ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ МУХИТИДА ТАЛАБАЛАРДА КОМПЬЮТЕРНИНГ ТЕХНИК ТАЪМИНОТГА ОИД КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ХОНИМҚУЛОВ УЛУҒБЕК СУЮНБОЕВИЧ Илмий раҳбар: техника фанлари номзоди, доцент С.А. Товбоев АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика)
Мавзунинг долзарблиги:
XXI аср жаҳон таълимининг ривожланиш тенденцияларида замонавий комьпютерли дидактик имкониятлари воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш алоҳида эътироф этилган.
Бу эса ўз навбатида таълим муҳитида замонавий электрон ахборот-таълим муҳитини шакллантиришни тақозо этади, у қуйидагиларга имкон беради: ўқув жараёнини таълим муассасаси доирасида ташқарига олиб чиқиш; йирик таълим консорциумларини барпо этиш; таълим ресурсларининг глобал кутубхоналарини яратиш; бўлажак мутахассисларнинг глобал ахборот маконидаги янгича иш шароитига мослашувини таъминлаш. Шунга кўра, профессионал таълим жараёнида малакали кадрларни тайёрлашда амалдаги таълим ёндашувларини ўзгартириш, мустақил ишлаш кўникмасини ривожлантириш орқали мантиқий тафаккур ва касбий муаммоларга ечим топишда зарурий компетенцияларни шакллантириш муҳим ўрин эгаллайди.
Мавзунинг долзарблиги:
Республикамиз узлуксиз таълим тизимда электрон таълим мухитининг элементларидан фойдаланиб юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилиб, унинг норматив-ҳуқуқий ва моддий-техник базаси янгиланди. Узлуксиз таълим тизимида таълим олувчида ахборот-комуникация технологиясига оид компетентликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида «Сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг ҳалқаро стандартини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш» бўйича устувор вазифалар белгиланган. Бу эса ўз навбатида талабаларда компьютернинг техник таъминотга оид компетенцияларни ривожлантиришга шарт-шароит яратади ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашда муҳим роль ўйнайди.
Тадқиқотнинг мақсади:
олий таълим муассалари талабаларида компьютернинг техник таъминотига оид компетенцияларни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
-Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида компюьернинг техник таъминотга оид компетенцияларини ривожлантириш босқичларини аниқлаштириш; -талабаларда компьютернинг техник таъминотга оид компетенцияларини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш;
-талабаларда компьютернинг техник таъминотга оид компетенцияларни электрон таълим муҳитида ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш;
-талабаларда компьютернинг техник таъминотга оид компетенцияларини ривожлантириш буйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига жорий этиш;
Тадқиқотнинг объекти: педагогика олий таълим муассасалари талабаларида электрон таълим муҳитида компьютернинг техник таъминотга оид компетенцияларни ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти: педагогика олий таълим муассасалари талабаларида электрон таълим муҳитида компьютернинг техник таъминотга оид компетенцияларни ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг предмети: талабаларда компьютернинг техник таъминотга оид компетенцияларини ривожлантириш методикасининг мазмуни, шакли ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида кўзланган мақсадга эришиш ва қўйилган вазифалар ечимини топиш учун қуйидаги комплекс назарий ва эмпирик тадқиқот методларидан фойдаланилади: муаммога оид педагогик, психологик ва методик адабиётларни ўрганиш, назарий таҳлил, қиёсий-педагогик таҳлил, ижтимоий методлар (анкета, савол-жавоб; суҳбат, тест, интервью), педагогик кузатиш, педагогик прогностика, моделлаштириш, педагогик тажриба, эксперт баҳоси, математик статистика.