Elektronika va avtomatika” fakulteti “ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish” kafedrasi



Download 196,46 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi196,46 Kb.
#233150
  1   2   3
Bog'liq
Panjiyev Abror


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI

ISLOM KARIMOV NOMIDAGI TOSHKENT DAVLAT TEXNIKA UNIVERSITETI

ELEKTRONIKA VA AVTOMATIKA” FAKULTETI

ISHLAB CHIQARISH JARAYONLARINI AVTOMATLASHTIRISH” KAFEDRASI

“Sohaning texnologik o‘lchashlari va asboblari” fanidan


Xromatografik gaz analizatorlarining tuzilishi va tarkibiy qismlarinini tadqiq qilish” mavzusida

KURS ISHI




Bajardi: 140-19 guruh talabasi
Panjiyev Abror
Rahbar: ass. Ortiqov E.E.

Toshkent – 2021


MUNDARIJA
Kirish …………………………………………………………………
I BOB NAZARIY QISM …………………………………………………..…

    1. Xromatografik gaz analizatorlarining tuzilishi ………………………

    2. Analizatorlar ko‘rinishining turlari ………………………………….

    3. Analizatorlar ishlash tushunchasi …………………………………....

II BOB TARKIBIY QISMLARININI TADQIQ QILISH
USULLARI …………………………………………………………………
2.1. Tarkibiy qismlarni tekshirish usullari ………………………………..
2.2. Xatoliklarni tekshirish shartlari ……………………………………....
Xulosa …………………………………………………………………………
Adabiyotlar ro‘yxati …………………………………………………………...

KIRISH
Ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish mamlakatimizdagi sanoat korxonalarida mehnat unumdorligini oshirish, ishlab chiqarishni jadallashtirish, moddiy texnika bazasini yaratish hamda texnikani taraqqiy ettirishda asosiy yo‘nalish hisoblanadi. Avtomatlashtirish vositalarini ishlab chiqarishda qo‘llash mehnat unumdorligini oshirib, ishlab chiqariladigan mahsulot sifatini, mehnat sharoitini yaxshilaydi. Shu bilan bir qatorda ishlab chiqarishning yuqori samaradorligini ta’minlaydi. Zamonaviy texnika hamda o‘lchash, rostlash va boshqarish elementlari bilan jihozlangan texnologik tizimlarni ishlatish yuqori saviyali muhandislar zimmasiga yuklanadi. Ta'lim sistemasini tubdan o‘zgartirishni ko‘zda tutgan «Milliy dastur»ga ko‘ra mualliflar oldiga o‘quvchi-talabalar uchun fanlarning turli sohalari bo‘yicha zamon talabiga javob beradigan darslik va o‘quv qo‘llanmalari yaratish vazifalari qo‘yilgan. Mazkur «Avtomatika asoslari» fanidan tayyorlangan oquv qollanma oliy o‘quv yurtlari talabalari uchun mo‘l-jallangan bo‘lib, undan ishlab chiqarishda faoliyat ko‘rsatayotgan muhandislar, nazorat o‘lchov asboblari hamda avtomatlashtirish vosita-lariga xizmat ko‘rsatadigan kichik mutaxassislar ham foydalanishlari mumkin. Har qanday texnologik jarayonda ma’lum bir yoki bir necha texnologik parametr ishtirok etib, ular jarayonning borishida hamda mahsulot sifatini o‘zgarishida asosiy o‘rin egallaydi. Bu parametrlarni esa nazorat o‘lchov asboblari yordamida nazorat qilinadi, rostlagichlar yordamida rostlanadi va ijrochi mexanizmlar yordamida boshqariladi. «Avtomatika asoslari» fani bu asboblarning ishlashi, tuzilishi hamda turlarini o‘rganib, ularni ishlab chiqarishda qo‘llanish yo‘llarini o‘rgatadi.


Texnologik kattaliklarni qiymati berilgan qiymatdan o‘zgarishi olinadigan mahsulotni sifat va son ko‘rsatkichini o‘zgarishiga olib keladi. Texnologik jarayonni borishi va natijada olinadigan mahsulot ko‘rsatkichlarini aniqlash nazorat orqali amalga oshiriladi. Masalan, texnologik jarayonni to‘g‘ri borishi hamda ishlov berish jarayonida ko‘pgina moddalarni holati bosimga bog‘liqdir. Bosimni o‘zgarishiga qarab, texnologik jarayonda qatnashuvchi gaz, bug‘ va suyuqliklarni son ko‘rsatkichlari aniqlanadi. Bug‘ qozonidagi bug‘ning bosimi qurilmalarni xavfsiz ishlashini ta’minlab, qolmasdan, qozon pechiga berilayotgan issiqlikni avtomatik rostlash uchun ham asosiy texnologik kattalik bo‘lib hisoblanadi. Bosimni avtomatik nazorat qilish presslash, bug‘latish, uzluksiz ishlov berish jarayonlarida olib boriladi. 6 Oziq-ovqat sanoati texnologik jarayonlarida o‘z vaqtida haroratni nazorat qilish chiqariladigan mahsulotni sifatiga ta’sir ko‘rsatadi. Masalan, taralarni yuvish, tomat mahsulotlarini vakuum apparatida qaynatish va hokazo. Ko‘pgina uzluksiz jarayonlar har xil materiallarni keyingi ishlov berish uchun jihozlarda yig‘ish bilan olib boriladi. Shuning uchun yig‘ilgan materiallarni o‘z vaqtida nazorat qilmaslik texnologik jarayonni buzilishiga olib keladi. Materiallarni hisobga olishni eng tarqalgan usuli sathni o‘lchashdir. Masalan, har xil qabul qiluvchi bunkerlarda, sig‘imlarda, achitish apparatlarida, qaynatish qozonlarida, baklarda, vakuum - bug‘latish qurilmalarda va hokazo. Moddalarning kimyoviy tarkibini o‘zgarishi bilan (masalan, uzum sharbatini rangi va tiniqligi, tomat mahsulotini konsentratsiyasi, xonani nisbiy namligi, melassani konsentratsiyasi) jarayon natijasida olinadigan mahsulotni sifat ko‘rsatkichlarini o‘lchash kerak bo‘ladi. Oziq-ovqat sanoatini kompleks avtomatlatirishda konsentratsiya, qovushqoqlik, namlik, pH-muhit va boshqa kattaliklarni o‘z vaqtida o‘lchash texnologik jarayonlarni optimal kechishini zaruriy shartlaridan biridir. Ishlab chiqarish jarayonlarini texnologik quvurlarida bug‘, siqilgan havo, gaz va achitqilarini sarf va miqdorini o‘lchash uchun ishlatiladigan sarf hamda miqdor o‘lchagichlar ishlab chiqarishni avtomatlashtirish omillaridan biri.

I.BOB. NAZARIY QISM.


1.1 Xromatografik gaz analizatorlarining tuzilishi
Газ анализаторларининг кўриб ўтилган ҳамма типлари газ аралашмасидаги фақат битта компонентнинг концентрациясини аниқлашга имкон беради. Хроматографик газ анализаторлари (хроматографлар) улардан фарқли равишда газ аралашмасини тўла анализ қилишга, яъни бу аралашмани ташкил этувчи ҳамма газларнинг концентрациясини аниқлашга имкон беради.
Хроматографик ажратиш йўли билан кўп компонентли газ аралашмаларини анализ қилиш учун мўлжалланган асбоблар хроматографлар деб аталади.
Уларнинг принципиал схемаси расмда келтирилган. Ўлчаш процесси хроматографда икки босқичда ўтади: олдин аралашма алоҳида компонентларга ажратилади, сўнгра аралашмадаги ҳар қайси компонентнинг микдори ўлчанади.



Pасм. Хромотографик газ анализаторининг схемаси

Газ ара­лашмасини ажратиш ажратиш колонкаси 2 да содир бўлади. Бу колонка юпқа найчадан ибораг бўлиб, ўз сиртида газларни ушлаб олиш ва тутиб туриш хусусиятига эга бўлган модда – сорбент билан тўлдирилган бўлади. Анализ қилинаётган газнинг дозатор 1 да ўлчаб олинган порцияси даврий равишда элтувчи газ деб аталадиган ёрдамчи газнинг узлуксиз оқимига бериб турилади.


Колонка оркали аралашма порцияси ҳайдалганида тегишли компонентларга ажрайди. Ажралиш газларнинг турлича абсорбцияланиши туфайли юз беради. Абсорбцияланиш қанча юқори бўлса, элтувчи газ газ молекулаларини сорбент сиртидан шунча қийинлик билан ажратиб олади. Шунинг учун элтувчи газ колонкага тўхтовсиз кириб туриб, ундан компонентларни навбати билан сиқиб чиқаради: олдин аралашманинг кучсиз абсорбцияланадиган компоненти, сўнгра қолганларини. Шундай қилиб, колонкадан ҳақиқаган олганда бинар аралашма чиқади, унинг компонентларидан бири элтувчи газ бўлиб, бошқаси анализ қилинаёгган аралашма бўлади.
Бинар аралашмалар детектор 3 ёрдамида анализ қилинади. Детекторларнинг энг кўп тарқалган типларидан бири термокондуктометрик газ анализаторидир. Детекторнинг чикиш сигна­лы қайд этувчи асбоб 4 га берилади.
Газларни анализ қилиш учун газ адсорбцион ва газ тақсимлаш хроматография усуллари энг кўп тарқалган. Буларнинг биринчисида ҳаракатчан фаза – газ ва кўзғалмас фаза – майдаланган қаттиқ модда бўлади. Иккинчи хил асбобларда ҳаракатчан фаза – газ ва қўзғалмас фаза – ғовак асосга суркалган суюқлик бўлади. Газ-адсорбцион хроматографларда компонентларнинг ажралишига уларнинг қўзғалмас қаттиқ фаза сиртига турлича адсорбцияланиши, газ тақсимлаш хроматографларида эса қўзғалмас суюқ фазада турлича эриши сабаб бўлади.
Pасмда газлар аралашмасининг компонентларга газ – абсорбцион усулда хроматографик ажралишининг принципиал схемаси кўрсатилган. Газ аралашмасининг учта А, Б ва В компонентларидан таркиб топган намунаси (Pасм, а) элтувчи газ ёрдамида узун юпқа найча – ажратиш колонкаси орқали сиқиб чиқарилади, найча спираль тарзида букилган ва адсорбент билан тўлдирилган бўлади.

Газ аралашмасини компонентларга хромотографик тарзда ажратишнинг абсорбцион схемаси

Аралашма компонентлари турлича адсорбциялангани сабабли уларнинг колонкада ҳаракатланиши турлича секинлашади. Айни компонент молекулалари қанча кўп адсорбцияланса, уларнинг тормозланиши шунча катта бўлади, ва аксинча. Шунинг учун аралашманннг айрим компонентлари колонкада тур­лича тезликда ҳаракатланади. Маълум вақтдан кейин (Pасм, б) биринчи бўлиб кам адсорбцияланган В компонент, ундан кейин компонент Б ва ниҳоят энг кўп адсорбцияланган ва щу сабабли бошқаларига қараганда секинрок ҳаракатланадиган А компонент кетади. Кейинги вақт оралиқларида компонентларнинг ҳаракатланиш тезлиги турлича бўлганлиги туфайли компонентлар тўла ажрайди ва хрома­тографик колонкадан кетма-кет ё элтувчи газ, ёки элтувчи газ – компонентдан иборат бинар аралашма чиқади.


Кўп компонентли газни анализ қилишда компонентлар ко­лонкадан уларнинг молекуляр массалари ортиб бориши тартибида чиқади. Компонентлар ажралишининг маълум ўзгармас шароитларида (температура, элтувчи газ сарфи, адсорбентнинг хоссалари ва ҳ ) ҳар қайси компонентнинг айни хроматогра­фик колонкадан ўтиш вақти, бинобарин, унинг чиқиш вақти ўзгармайди. Шунинг учун ҳар қайси компонентнинг чиқиш вақти хроматографик анализнинг сифат кўрсаткичи ҳисобланади.
Газ-адсорбцион хроматографияда элтувчи газ сифатида азот, гелий, ҳаво ва бошқа газлардан фойдаланилади; ад­сорбент сифатида эса актив кўмир, силикагель, алюмогель, магний оксид ва бошқалардан фойдаланилади.
Анализ натижаларини иккиламчи асбоб қайд этади. Pасмда уч компонентли аралашмани анализ қилиш натижаларининг лентали диаграммага ёзилиши кўрсатилган.



Газ аралашмасининг хромотограммаси

Анализ қилинаётган аралашманинг хроматограммаси бир нечта чўққи нуқталари бўлган эгри чизиқдан иборат. Цикл бошлангандан кейин чўққиларнинг пайдо бўлиш вақти аралашма компонентининг турини, чўққининг барча чўққилар йиғинди юзига келтирилган юзи эса айни компонентнинг концентрациясини белгилайди.


Газ-тақсимлаш хроматографиясида эса кўп компонентли газ аралашмалари худди шу тарзда анализ қилинади.
Pасмда газ-адсорбцион хроматографнинг схемаси келтирилган. Анализ қилинадиган газ намуна олиш линияси 1 бўйича анализ қилинадиган газни тайёрлаш панели 1 га келтирилади, датчик III га тушади, кран-переключателдан ўтади, дозаловчи спираль 7 дан ва яна кран-переключатель 8 дан ўтади ва ротаметр 3 орқали атмосферага чиқариб юборилади. Элтувчи газ баллондан линия 2 бўйича тайёрловчи панели II нинг ротаметри 4 орқали берилади, асбоб датчиги детекторининг таққослаш камераси 5, кран -переключатель 8, ажратиш колонкаси 9, детекторнинг ўлчаш камераси 6 дан ўтади ва ташқарига чиқиб кетади.



Газ-адсорбцион хромотографнинг схемаси

Кран-переключатель 8 бир-бирига ишқаб мосланган иккита пластинадан тайёрланган бўлиб, улардан бирига канал қилинган ва электр двигатели билан айлантирилади, шунинг учун у ҳар 60° дан кейин икки вазиятни эгаллаши мумкин. pасмда шундай вазият кўрсатилганки, бунда элтувчи газ кран-переключателга келиб, унинг канали бўйлаб ажратиш колонкасига йўналади, анализ қилинадиган газ аралашмаси эса намуна оладиган алмаштириладиган спираль 7 дан ўтади, у найча кўринишида ишланган бўлиб, ҳажми 2, 3, 5 ва 10 мл ни ташкил этиши мумкин.


Кран-переключателнинг пластинаси 60° га бурилганида унинг каналлари расмда штрих чизиқ билан кўрсатилган ва­зиятни олади. Бунда элтувчи газ анализ қилинаётган белгиланган ҳажмдаги газ намунасини дозалаш спирали 7 дан ажратиш колонкасига сиқиб чиқаради, газ аралашмасининг асосий оқими эса бу вақтда кран-переключателнинг бошқа канали бўйича атмосферага ҳайдалади. Кран-переключателнинг қўзғалувчан пластинаси ўзгармас вақт оралиқларида (3 дан 5 мин гача) таймер билан автоматик тарзда бурилади, бу вақт анализ қилинаётган газ аралашмасининг таркиби ва унинг ажралишига қўйиладиган талабга қараб ўрнатилади.
Ажратиш колонкаси 9 зангламайдиган пўлатдан ёки мисдан ички диаметрини 6 мм ва узунлигини 2-10 м қилиб (анализ қилиш шароитларига қараб) тайёрланган ҳамда ичига сорбент тўлдирилган спираль найчадан иборатдир. Анализ қилинаётган аралашманинг намунаси колонка 9 га тушиб, уни ташкил этувчи компонентларга ажралади ва детекторларга юборилади.
Датчик детектори анализ қилинаётган газ аралашмаси компонентларининг ажралишини аниқлаш учун хизмат килади. Унинг ишлаши элтувчи газ ва анализ қилинаётган компонент бинар аралашмаси иссиқлик ўтказувчанликларининг айирмасидан фойдаланишга асосланган. Детектор зангламайдиган пўлатдан тайёрланган массив блокдан иборат бўлиб, унинг иккита: 5 ва 6 камералари бўлади, ҳажми тахминан 0,2 см3 келадиган бу камераларда эса қаршилик термометрлари (термисторлар) бўлиб, улар ўлчаш кўпригининг елкасини ташкил қилади. Дат­чик камерасини термостатлашга температура регулятори ёрдамида эришилади.
Элтувчи газ детекторнинг камералари 5 ва 6 дан ўтганида ҳар икки камерада иссиқлик бериш шароити бир хил бўлади; ўлчаш схемаси мувозанатда бўлади ва иккиламчи асбобнинг диаграммасида ноль чизиқ ёзилади. Кран-переключателнинг қўзғалувчан пластинаси 60° га бурилганида элтувчи газ доза­лаш камерасида ажратиб қолинган намунани сиқиб чиқаради ва уни ажратиш колонкасига юборади, у ердан детекторнинг ўлчаш камерасига гоҳ элтувчи газ, гоҳ тегишли бинар аралашма берилади. Ўлчаш камерасига иссиқлик ўтказувчанлиги соф газ элтувчининг иссиклик ўтказувчанлигидан бошқача бўлган бинар аралашманинг кириши натижасида қаршилик термометрининг темперагураси ва қаршилиги, бинобарин кўприкнинг мувозанати ўзгаради. Мувозанатнинг бундай ўзгаришини қайд этувчи асбоб IV чўққи кўринишида қайд этади.
Хроматографнинг бошқариш блоки V га асбобнинг ўлчаш схемаси. электрон температура регулятори, вақт белгиловчи-таймер, нолни автоматик қўйиш қурилмаси, переключатель 8 ни бошқариш қурилмаси ва реле киради.
Саноатда ишлатиладиган ХП-499 хроматографи газсимон маҳсулотлар ноуглеводородли газлар ва уларнинг изомерларини анализ қилиш учун мўлжалланган. Хроматограф технологик потоклардан олинган газларни анализ қилишга имкон беради, анализ натижаларини узлуксиз қайд этишни таъминлайди, шунингдек, стандарт электр ва пневматик чиқиш сигналлари олишни таъминлайди ва бошқариш системасида фойдаланилиши мумкин. Концентрация бўйича ўлчаш чегараси 0,05–100%, асосий хатолиги ±1%. Хроматограф портлашдан ҳимояланган тарзда чиқарилади.
Саноатда ишлатиладиган «Нефтехим-СКЭП» хроматографи кўп компонентли газ аралашмалари, буғлар ва суюқликларнинг таркибини ажратиш колонкаларининг температураси 200оC гача бўлган шароитда аниқлашга имкон беради. Узлук­сиз режммда ишлайди ва бошқариш системаларида датчик сифатида фойдаланиш мумкин. Концентрация бўйича ўлчаш че­гараси 0–100%, чиқиш сигналлари 0–5 мА; 0–10 В; 0,02– 0,1 МПа. Портлашдан ҳимояланган тарзда чиқарилади.

II BOB TARKIBIY QISMLARININI TADQIQ QILISH


2.1. Xatoliklarni tekshirish usullari

Download 196,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish