Чап ва ўнг қўллар потенциаллари орасидаги фарқ биринчи стандарт тармоқ сифатида регистрация қилинади ва I рим рақами билан ифодаланади;
Ўнг қўл ва чап оёқ потенциаллари орасидаги фарқ иккинчи стандарт тармоқ сифадита регистрация қилинади ва II рим рақами билан ифодаланади;
Чап қўл ва чап оёқ потенциаллари орасидаги фарқ учинчи стандарт тармоқ сифатида регистрация қилинади ва III рим рақами билан ифодаланади.
Стандарт усулда электродлар тананинг куйидаги аъзоларига уч хил комбинацияда куйилиши мумкин: I Стандарт усулда электродлар унг ва чап кул билакларининг пастки кисмига куйилади. II стандарт усулда унг кул билагининг пастки кисми ва чап оёк болдирининг пастки кисмига куйилади. III стандарт усулда чап кул билагининг пастки кисми ва чап оёк болдирининг пастки кисмига куйилади.
Кучайтирилган (бир қутбли) тармоқлар. Бир қутбли тармоқда ёзиб олувчи электрод ўзи бириктирилган электр майдонининг айнан бир нуқтасидаги потенциаллар тафовутини аниқлайди (расм. қар.). Бир қутбли тармоқ электроди лотинча V ҳарфи билан ифодаланади. Ушбу тармоқларни кўриб чиқамиз:

Ўнг қўлга бириктирилган бир қутбли электрод VR ҳарфлари билан ифодаланади, (“right” - ўнг);
Чап қўлга бириктирилган бир қутбли электрод VL ҳарфлари билан ифодаланади, (“left” - чап);
Чап оёққа бириктирилган бир қутбли электрод VF ҳарфлари билан ифодаланади, (“foot” - оёқ).
Бир қутбли тармоқлардан қаъбул қилинган потенциаллар ЭКГда паст амплитудага (баландликка) эга бўлган тишчалар кўринишида ёзилади. Бу потенциаллар ора-сидаги фарқнинг кичиклиги учундир. ЭКГни яхши тушуниш учун уларни куч-айтиришга тўғри келади. Инглиз тилида «кучайтирилган» сўзи “augmented” деб таржима қилинади. Ушбу сўзнинг биринчи ҳарфини тармоқлар номларига қўшсак, бир қутбли тармоқларнинг тўлиқ номи ҳосил бўлади.