Ёмғир остидаги одам


Ҳаддан ташқари катта тана



Download 47 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi47 Kb.
#153452
1   2   3   4   5
Bog'liq
ёмгир остидаги одам

Ҳаддан ташқари катта тана - қондирилмаган эҳтиёжлар, хоҳишлар мавжудлигидир. Квадрат тана жасурлик белгиси. Жуда кичик тана - камситилиш, арзимаслик ҳисси.
Юз - дунёга муносабатни билдиради. Юз бўрттирилган бўлса - бошқалар билан муносабат, ўз ташқи кўриниши ҳақида кучли ўйлашни билдиради. Юз шляпа билан беркитилган бўлса ёки зонт ёпиб турган бўлса ёки чизилмаган бўлса - ёқимсиз таъсирлардан қочишга интилишдир.
Катта, штрихланган кўзлар - қўрқув, ташқи муҳитни назорат қилишни билдиради.
Кичик кўзлар-нуқталар (таёқчалар) - ўз оламига ғарқ бўлиш, визуал стимуллардан қочишни билдиради. Киприклар - ноз карашма, намойишкороналикни билдиради.
Катта қулоқлар - Танқидга сезгирлик, атрофдагиларни яхши фикрлашига манфаатдорлик. Кичик кулоқлар, қулоқларнинг йўқлиги - танқиддан қочиш, ўзи ҳақида ёмон сўз эшитишдан қочишни билдиради.
Қўл оёқлар - шахслараро муносабатлар ўзаро таъсирини символи. Катта очилган қўллар, кафтлар олдинга бўлса очиқлик, ҳаракатга интилишни билдиради. Агар қўллар билак атрофида елкага нисбатан кенгроқ бўлса бу ҳарактлардаги импульсивликни билдиради. Агар қўллар танадан алоҳида тасвирланган бўлса - расм чизувчи учун тана импульсларини назорат қилолмайди. Қўллар орқасига қилинган бўлса ён беришни хоҳламаслик, аммо агрессия назорат остидалигини билдиради. Жуда узун қўллар - катта иззат нафс. Қўллар таранг зўриқиб ва танага ёпишган бўлса - ригидликни, имиллаганлик, тарангликни кўрсатади. Қўлларни йўқлиги - мулоқот қилишни хоҳламаслик, ўзининг ноадекватлик ҳиссини билдиради. Бармоқлар ҳиссиётларни, кўпинча арессияни ифодалайди. Алоҳида чизилган катта бармоқлар сиқилган агрессивликни кўрсатади.
Экспозицияни ўзгартириш
"Ёмғир остидаги одам" расмида "Одам" расмига нисбатан одатда, муҳим фарқ аниқланади. Экспозиция қандай ўзгарганлигини кўриш муҳим. Масалан, агар одам кетаётган ҳолда тасвирланган бўлса, қийин ҳаётий вазиятлардан кетиш, ёқимсиз вазиятлардан қочиш тенденцияси борлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин (айниқса, агар одам қуш учадиган баландликдан кузатилаётгандек қилиб тасвирланган бўлса).
"Ёмғир остидаги одам" фигураси қоғознинг юқори қисмида тасвирланиши синалувчини ҳақиқатдан қочишга мойиллигини, оёқ остидаги асосни (таянч)ни йўқотиш, ҳимоя қилиш механизмининг фантазия қилиш типи, кўпинча оқланмаган ҳаддан ташқари оптимизмга мойиллигини таҳмин қилиш мумкин.
Фигурани профилда (ёнидан) ёки орқаси билан турган ҳолати дунёдан кечиш, ўз ўзини ҳимоя қилишга интилишни кўрсатади.
Қоғозни пастидаги тасвир депрессив тенденцияларнинг, ҳимоя қилинмаганлик ҳиссининг мавжудлигини билдириш мумкин.
Бошқа ҳолларда шарҳлашни "Одам" методикасига асосан шарҳлаш керак. Масалан, чапга сурилган тасвир, гоҳида, хатти-ҳаракатдаги импульсивлик билан боғлиқ, ўтмишга ориентация билан боғлиқ, баъзи ҳолларда онага боғлиқликни билдиради.
Ўнгга сурилган тасвир, атрофдагиларга мўлжалланганлик мавжудлигига, отасига боғлиқлик ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish