Windows 2000 Server Windows 2000 Professionalнинг ҳамма имкониятларига, шунингдек қуйида санаб ўтиладиган янги воситаларга ҳам эгадир. Бундан ташқари қурилган маъмуриятчиликни юритишнинг турли хилдаги воситаларини ҳам ўз ичига олган – янги имкониятлар орасида Windows NT Server 4.0нинг «кенгайиши» каби ҳам ишлатилиши мумкин бўлганлари белгилаб қўйилган.
Active Directory – тармоқнинг ҳамма объектлари (фойдаланувчилар, компьютерлар, умумий каталоглар, принтерлар ва ҳоказолар) ҳақидаги ахборотни бир жойда сақлашга имкони берувчи каталоглар хизмати. Бундай хизмат, хусусан, узоқлаштирилган ёки янги компьютерларда ишлайдиган фойдаланувчилар учун қулай, чунки улар ўзлари ишлашлари учун одатдаги иш муҳитини яратиш имконига эга бўладилар. Каталоглар хизмати Windows 2000 доменлари ўртасида автоматик равишда ўрнатиладиган транзитив ўзаро ишониш муносабатлари (Trasitive crusts) дан фойдаланиш учун имкон беради; бу трамоқ маъмурларининг (20-22 боблар) ишини сезиларли даражада енгиллаштиради.
Dinamic DNS (DOMS) – мавжуд WINS (Windows Internet Naming Service) хизматини номларни индекслаштириш механизмига айлантирувчи динамик домена номлари хизмати:
Group Policies (гуруҳий сиёсатлар) – фойдаланувчиларга ва гуруҳларга тайинланишлари ва берилган сайтда, доменда ёки Aktive Directory ташкилий бирлигида қўлланилиши мумкин. Сиёсатдан фойдаланиб бошқариш операцион тизимни янгилашни, иловаларни инсталляциялашни ва фойдаланувчининг соҳалари (профиллари) билан ишлашни автоматлаштириш ва мижозлар тизимларининг имконларини чеклаш имкониятини беради. локал гуруҳий сиёсатларни Windows 2000 Professional тизимида ҳам ишлатиш мумкин.
Distributed File System (DPS) (тақсимланган файл тизими) – файл тузулмасининг бир нечта серверлар ўртасида бўлиниши имкониятини таъминлайди ва зарурат туғулганида, турли серверлардаги файл тузулмаси-унсурларининг такрорланганлиги туфайли уларни рад этишда барқарорлиги оширилади. Ушбу версия шунингдек Windows NT 4.0 билан ҳам мослашиб биргаликда ишлай олади.
Microsoft Instoller – Windows муҳитида дастурий таъминотни инсталляциялашни соддалаштирувчи янги технология ( у кенг реклама қилинадиган Intellimirror технолгиясига киради). Уни ишлатишдан энг катта самарага фақат Windows 2000 Professional платформасидагина эришиш мумкин. Microsoft Installer технологияси Micrisoft компанияси илгари сураётган ZAW (Zero Administation for Windows, Windowsнинг ноль маъмуриятчилиги) методологиясининг тўлиқ амалга оширишда энг муҳим, хал қилувчи унсурдир; унинг ёрдамида DLL низолари эҳтимолини сезиларли даражада камайтириш ва стол устига қўйиладиган иловаларнинг конфигурациялашишини яхшилайди.
NT File System (NTFS) нинг яхшиланган версияси – у тезроқ ишлаши керак ва ҳар бир фойдаланувчи учун диск квоталарини ажратиш, уланиш нуқталарини яратиш, файлларни шифрлаш, тизимни қайта юкламадан NTFSнинг диск томларини кенгайтириш ва ҳоказолар каби кўплаб янги имкониятларга эгадир.
Дискларни дефрегментациялашнинг компьютерга қўшиб ишланган, FAT, FAT32 ва TVTES файл тизимлари билан ишловчи воситалари.
NDIS 5.0 драйвери – кенг хабар қилишни ва ўтказиб юбориш йўлаларини заҳарлашни қўллаб-қувватловчи янги тармоқ архетектураси.
Win 32 Drive Model (WDM) –32 разрядли Windows тизимлари учун драйверларнинг янги архетектураси. WDM драйверлари, шунингдек, Windows 98 да ишлатилади. Бу драйверлар анча мўътадилроқ ва модули, кенгаювчи архитектурага эга.
Смарт-корталарни қўллаб-қувватлаш – Microsoft компанияси шахсий компьютерларда смарт карталари ишлатишнинг кўп усулларини кўриб чиқади, шунингдан у компания уларнинг тармоқ компьютерларининг (Network Computers) турли хилдаги стандартлари билан мослашишни, улар билан биргалика ишлай олишни таъминлаш зарур деб ҳисоблайди.
Сканерлар ва камералар – сканерлар, рақамли фотоаппаратлар ва видеокамераларни қўллаб-қувватлаш ускунаси компьютерга қўшиб ишлаб чиқарилган.
Intelligent Input / Output Azohitecture (120) ни қўллаб-қувватлаш – 120 архитектураси компьютернинг марказий процессорининг юкламасини енгиллаштириш ва кииритш (чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларнинг бир қисмини бошқа процессорларга ўтказиш имконини беради. бундай ечим маълумотлар базаларининг интенсив (киритиш) чиқариш билан ишлаш самарадорлигини сезиларли даражада (50 фоизгача) ошириши мумкин.
Multimedia Extinsions (MMX) қўллаб-қувватлаш – Windows 2000, худди Windows 98 га ўхшаб ММХ процессорлари учун мўлжалланган, Intel бичимига мос келувчи 57 буйруқдан фойдаланади деб тахмин қилинади. Pentium процессори учун уст....... бўлган ММХ мультимедия иловаларининг бажарилиши тезлигини кўп сонли махсус буйруқларнинг ишлатиши туфайли оширади.
£ўшимча мониторлар (Multimonitoring)- операцион тизим (ва демакки, иловалар ҳам) уларни битта монитор сифатида кўрадиган мониторлардан тўртагачасини улаш имконияти. Бундай имконият улкан истиқболга эга, масалан, уларни ишлатиб маълумотларнинг мураккаб базаларини мониторинг қилиш ёки “сиғимли-катта” видеоадаптер яратиш мумкин.
Accelerated Graphies Port (AGP)ни – «оддий» (одатдаги) компьютерларни унумдорлигини оширувчи уч ўлчамли графиканинг янги стандартини қўллаб-қувватлаш.
Indexing Service – локал дискларда сақланувчи ҳужжатларнинг мазмунини ва ташқи белгилари (атрибутлари)ни индекслаш учун стандарт хизмат; ахборотни излашни тезлаштиради ва излаш имкониятини кенгайтиради.