Кучайтиргич каскадини кириш қаршилигини аниқлаймиз.
Бунинг учун схемани кириш занжирига (11-расм) кетма-кет равишда ўзгарувчи резистор қўшамиз ва каскаднинг кириш зажирига ўрнатилган вольтметрда U=Uкир/2 ҳосил бўлгунича резисторни қаршилигини ўзгартирамиз (11-расм).
11-расм. Кириш қаршилигини ўлчаш схемаси
Ўзгарувчи қаршликнинг олинган қиймати кучайтиргичнинг кириш қаршилигига тенг: Rкир=230 Ом
Кучайтиргич каскадини чиқиш қаршилигини аниқлаймиз
Бунинг учун схемани чиқиш занжирига (12-расм) кетма-кет ўзгарувчи резистор улаймиз ва каскаднинг чиқиш зажирига ўрнатилган вольтметр ёрдамида U = Uчиқ/2 қийматини кўрсатгунича резисторни қаршилигини ўзгартирамиз (12-расм).
12 –расм.Чиқиш қаршилигини ўлчаш схемаси
Транзи
стор сопротивление каскад напряжение
Ўзгарувчи қаршликнинг олинган қиймати кучайтигичнинг чиқиш қаршилиги тенг: Rчиқ=340 Ом.
Мослаштириш режимида каскаднинг кириш ва чиқиш занжирида жойлаштирилган вольтметр ва амперметрлар (12-расм) кўрсатгичлари бўйича каскаднинг кучайтириш коэффициентини аниқлаймиз:
–қувват бўйича кучайтириш коэффициенти
УЭ схемаси билан 2N2369A биполяр транзисторида йиғилган кучайтиргич каскадини амплитуд-частот характеристикаси графигини тузамиз.
13–расм.УЭ ли кучайтиргич каскадини амплитуд-частот характеристикасини ўлчаш
14 –расм.УЭ ли кучайтиргич каскадини амплитуд-частот характеристикаси
График асосида кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентини максимал қиймати ва ўтказиш йўлаги Δf ни аниқлаймиз.
дБ–кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентини максимал қиймати.
дБ–кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентини чегаравий қиймати
Ўтказиш йўлаги:
Δf = fю – fп = 23,878 МГц – 309 Гц = 23,569 МГц
Эслатма: 2N2369A транзистори ўрнига вариант бўйича транзистор тури ёзилади.
Хулоса
Мен кучайтиргич каскадларини ҳисоблаш усули йўли билан умумий эмиттер схемаси бўйича йиғилган 2N2369A (вариант бўйича транзистор тури) биполяр транзисторли кучайтиргич каскадини техник характеристикаларини ўлчаш ва ҳисоблаш бўйича ўз билимларимни мустаҳкамладим.
Мустақил ишини бажариш давомида Multisim дастуридан фойдаландим, ҳамда 2N2369A биполяр транзисторнинг кириш ва чиқиш характеристикалари олинди ва тузилган графикдан транзисторнинг h – параметрлари ҳисобланди (h11э=880 Ом, h12э=17,7·10-3, h21э=50, h22э=26·10-6 См). Бундан ташқари УЭ уланишга эга кучайтиргич каскади элементларининг параметрларини ҳисобладим. Аниқланган элемент параметрларини қўллаб, умумий эмиттер схемаси бўйича бажарилган 2N2369A биполяр транзисторли кучайтиргич каскадини схемасини чиздим. УЭ схемасида йиғилган 2N2369A биполяр транзисторли кучайтириш каскадини кириш ва чиқиш қаршиликларини ўлчаб, , ток бўйича қувват бўйича кучайтириш коэффициентлари олинди.
УЭ схемаси бўйича 2N2369A биполяр транзисторида йиғилган кучайтиргич каскадини амплитуд-частот характеристикасини тузиб, график усулда кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентини максимал қиймати ни ва ўтказиш йўлагини Δf ни аниқладим.
Δf = fю – fп = 23,878 МГц – 309 Гц = 23,569 МГц
Do'stlaringiz bilan baham: |