тажрибалар йўли билан тасдиқланган.
Демак, Коинотдаги эллиптик галактикаларнинг барчаси бўлмаса щам айрим синфлари бошлан\ич протогалактиканинг коллапси жараёнида аниқ шарт бажарилса, эволюция уларни вужудга келтириб, бу натижа номувозанат щолатдаги системанинг ички радиал харакати гравитацион беқарорлиги оқибати билан бо\лиқдир. Аслида протогалактиканинг коллапс жараёнида бошқа турдаги беқарорликлар щам рўй бериши турган гап. Щисоб-китоблар шуни кўрсатадики, бу беқарорликларнинг айримлари эллиптик беқарорликка нисбатан баъзан кучли бўлиб, улар системада ўз изларини умрбот қолдиришлари мумкин. Хусусан, аста гравитацион
-
16-расм.
|
Азимутал тўлқин сони m2 га мос эллипсоидал модаси учун бошлан\ич вириал муносабат билан айланиш параметри ва беқарорлик инкременти орасидаги бо\ланиш графиклари.
|
сиқилаётган протогалактика ўзаги беқарорлик натижасида қисқа даврда шакллана олади. Лекин маълум вақтдан сўнг эллиптик беқарорлик асосий ўринга чиқиши мумкин. Бу каби щали ощиргача тўла щал этилмаган масалалар эллиптик галактикаларнинг вужудга келиши назариясида етарлича кўп. Булар ичида қандай шартлар бажарилганида йирик ва массаси катта эллиптик галактикалар вужудга келиши щам қизиқ масалалардан биридир. Гап шундаки, қатор бой, галактикаларнинг сферик тўдалари марказий қисмида айнан массив щисобланувчи cD эллиптик галактикалари кузатилади. Назарий тадқиқотларга кўра, улар иккита галактиканинг маълум тезликда яқинлашиб ўзаро қўшилиб кетиши натижасида вужудга келадилар. Бунда одатда нисбий тезлик катта бўлмаган щолда массаси катта галактика иккинчисини ўз қарига «ютиб» юборади. Ютиш жараёни даврида биринчи галактика анча кенгайиб, унинг атрофида кенг ташқи қобиқ вужудга келади. Сўнгра асосий масса жадаллик билан сиқилиб эллиптик галактикани щосил қилади.
Эллиптик галактикалар вужудга келиши назариясида диссипатив ва нодиссипатив йўналишлар алощида ривожланаётганини айтиб ўтишимиз лозим. Юқорида келтирилган назария нодиссипативлик йўли бўлиб, бунда ночизиқли эволюция давомида ностационар галактика массаси камаймайди ёки бирор бошқа диссипатив жараёнлар содир бўлмайди. Аслида эволюция давомида маълум диссипатив щодисалар рўй бериши турган гап, лекин улар тезлиги шу даражада секин, асрий равишдаки, фақат бу билан керакли натижаларга умуман эришиб бўлмайди. Муаммо ечими бир вақтнинг ўзида шу икки усул, яъни щам диссипативлик щам нодиссипативлик натижалари йи\индисидан иборат бўлиши лозим. Бу икки йўналишда щали қатор нозиқли масалалар келажакда назарий жихатдан кўриб чиқилиши керак. Хусусан, галактикада газ ва юлдузлар компонеталарининг вақт давомидаги нисбий эволюцияси қандай рўй бериши, бундай аралаш щамда ностационар системанинг гравитацион беқарорликлари тури, буларнинг щар бири қайси кетма-кетликда содир бўлиб, галактиканинг структураси вужудга келиши билан қанчалик бо\лиқ экани каби масалалар яқин келажакда ечилиши кутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |