Калит сўзлар: Ихтисослаштирилган, инглиз тили, замонавий, педагогика, технологиялар, хориж, таълим, ўқитувчи, маҳорат.
Аннотация: В данной статье описывается роль и значение обучения английскому языку в профильных школах, дается краткий обзор технологий обучения английскому языку, дается аналитическая характеристика деятельности профильных школ английского языка. В статье вы также узнаете о методах обучения английскому языку в профильных школах и возможностях современных педагогических технологий, о невозможности обучения английскому языку без современных методов, о результатах авторского исследования по использованию этих педагогических технологий.
Ключевые слова: Специализированная, английский язык, современная, педагогика, технология, обучение, зарубежная, образование.
Abstract: This article describes the role and importance of teaching English in specialized schools, a brief overview of English teaching technologies, an analytical description of the activities of specialized English schools. In the article you will also learn about the methods of teaching English in specialty schools and the possibility of modern pedagogical techniques, the impossibility of teaching English without modern methods, the results of the author's research on the use of these pedagogical technologies.
Keywords: Specialized, English, modern, pedagogy, technology, teaching, foreign, education teacher.
Кейинги йилларда мамлакатимизда биз хорижий тилларни она тили даражасида ўрганишга ҳаракат қилинмоқда. Мазкур соҳада вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар эълон қилинди: халқаро тил сертификатларига эга бўлган ўқитувчиларга устама ҳақлари жорий этиш; янги (ёки қайта) ишга қабул қилинган ўқитувчилар учун миллий ва халқаро тил сертификатига эга бўлиш лозимлиги талабини жорий этиш; юқори балл олган ўқитувчилар учун ўқиш харажатларининг бир қисмини қоплаш; хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш 1мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар учун маблағ ажратиш; чет эллик ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда ихтисослаштирилган мактабларни очиш; хорижий тилларни билиш бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун президент мукофотини жорий этиш каби кўплаб имкониятлар берилмоқда.
Бизнинг назаримизда ихтисослаштирилган мактабларда “Инглиз тилини ўқитишда” халқаро тан олинган баҳолаш мезонларидан фойдаланиш услуби хорижий ривожланган давлатлар билан деярли бир хил бўлиб мамлакатимизда бу тизим бўйича билим даражаларни бўлиб олиш тўғрисидаги мулоҳазалар умумлаштирилиб тадбиқ қилиниши керак. Мазкур фан учун мазкур методика бўйича тайёрланган ўқитувчи энг муҳим ресурс бўлиб хизмат қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Инглиз тилидан ихтисослаштирилган мактаб учун, CEFR (санашнинг умумевропа тизими)га эга камида А2 ўқитувчилар керак бўлади, бироқ методика энг муҳим қисм ҳисобланиши оддий ҳақиқатдир. Инглиз тилинибаҳолашда – исталган бошқа предметдан фарқ қилган ҳолда даражаларга солиниб баҳоланади. Ихтисослатирилган мактабларда баҳолаш мезонларини Европанинг ривожланган давлатлари тажрибасидан фойдаланиб, инглиз тилини эшита билиш ва гапира билиш энг табиий кўникмалар ҳисобга олиниб баҳолашни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Шунингдек ихтисослаштирилган мактабларда "Инглиз тилини ўқитишда" халқаро тан олинган баҳолаш мезонларидан фойдаланишда ўқитувчилар, инструкторлар ва вазирликлар вакиллари билан бирга келишиб баҳолашни қуйидагиларни инобатга олиб амалга оширилишини таклиф қиламиз:
Биринчи: инглиз тилидаги ҳарфлар/товушлар, кўп ишлатиладиган сўзларни, ҳарфлар ва товушларни қандай қилиб аралаштириш ва бўлишни ўз ичига оладиган эрта саводхонлик (24х80 семинарлар) даражасига қараб, бу тизим Швейцария таълим тизимида қўлланилади.
Иккинчи: ижтимоий ўзаро алоқа қилишни йўлга қўйиш (жуфт ва гуруҳ бўлиб ишлаш) бўйича узлуксиз профессионал ривожлантириш, ўқувчилар хулқини тушуниш, бошқалар орасида уларни бошқариш усуллари (10х80 дақиқалик семинарлар)да берилган жавобларга қараб бу Италия таълим тизимига хос. Ихтисослаштирилган мактабларда баҳолаш мезонлари “Инглиз тилидаги таълим” бўйича кучли бўлган EMI ва “Тил мазмуни ва уни ўрганиш” бўйича бироз кучсизроқ бўлган CLIL версиялардан2 фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳар икки баҳолаш усулида ҳам ўқитувчининг сифати муваффақиятни таъминловчи омил ҳисобланади. Ўқитувчиларни материалларни инглиз тилида етказиб беришга ўргатишаётган бўлишса ва улар ўзларига ишонса, уларнинг баҳолари ҳам юқори бўлади! Баҳолаш мезонлари аҳамиятлидир, бироқ ўқувчилар қандай ўқиётганини фаҳмлаётган профессионаллар энг муҳим омиллардир.
Ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатишнинг ўрни ва аҳамиятини ширишда биз халқаро талабларга жавоб берадиган дарсликлар ва методикаларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур соҳада Президентимизнинг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожи учун муҳим қадамлардан бир бўлди десак муболаға бўлмайди.
Ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатишнинг ўрни ва аҳамиятини юксалтиришда янги қадамларни босишдан олдин аввалроқ босиб ўтилган йўлга назар ташлаш, таҳлилини қилиш керакдир? Ахир, ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси Абдулла Қодирий ёзганидек, “мозийга қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар”.
Ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатишнинг ўрни ва аҳамиятини биз манбаларда келтирилган қуйидаги маълумотлар билан таҳлил қиладиган бўлсак минг хорижий тил ўқитувчисидан атиги 4 фоизи ихтисослаштирилган инглиз-тил ўқитувчиси ҳиссасига тўғри келаркан. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ихтисослаштирилган мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси ҳафтасига 36 соат дарс ўтиши ўқув йили давомида камида 400 соат аудиторияда дарс ўтиши керак. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ихтисослатирилган инглиз тили мактабида шароитларни (мактабларда оддий гуруҳдаги ўқувчилар сони, қоғозбозлик, дарсликларнинг сифати, услубий ва техник жиҳозланганлик даражаси, ҳафталик иш ҳажми) одатда бир-бири билан солиштириб бўлмайди.
Бизнинг назаримизда ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатишнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш ўқитувчилар учун жозибадор бўлиши, авваламбор ўқув шароити ва ўз ишини пухта биладиган мутахассислар учун рақобатбардош бўлиши керак. Модомики ихтисослаштирилган инглиз тили ўқитувчиси IELTS имтиҳонидан 7.0 ёки ундан юқори натижага эга бўлиш, инглиз тилини ўқитиш методикасини билишини, синфни бошқара олишини ва ўқувчиларни руҳлантира билишини англатади.
Ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатишнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш балки унинг мутахассислиги, “нони”дир. Шу ўринда Халқаро баҳолаш тизими қўлланилгандаги самаралар тўғрисида тўхталиб ўтсак. Кембриж университети тавсияларига қарайдиган бўлсак, инглиз тилига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси инглиз тилидан В2 даражасига эришиши учун 750 дан 950 гача аудитория соати талаб қилинади. Дунёда юздан ортиқ давлат ўз мамлакатида жорий этилган таълим сифатини холисона баҳолаш мақсадида PISA, TIMSS, PIRLS, TALIS, EGRA ҳамда EGMA каби халқаро баҳолаш тадқиқотларида иштирок этади. Жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам биринчи марта PISA ва бошқа халқаро баҳолаш тадқиқотларида иштирок этиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида 2030 йилга бориб PISA ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш бўйича вазифалар белгиланган3. Ихтисослатирилган мактабларда ҳам шу тизимдан фойдаланилса келажакда уйлаган натижаларга эришишимиз шубҳасиздир.
Маълумотларга кўра мамлакатимизда инглиз тилига ихтисослаштирилган мактабларга чет элда ишлаб чиқарилган дарсликлар, илғор ўқув дастурлари ва методикаларни танлаш эркинлиги берилишини маълум қилинган. Бу турдаги мактабларда луғат ва грамматикани баҳолаш коммуникатив компетенциялар ҳақида тўлиқ маълумот бермайди — инсон грамматика қоидаларини яхши билиши, кўп сўзларни ёдлаган бўлиши, аммо нутқни тушунмаслиги ва мулоқот қила олмаслиги мумкин. Айнан шунинг учун ҳам хорижий тиллар бўйича халқаро миқёсда тан олинган барча имтиҳон тизимлари — инглиз тили бўйича IELTS, TOEFL ёки Cambridge Exams, немис тили бўйича TestDAF ёки Goethe-Zertifikat, француз тили бўйича DELF ёки DALF ва бошқалар — айнан нутқ малакаларини текширади4.
Ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатишнинг аҳамиятини оширишимизда ўқитиш тизими самарали бўлиши ҳамда “стандартлар-методика-баҳолаш”5 учлиги ҳамоҳанг ишлаши зарур. Стандартлар бир талабни илгари суриб, методика бошқа томонга йўналтирилиб, баҳолаш тизими эса бутунлай бошқа нарсани текширса, муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Мазкур муаммони ҳал қилиш учун комплекс ёндашув талаб этилади. Дарсликлар ҳамда тест синовлари соҳаларини монополиядан чиқариш эса рақобат муҳитини яратиш орқали таълимнинг асосий таркибий қисмлари уйғунлигини таъминлашга, шу йўл билан таълим сифатини, хусусан, хорижий тилларни ўқитиш сифатини оширилади.
Ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини мувофиқлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Биз талаб юқори бўлган хорижий тилларни ўқитишни ташкиллаштириш — бозор шароитида табиий равишда талаб бўлган жойда таклиф пайдо бўлиши керак эмасми? Бундан ташқари, услубиёт ва тавсияларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш — бу каби методикалар аллақачон хорижлик методист олимлар ва дарсликлар муаллифлари томонидан халқаро бозорни ҳисобга олган ҳолда яратилган.
Ҳозирги кунда инглиз тилига ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини ўргатувчи контентни яратиш - ҳозирги кундаги хорижий тилларни ўрганиш учун пуллик ва бепул юқори сифатли видео ва мобил контент ҳаддан ортиқ кўплиги имкониятлар эшигини очади.
Хулоса қилиб айтганда, бозор шароитида инглиз тилига ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини сифатли таъминлаш механизми — бу “талаб ва таклиф занжири”. Яъни, шахсий, таълимий ёки касбий мақсадларда хорижий тилларни ўрганишга бўлган табиий эҳтиёж ва бу эҳтиёжни қондириш учун мос методика, китоблар, ўқув муассасалари, тест тизимларини танлаш имконияти. Ўқувчиларнинг вазифаси эса сифат талабларига риоя этиб ўқишдир. Шундагина биз инглиз тилига ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тилини юқори босқичга кўтариб ўйлаган мақсадларга эришишимиз шубҳасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |