MS-DOS ва Windowsнинг бирлашиб кетиши. Хозир Windows ва MS DOS
(Windows ME дан ташқари) ягона операцион тизимни ташкил этадилар.
32 разрядли модуллар. Windows да 32 разрядли код имконияти бўлган ҳамма жойда
ишлатилади, бу эса тизимнинг юқори даражадаги ишончлилиги ва бузулишга
чидамлилигини таъминлаш имконини беради. Эскирган иловалар ва драйверлар билан
мосликни таъминлашдан ташқари бу тизимда 16 разрядли код ҳам ишлатилади.
Сиқиб чиқарувчи кўп вазифалик. Windows “қўшма” кўп вазифалик асосида
кўрилган бўлиб, бунда иловалар процессордан биргаликда, уни вақти вақти билан бир-
бирига ошириб фойдаланадилар. Агар иловалардан бири процессорни бўшатишдан бош
тортса, тизим бунга қарши хеч қандай чора кўролмайди. Windows да сиқиб чиқарувчи кўп
вазифалар жорий этилган. Бунда ҳамма иловалар операцион тизимнинг тўлиқ назорати
остидадир, дастурларни биргаликда ишлатиш учун ажратилган ресурслардан самаралироқ
фойдаланадилар ва хатоси бўлган ва хато тузулган дастурнинг тизимини “осиб қўйиши
эҳтимоли сезиларли даражада пасайтирилган”.
Кўп оқимлилик.Windows кўп оқимликни тегишли тарзда ѐзилган иловаларга ўз
шахсий жараѐнларининг кўп вазифали бажарилишини амалга ошириш учун имкон
берувчи технологияни қўллаб қувватлайди. Масалан, электрон жадвалларга ишлов
беришнинг кўп оқимлилик тамойиларига асосланиб яратилган дастури билан ишлаганда
сиз бир электрон жадвални қайта ҳисоблаб туриб шу вақтнинг ўзида бошқасини чоп
этаверишингиз мумкин.
Тизимнинг конфигурацияси ва фойдаланувчилар танлаган созловлар ҳақидаги ахборотли маълумотларнинг марказлашган базаси. Windowsнинг рўйхати-реестирида
тизимнинг иловалари ва турли параметрлари ҳақидаги ахборот сақланади. Windowsнинг
аввалги версиялари билан мосликни таъминлаш учун тизим Win.ini ва System.ini
файлларидан фойдаланади. Бироқ Windows ишлаѐтганида сиз у билан кўпам
ишлайвермайсиз.
Диагностиканинг
оптималлаштириш
ва
хатоларни
тузатишнинг
такомиллаштирилган ва соддалаштирилган воситалари. Windows таркибига тизимнинг
унумдорлигини оптималлаштиришнинг қуйидаги воситалари киради: ўзини ўзи
созлайдиган динамик диск КЭШ, дискларниг мантиқий ва табиий тузилмасини
текшириш учун Scan Disk дастури, дискларни қисувчи Driver Space тизими ва
фойдаланишда ниҳоятда содда бўлган, дискларни дефрегментация қилиш учун дастур.
Бундан ташқари Windowsга ускуналар ўратасидаги низоларни бартараф этишда ѐрдам
берадиган ускуналар диспетчери (Device Manager) махсус дастурга киритилган