Глобал критериялар – сифатни баҳолашнинг тизимига сезиларли таъсир кўрсатадиган критериялар. Глобал критерияга мос келмаслик одатда, экспертнинг салбий баҳолашига олиб келади.
Узоқлаштирилган компьютор дастури-автоматлаштирилган тажрибавий- амалий ҳаракатланиш тизими бўлиб, унда жисмоний объект билан иш объекти жойлашган ўриндан катта масофада узоқлаштирилган компьютер билан амалга оширилади.
Электрон хрестоматия-электрон ахборотли ўқув нашрининг муҳим тури бўлиб, ўзида гипермедия объектларнинг ташкиллаштирилган жараёнини намоён қилади. Хрестоматия мазмунида қўлланма, муаллифлар, номланишлар, жумлалар ва бошқалар бўйича излаш механизмлари мавжуд.
Электрон кутубхона-ўқувчи ҳамда педагоглар учун ҳужжатлаштириш ва хавфсизликнинг хусусий тизими билан таъминланган, тўлиқ матнли электрон ахборотни ресурслар, телекоммуникация воситалари асосида жамлаш ва етказиш имкониятини таъминловчи дастурли мажмуадир.
Электрон тажриба – реал объектлар, маҳсулотлар ва мавжудотлар кўргазма моделларини яратиш ва изланиш имконини берувчи электрон муҳит.
Электрон услубий қўлланма - педагогик тажрибани умумлаштириш ва узатиш ҳамда таълим фаолиятининг янги моделларини шакллантириш ва тарқатиш шакли. Электрон услубий қўлланмада педагогик тажриба машғулотларнинг рақамлаштирилган видео-лавҳалари, электрон ёки унга ўгирилган шаклда яратилган ўқувчилар ишларини дарслар бўйича режалаштирилган шаклида кўрсатилади. Электрон услубий қўлланма қоғозли компонентни ўз ичига олиши мумкин.
Электрон луғат-анъанавий «қоғозли» луғатга мос келувчи электрон ахборот манбаи. Компьютер версияда сўз ёки сўзлар гуруҳига махсус ажратилган кўрсатма билан исталган дастурдан чақарилиши мумкин. Анъанавий луғатлардан фарқли равишда элетрон луғат матн ва графикавий тасвирлар билан бир қаторда видео ва анимацион лавҳалар, товуш, мусиқа ва бошқалар билан бирга медиа-объектларнинг бутун спектрларини ўз ичига олиши мумкин.
Электрон назоратдан ўтказиш (тестлаштириш) - электрон ўқув нашрининг компоненти бўлиб, анъанавий компьютерсиз тестлаштиришнинг аналогидир. Электрон тестлаштириш ҳолатида компьютер тест ва унинг натижаларини кўрсатиб беради, бу билан боғлиқ бўлган алгоритмларни жорий қилади. (Масалан, бажарилган ёки ўтказиб юборилган топшириқларга қайтиш имкониятининг борлиги ёки йўқлиги, битта тестга вақтнинг чегараланганлиги ва ҳоказо).
Электрон ўқув қўлланмаси-дарсликни қисман ёки тўлиқ алмаштира оладиган ёки тўлдирадиган расмий тасдиқланган электрон ўкув нашри
Электрон тестлар-сақланган, ишлов берилган ва тестлаштирувчига компьютер ёки телекоммуникацион техникаси ёрдамида тақдим этиладиган тестлар. Тестлаштирувчи «қоғоз» бланкаларни тўлдириб, сўнгра унга компьютерда ишлов берса, булар компьютерли тест бўлиб ҳисобланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |