Савол: Айтингчи, нима сабабдан ИИБга содир бўлган ЙТҲ бўйича хабар бермадингиз?
Жавоб: Мен олдин бундай ҳолатга дуч келмаганлигим сабабли, бу ҳолат ҳақида ИИБ га хабар бериш ҳаёлимга келмаган. Лекин мен Р.Садуллаевнинг ўзига ИИБ га бориши керааклигини, қочиб юрмаслигини айтдим ва у менга эрталаб, ИИБ га онаси билан биргалида боришини айтган эди.
Савол: Сиз юқорида баён қилган ҳолатларни ўз хоҳишингиз билан баён қилдингизми?
Жавоб: Мен кўрсатувларимни ўз хоҳишим билан баён қилдим.
Савол: Тергов давомида Сизга бирор шахс томонидан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилдими?
Жавоб: Тергов давомида менга хеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмади, кўрсатувларимни ўз хоҳишим билан бердим.
Савол: Сўроқ баённомаси танишиб чиқишлик учун тақдим этилмоқда, кўрсатувларингизга қўшимчаларингиз бўлса, киритишингиз мумкин.
Жавоб :
____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Гувоҳ _________ У.Б.Раджапов
Сўроқ қилдим:
Бошқарма терговчиси
катта лейтенант: А.Р.Аминов
Do'stlaringiz bilan baham: |