зарралар билан таъсирларининг миқдорий ўлчови. Халқаро бирликлар тизимида Энергия худди иш каби жоулда; атом физикаси, ядро физикаси ва элементар зарралар физикасида эса электронвольтда ўлчанади. Энергия йўқдан бор бўлмайди ва мавжуд энергия йўқолмайди, фақат у бир турдан иккинчи турга ўтади (қ. Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни). Физикада материя ўзаро боғланган модда ва майдон шаклида ўрганилади. Материянинг ҳаракатларига мос ҳолда энергия шартли равишда механик, ички, электромагнит, кимёвий ва бошқалар турларга ажратиб текширилади. Мас, кимёвий энергия электронларнинг кинетик энергияси ҳамда электронларнинг бир-бири ва атом ядролари билан ўзаро таъсирлари натижасида вужудга келган Энергиялар йиғиндисига тенг. Муайян тизимнинг ҳолатини ифодаловчи параметрларга боғлиқ бўлиб, тизимнинг ҳар бир ҳолатига аниқ бир энергия қиймати тўғри келади. Тизимнинг исталган ҳолатидаги энергия қиймати тизим бу ҳолатга қандай усул билан келганлигига боғлиқ эмас. Бинобарин, энергия тизим ҳолатининг функциясидир.
Туташ муҳит ёки майдон учун энергия зичлиги ва энергия оқими тушунчалари қўлланилади. Бирлик ҳажмдаги энергия э. зичлиги ва энергия зичлигининг унинг тарқалиш тезлигига кўпайтмасига тенг катталик эса энергия оқими деб аталади. Тартибсиз ҳаракатланувчи жуда кўп зарралардан иборат тизимларнинг, яъни макроскопик жисмларнинг ўзаро таъсирида иссиклик миқдори муҳим роль ўйнайди. Тизимнинг механик ҳаракатланиши учун ташқи кинетик энергиясини, бошқа тизимлар билан майдонларнинг ўзаро таъсири ташқи потенциал э. сини ҳосил қилади. Тизимнинг ташқи энергияси ташқи кинетик ва ташқи потенциал энергиялари йиғиндисига тенг. Макроскопик ҳаракатсиз, бошқа тизимлар ва майдонлар билан ўзаро таъсир қилмаган тизим энергияси унинг ички энергияси бўлади. Тизимнинг ҳар қандай ҳолатидаги ички энергияси аниқ қийматга эга, яъни ички энергия ҳолат функциясидир. Тизимни ташкил қилган атомлар ва молекулаларнинг энергиялари, улар таркибидаги электронлар, ядроларнинг ўзаро таъсир энергиялари ва ҳ. к. ички энергия таркибига киради.
Термодинамикада эркин энергия ва боғланган энергия тушунчалари хам кенг қўлланилади. Баъзан энергия турлари ичида иссиқлик э. си ҳам мавжуд. Тизим зарраларининг бетартиб ҳаракат э. си иссиқлик энергияси деб аталади. Ҳар қандай жисм ёки элементар зарра э. га эга экан, у массага ҳам эга. Аммо шундай зарралар ҳам мавжудки, уларнинг тинч ҳолатдаги массаси нолга тенг, бинобарин тинч ҳолатдаги энергиялар ҳам нолга тенг. Фотонлар ва нейтронлар шулар жумласига киради. Атом ядроси нуклонлардан ташкил топган. Ядронинг тинч ҳолатдаги массаси нуклонларнинг тинч ҳолатдаги массалари йиғиндисига тенг эмас. Бу икки масса айирмаси ядронинг масса дефекти дейилади. Классик физика тушунчаларига асосан ҳар қандай тизимнинг ҳолатлари узлуксиз равишда ўзгариб, энергияси узлуксиз қийматларга эга бўлиши мумкин. Аммо квант назариясига асосан ҳаракатлари чегараланган ҳажмдаги фазода содир бўлаётган микрозарралар ҳар қандай ҳолатларда бўла олмайди, у фақат махсус ҳолатлардагина бўлиши мумкин, бинобарин бу ҳолатларга тегишли энергия узлукли қийматларга эга бўлади. Ташқаридан энергия квантини қабул қилган тизим кўпроқ Энергияли ҳолатга ўтади. Энергия квантини ташқарига чиқариш натижасида тизим камроқ энергияли ҳолатга қайтади.
Барча табиат ҳодисалари, инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолияти энергия билан боғлиқ. Кенг кўламли энергетика соҳаси энергия тушунчасига асосланган. Энергия шаклларини ўзаро алмаштириш, энергияни узоқ масофаларга узатиш, унинг маълум манбаларидан фойдаланиш, янги энергия манбаларини қидириш каби масалалар фан ва техника учун асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Сув, шамол, ўрмон, кўмир, нефть, газ каби чекланган ер бойликларидан катта суръатлар билан фойдаланилиши натижасида улар тобора камайиб бормоқда, бинобарин кишилик жамияти олдида турган долзарб масала янги энергия манбаларини қидириб топиш. Ҳоз. кунда диққатга сазовор бўлган янги энергия манбалари Қуёш (қ. Гелиотехника, Гелиофизика) ва атом ядроси ҳисобланади. Оғир элемент ядроларининг парчаланишидан ҳосил бўладиган э. дан халқ хўжалигида тобора кенг фойдаланилмоқда (қ. Атом реактори, Атом электр станцияси). Енгил элемент ядролари қўшилишидан оғирроқ элемент ядролари пайдо бўлишида ажралиб чиқадиган э. дан фойдаланиш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Download 20,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish