Eshboyev Joʻrabek Ulugʻbekivich Davolash 021-65 guruh
Тарихи
XIX асрда аниқ бўлдики, юрак ўз фаолияти давомида қандайдир миқдорда электр ишлаб чиқаради. Биринчи электрокардиограммалар Габриел Липпман томонидан симобли электрокардиограммалар ёрдамида ёзиб қолдирилган. Липпман эгри чизиқлари монофаз характерга эга бўлиб, фақат узоқдангина замонавий ЭКГ ни эслатган.
Тажрибаларни Виллем Эйнтховен давом эттирди. У ясаган асбоб (симли гальванометр) ҳақиқий ЭКГ ни қайд қилишни таъминлаб берди. У шунингдек ЭКГ тишчаларнинг замонавий талқинини ҳам ўйлаб топди ва юрак фаолиятидаги баъзи бузилишларни ҳам тасвирлаб берди. 1924 йили унга тиббиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти берилди.
1909 йили электрокардиография бўйича рус физиологи А.Самойлов муаллифлигида биринчи китоб нашр қилинди. (Йенн электрокардиограммаси, Фишер нашриёти.)
AHAMIYATI
Юрак қисқаришлари сони ва маромини аниқлаш (масалан, экстрасистолалар (навбатдан ташқари қисқаришлар), ёки алоҳида қисқаришларни тушиб қолиши - аритмиялар)
Миокарднинг ўткир ёки сурункали шикастланишини кўрсатади (миокард инфаркти, миокард ишемияси).
Калий, кальций, магний ва бошқа электролитлар алмашинуви бузилишларини аниқлаш учун қўлланилиши мумкин.
Юрак ичи ўтказувчанлигини бузилишларини аниқлаш (турли блокадалар)
Юрак физик ҳолати ҳақида тушунча беради (чап қоринча гипертрофияси).
Ўпка артерияси тромбоэмболияси каби юракдан ташқари касалликлар ҳақида маълумот бериши мумкин.
Маълум фойз ҳолатларда мутлақ ноинформатив бўлиши мумкин.
Кардиофон ёрдамида узоқликдан ўткир кардиал патология (миокард инфаркти, миокард ишемияси) ни ташҳислаш имконини беради.
EKG tushunchasi
Эле́ктрокардиогра́фия — юрак фаолияти пайтида ҳосил бўлувчи электрик майдонларни текшириш ва қайд қилиш усулидир. Электрокардиография бу кардиологиядаги нисбатан арзон, лекин қимматли электрофизиологик инструментал текширув усули ҳисобланади. Электрокардиография натижасида электрокардиограмма (ЭКГ) олинади. Бу юрак фаолияти пайтида пайдо бўлувчи ва тана юзаси бўйлаб тарқалувчи потенциаллар фарқини график тасвирлашдир. ЭКГ да юрак фаолиятининг маълум пайтида юзага келувчи ҳаракат потенциаллари барча векторларининг ўртачаси тасвирланади.