4.3. Якка контурларнинг турлари Электроникада амалда сўнувчи тебранишлар умуман ишлатилмайди. Сўнмас тебранишлар эса кенг қўлланилади. Контурда сўнмас тебранишлар ҳосил қилиш учун унга даврий равишда унинг актив қаршиликларида йўқолаётган энегияга тенг миқдордаги энергияни узатиб туриш зарур. Бундай контур ўзгарувчан энергия манбаига уланади. Одатда ўзгарувчан э.ю.к. манбаига уланади.
Агар генератор ва контур элементлари кетма-кет электр занжирини ҳосил қилса, бундай контур кетма-кет контур деб аталади. Агар генератор ва контур элементлари параллель электр занжирини ҳосил қилса, бундай контур параллель контур деб аталади. Демак 2 хил якка контур мавжуд экан.
4.4 .Кетма-кет тебраниш контурларидаги ўтиш жараёнлари
вақт моментида контурга кетма-кет , бўлган идеал синусоидал э.ю.к. манбаи уланди дейлик. Э.ю.к. нинг ўзгариш частотаси бўлсин ва у контурнинг эркин тебранишлар частотасига тенг дейлик.
Манба уланган моментдан бошлаб контурнинг конденсатор ва индуктив ғалтагида энергия тўплана бошлайди. Занжирда ток пайдо бўлади. Реактив элементли занжирлардаги индуктив ғалтакдаги токнинг ва конденсатор қопламалари орасидаги кучланишнинг қиймати бирданига ўзгариши мумкин бўлмаганлиги туфайли занжирда пайдо бўлган токнинг амплитудаси аста-секин орта боради. Контурда қандай жараён амалга ошади?
К онтурга э.ю.к. манбаи уланган моментдан бошлаб контурда бир вақтда 2 та тебранма жараён вужудга келади. Биринчиси, бу доимий амплитудали ва частотаси э.ю.к. частотаси га тенг мажбурий тебраниш. Иккинчиси амплитудаси бўлган сўнувчи эркин тебраниш. Бу икки тебранишнинг бошланғич амплитудалари сон жиҳатдан ўзаро тенг, бошланғич фазалари эса қарама-қарши бўлади. Шунинг учун ва ифодаларидаги . Супперпозиция принципига асосан контурдаги натижавий ток бу икки токнинг алгебраик йиғиндисига тенг бўлади. Натижавий ток амплитудаси экспоненциаль қонун бўйича ортиб бориб, га тенг бўлган турғун амплитудага интилиб боради.
Ток амплитудасининг бундай ўсиб бориши ўтиш жараёни деб аталади. Назарий жиҳатдан ўтиш жараёни чексиз узоқ вақт давом этади. Амалда эса ўтиш жараёни га тенг вақт ичида тугалланган ҳисобланади. контурнинг вақт доимийси. Бу вақт ичида натижавий токнинг амплитудаси қийматга эришади.
А) генератор тебраниши
Б) эркин тебраниш
В) турғун тебранишнинг хосил бўлиши
Контурдаги ўтиш жараёнининг давомийлиги контурнинг йўқотиш қаршилигининг қийматига боғлиқ. Чунки контурнинг вақт доимийси қанчалик кичик бўлса, ундаги ўтиш жараёни шунчалик тез тугалланади.
Мисол учун индуктивликлари ва сиғимлари бир хил ,аммо йўқотиш қаршиликлари хар-хил 2 та контурни олайлик ва ; ; бўлсин, формуласидан эканлиги келиб чиқади. Демак, биринчи контурда ўтиш жараёни иккинчи контурга нисбатан вақтли тугалланар экан. Агар бўлса, биринчи контурда ўтиш жараёни иккинчи занжирга нисбатан 2 баробар кичик вақт оралигида тугалланади.
Контурлар ишини тахлил қилишда ундаги тебранишлар ўрнатилган ,яъни доимий амплитудага эга деб ҳисобланади.