Тошкент вилояти Бўка тумани Наврўз кўчасида фаолият юритувчи “EMPIRE HAUSE” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган
Сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш бўйича
БИЗНЕС РЕЖА
Лойиханининг умумий қиймати: 250 000 000 сўм Ўз маблағи: 100 000 000 сўм Банк кредити: 150 000 000 сўм Кредит муддати: 36 ой Кредит фоизи: 14% Имтиёзли даври: 6 ой
Бука тумани - 2022 йил 1.ЛОЙИҲАНИ ТАҚДИМ ЭТУВЧИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТ 1.1.Номи: Тўлиқ номи: «EMPIRE HAUSE” МЧЖ 1.2. Хўжаликнинг юридик манзили: Тошкент вилояти Бука шаҳри Наврўз кўчаси 1.3. Мулкчилик шакли: Якка тартибдаги тадбиркор
1.5. Асосий фаолият йўналиши: Сут махсулотларини қайта ишлаб чиқаришни ташкил этиш
1.6. Банк маълумотлари: Х/р:20208 000 ___________________; ИНН: 309 214 461;
МФО: 00782 АТ Халқ банк Бўка филиали; ЛОЙИХАНИНГМАҚСАДИ
Сутни қайта ишлаб чиқариш эвазига аҳолини турли хилдаги сут махсулотларига бўлган талабини қондириш ва даромад олиш Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётнинг асосий харакатлантирувчи кучи бўлиб кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик ҳисобланади.
Бизнинг иқтисодиётимиз ҳам илдам қадамлар билан бозор муносабатлари шароитида иш юритишга ўтиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Махкамасининг кичик бизнесни ривожлантириш, аҳолини турмуш даражасини яхшилаш ҳамда замонавий технологиялар асосида янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқариш ва қўшимча иш ўринлари яратиш борасидаги қабул қилинаётган бир қатор қарор ва фармонлари, хорижий давлатларнинг имтиёзли кредит линиялари хамда ажратилаётган бир катор махаллий ва хорижий грантлар ҳисобига кичик ва хусусий тадбиркорлик сохасида жуда катта ривожланишлар бўлмоқда.
Республикамизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари кўплаб йўналишларда мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссаларини кўшиб келмоқдалар.
Бугунги кундаги туман ва туман атрофидаги ички бозорларини ўрганиб, сут махсулотлари базасини аниқлаб, аҳолининг ички талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолини иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга кенг шароитлар яратиб берилишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда туманда бугунги кунда мавжуд бўлмаган янги йўналиш сут махсулотларини қайта ишлаб чиқариш мақсадида Хўжалик шаклида бирлашган холда марказлашган сутни кайта ишлаб чиқариш Хўжаликини ташкил этиб, туман ва қўшни шаҳар ва туманлардаги бозорларга ўз маҳсулотларини сифатли етказиб бериш, вилоятдаги бозорларда ўз махсулоти билан ўз ўрнига эга бўлишни режалаштирганлар.
Хўжалик мазкур лойихани амалга ошириши давомида бугунги кунда Республикамизда тадбиркорлик соҳасидаги имкониятлардан фойдаланиб, вилоятнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади яъни:
1.Республика худудига замонавий хорижий ишлаб чиқариш технологиясини олиб келади;