«elektron baholash»


активлар ва/ёки мажбуриятларни баҳолашни ўтказишда стандартни қўллаш принципи



Download 11,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana26.05.2022
Hajmi11,31 Mb.
#609971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
Хисобот SOHIBOVA XIKMAT XURSANOVNA

активлар ва/ёки мажбуриятларни баҳолашни ўтказишда стандартни қўллаш принципи
— мазкур 
Стандарт активлар, мажбуриятлар ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳларининг қийматини баҳолашда 
қўлланилади; 
холислик принципи
— баҳолаш жараёни баҳоловчидан дастлабки маълумотлар ва фаразларнинг 
ишончлилиги юзасидан холис мулоҳазаларни шакллантиришни талаб қилади. Қиймат баҳосининг ишончлигини 
таъминлаш учун, ушбу мулоҳазалар шаффофлик ҳамда ҳар қандай субъектив омилларнинг баҳолаш жараёнига 
таъсири эҳтимолини энг паст даражага тушириш мумкинлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиши 
керак. 
Баҳолаш жараёнида қўлланиладиган мулоҳаза ва таҳлилларнинг аниқ ўтказилмаслиги ҳамда объектив 
бўлмаган хулосалар ва якуний натижаларнинг шакллантирилишининг олдини олиш учун холис бўлиши керак. 
Ушбу Стандартни қўллашнинг асосий шарти баҳолаш жараёнида субъектив омилларнинг натижага таъсир 
қилмаслигини белгилайдиган зарур объективлик даражасини таъминлай оладиган зарур назорат ва усуллардан 
фойдаланишни назарда тутади; 
малакалилик принципи
- қийматни баҳолаш тегишли кўникма, тажрибага, баҳолаш предмети, актив 
айланадиган бозор (бозорлар) ҳамда баҳолаш мақсадлари ҳақида билимларга эга бўлган баҳоловчилар 
томонидан бажарилиши керак. 
Агар баҳоловчи баҳолашни ҳамма жиҳатдан бажариш учун барча керакли кўникмаларга, тажрибага ҳамда 
билимларга эга бўлмаса, у ҳолда баҳоловчи умумий вазифанинг баъзи бир жиҳатлари бўйича ёрдам сўраб 
мутахассисга мурожаат этиши мумкин, бунда баҳолашга оид вазифада, шунингдек баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда 


7
мазкур ҳолат акс эттирилиши керак. Баҳоловчи ҳар қандай мутахассисларнинг иши натижаларини 
аниқлаштириб олиши, тушуниши ва қўллаши учун техник кўникмаларга, тажрибага ва билимларга эга бўлиши 
лозим; 
чекинишлар принципи
- ― баҳолаш стандартларидан чекинишлар бу шундай вазиятки, унда мазкур 
Стандартнинг айрим талабларидан фарқ қиладиган аниқ қонунчилик, норматив ёки бошқа умумэътироф этилган 
талабларга риоя этиш зарур бўлади. 
Чекинишлар ушбу Стандартга риоя этишни таъминлаш учун баҳолаш мақсадларига ва доирасига жавоб 
берадиган қонунчилик, норматив ва бошқа умумэътироф этилган талабларга риоя этилиши зарурлиги билан 
боғлиқ мажбурий чора ҳисобланади. Баҳоловчи, агар чекинишларга мана шундай вазиятларда йўл қўйган бўлса, 
баҳолаш Стандартга мувофиқ ўтказилди деб ҳисобланиши мумкин. 
Қонунчилик, норматив ва бошқа умуэътироф этилган талабларга амал қилган ҳолда Стандартдан 
чекинишлар Стандартнинг бошқа барча талабларига нисбатан устунликка эга. 
Баҳоловчи ҳар қандай чекинишларнинг хусусиятини аниқлаб олиши керак. Агар бажарилаётган тартиб 
таомиллар хусусиятига, қўлланилаётган дастлабки маълумотлар ва фаразларга ва/ёки баҳолаш бўйича хулоса 
(хулосалар)га жиддий таъсир кўрсатадиган қандайдир чекинишлар бўлса, баҳоловчи аниқ қонун талаблари, 
норматив ҳужжатлар ва бошқа умумэтироф этилган талабларни ҳамда ушбу Стандарт талабларидан фарқни 
юзага келтирадиган муҳим жиҳатларни кўрсатиши шарт. 
Баҳолашларни мазкур Стандартга мувофиқ бажаришда қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар ва/ёки 
бошқа умумэътироф этилган талаблар билан белгиланмаган стандартлардан чекинишларга йўл қўйилмайди. 
Баҳолаш жараёни ҳамда олинган натижани баён этишга, баҳолашга ва якуний қиймат ҳақидаги хулосага 
дахл қиладиган ҳар қандай фаразлар ва чекловчи шартларни очиб беришда ушбу Стандартдан чекинишларга 
йўл қўйилмайди. 

Download 11,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish