Фон, атроф
Ёмғир ифодаланган чизиқлар бўйича расм муаллифини атроф-муҳитга муносабатини билиш мумкин. Оғир, босиқ, бир хил-даги бир томонга чизилган чизиқлар (штрих) атроф-муҳитнинг бир маромдалигини билдиради. Тартибсиз штрихлар - атроф-муҳитни хавотирли, ностабиллигини билдиради. Вертикал штрихлар қайсарлик, қатъиятни билдиради. Бутун варақ бўйича қисқа, бир текис бўлмаган штрихлар ва барча ҳимоянинг (зонт, шляпа ва ш.к.) йўқлиги хавотирлик ва атроф-муҳитни душманларча қабул қилишни билдиради.
Расмлардаги ранглар. Расмларни рангли қаламда ҳам чизиш мумкин. Яхши мослашувчи ва эмоционал бола 2, 5 хил ранг ишлатади, 7 ва 8 хил ранг юқори ўзгарувчанлик, беқарорликни билдиради. Битта рангни қўллаш эмоционал туғёндан қўрқув эҳтимоли борлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |