Фойдаланилган адабиётлар:
1.О.О Ҳошимов, А.Т Имомназаров Элекрмеханик тизимларда энергия тежамкорлиги. Дарслик. Тошкент 2004 й
7-Лаборатория иши.
ЭЛЕКТР ПАЙВАНДЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИ
Ишнинг мақсади: Электр пайванд ўзгарувчан ва ўзгармас ток пайвандлаш қурилмаларининг энергия тежамкор иш режимларини ўрганиш
Металл конструкцияларни бир-бирига пайвандлашда асосан электр пайвандлаш усулидан кенг фойдаланилади. Электр пайванд ўзгарувчан ва ўзгармас ток пайвандлаш қурилмаларида амалга оширилади.
Электр пайвандлаш кичик кучланиш ва катта ток қийматларида амалга оширилади.
Пайвандлаш ишларини олиб боришда электр энергиядан самарали фойдаланиш учун қуйидагиларга риоя қилиш керак:
Пайвандлашни ўзгармас ток пайвандлаш қурилмаларидан ўзгарувчан ток пайвандлаш қурилмаларига ўтказиш керак. Ўзгармас ток пайвандлаш қурилмалари пайвандланиши керак бўлган бирикмаларига қўйиладиган талаблар юқори бўлганда ва пайвандлаш жараёнини автоматлаштириш зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади. Дастакли ёй пайвандида 1 кг металлни эритиш учун 2,9 кВт.соат, автоматик ёки ярим автоматик пайвандлаш қурилмаларида 2,0 кВт.соат электр энергия сарф бўлади. Узгарувчан ток пайвандлаш қурилмаларида ф.и.к. юқори, уларни ишлатиш осон ва ускуналари анча арзондир.
Дастакли пайвандлашни мумкин бўлган ҳолларда автоматлаштириш керак. Автоматик пайвандлаш қурилмаларида электр энергия сарфи 30-40% га камаяди. Дастакли пайвандлашни нуқтали (контактли) пайвандлашга ўзгартириш, гарчи пайвандлаш технологиясини ўзгартиришга олиб келса ҳам, электр энергия сарфи 2-2,5 марта камаяди, контактли чокли усулга ўтилганда электр энергия сарфи 15% га камаяди. Ўзгармас токда ишловчи яримавтомат ва автомат пайвандлаш қурилмаларининг қўлланиши электр энергия сарфини 40% гача камайтиради.
Пайвандлаш трансформаторлари ва ўзгарткичларнинг салт юришини чегараловчи мосламаларни қўллаш бир йилда ҳар бир пайвандлаш қурилмасида 6-20 минг кВт.соат электр энергия иқтисод қилишга олиб келади.
4. Пайвандловчи деталларда қўлланилган материал турига ва пайвандланувчи юзанинг геометрик ўлчамларига қараб электродларни тўғри танлаш керак. Мисол учун, темир кукуни билан қопланган электрод пайвандлаш жараёнида сарф бўладиган электр энергиянинт солиштирма қийматини 8% га, рутилли электродлар эса 10% га камайтиради, электрод сими ўрнига тўлиқ темир кукунидан иборат электрод ишлатилса, у ҳолда 8-12% га камаяди.
5.Электроднинг материали ва диаметрига қараб пайвандлаш токини танлаш ва пайвандлаш режимини амперметр ёрдамида назорат қилиш пайвандлаш жараснида электр қувват сарфини назорат қилиш имконини беради.
Пайвандлашдан олдин пайвандловчи деталларнинг юзаларини ифлосликдан, зангдан ва ҳ.к. лардан тозалаш пайвандлаш жараёнида электр энергия сарфини камайтиришга олиб келади.
Доимий равишда контактларни текшириб туриш ва пайвандлаш ускуналарини сифатли таъмирлаш зарур.
Пайвандловчи симларнинг диаметрларини юкланиш қийматига қараб танлаш зарур.
Назорат учун саволлар:
Пайвандлаш курилмалари кандай кучланиш ва ток турида ишлайди
Пайвандлаш курилмаларида энергиядан самарали фойдаланиш учун нималарга эътибор бериш керак
Пайвандлаш трансформаторларининг салт юришини чегараловчи мосламаларни қўллаш энергия иқтисод қилишга кандай тасир курсатади
Пайвандлаш ўзгарткичларнинг салт юришини чегараловчи мосламаларни куллаш электр энергия иқтисод қилишга олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.О.О Ҳошимов, А.Т Имомназаров Элекрмеханик тизимларда энергия тежамкорлиги. Дарслик. Тошкент 2004 й
Do'stlaringiz bilan baham: |