Электр транспорти электр таъминоти фанига кириш. К настоящему времени Вы заработали баллов: из возможных


Химоя элементлари, релелар ва уларнинг турлари



Download 127,21 Kb.
bet8/17
Sana21.02.2022
Hajmi127,21 Kb.
#49112
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Химоя элементлари, релелар ва уларнинг турлари
Релели ҳимоя маълум бир схема бўйича уланган бирнеча релелар мажмуасидан ташкил топади. Реле бу автоматик қурилма бўлиб, маълум бир таъсир этувчи ўлчамнинг белгиланган қийматида харакатга келади ёки ишлайди.
Релели ҳимоя тизимларида қуйидаги турдаги релелар қўлланилади: электромеханик, ярим ўтказгичлик, тўйинувчи магнит тизимлик.
Электромеханик релелар. Унинг авзалликларига: соддалиги, пишиқлиги, ишончлилиги, арзонлиги киради. Бундай релеларнинг камчиликларига: уларнинг қўполлиги, габарит ўлчамларининг катталиги, контактларнинг мавжудлиги ва кўп қувват истеъмол қилишлари киради.
Ярим ўтказгичли релеларнинг афвзалликларига: уларнинг ихчамлиги, ишончлиги, кам электр энергиясини истеъмол қилишлиги, нисбатан соддалиги, контактларининг йўқлиги, ишлаш вақтининг кичиклиги, сервис хизматларига мухтож эмаслиги ва бошқалар киради. Бундай релеларнинг камчилигига эса уларнинг иссиқликка кам чидамлигидир.
Магнит тизимлик ёки дискрет магнит элементларнинг авзалликларига уларга таъсир кўрсатувчи ўлчамларнинг хилма-хиллигини (иссиқлик, босим, куч, масофа ва хоказолар), контактларнинг йўқлигини келириш мумкин. Уларнинг камчиликларига эса уларнинг бирмунча мураккаблиги, хатоликларининг нисбатан катталиги, қйшимча элементларнинг мавжудлиги ва хоказоларни келтириш мумкин.
Релеларга таъсир ўтказувчи маълумотларнинг сони ва кўринишлари бўйича улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
-бир электр катталик (ток ёки кучланиш),
-икки электр катталиклар (ток ва кучланиш, иккита U1, U2 кучланиш),
-уч ва ундан ортиқ электр катталиклар (3 та ток, 3 кучланиш ёки ток ва кучланишларнинг чизиқли функциялари).
Реле техникасида контактли (электромеханик) ва контактсиз (ярим ўтказгичли ёки ферромагаит элементли) релелар қўлланилади:
1-тур релелар ишлаганда уларннг контактлари уланади ёки узилади,
2-тур релелар ишлаганда уларга кирувчи катталикнинг маълум бир қийматида чиқиш катталиги (масалан кучланиши) сакраб ўзгаради.
Ҳар бир ҳимоя қурилмаси ва унинг схемаси икки қисмга бўлинади: таъсирга кўра ишловчи (реакция берувчи ёки реакция кўрсатувчи); мантиқий-логикали.
Таъсирга кўра ишловчи ёки ўлчовчи қисм асосий қисм ҳисобланади. Бу релелар ҳимоя қилинувчи элемент тўғрисидаги ахборот ва хабарларни доимо қабул қилиб турадилар ва +Т ёки нонормал режимларда ҳимоянинг мантиқий қисмига керакли ахборотни узатиб таъсир этадилар.
Мантиқий қисм, амалга оширувчи қисм, ёрдамчи қисм бўлиб, у таъсирга кўра ишловчи қисмдан келган ахборотни қабул қилади. Агар бу ахборотларнинг кетма-кетлиги ва қийматлари берилган дастурга мос бўлса, унинг чиқиш ахбороти берилган амалларни бажаради ва ўчиргичнинг бошқарув тизимига ахборотни узатади.
Мантиқий қисм электромеханик реле ёки электрон схемалар ёрдамида тузилади. Демак ҳимоя релелари ҳам асосий -шикастланишга таъсир этувчиёрдамчи -асосий реленинг ахборотига қараб ишловчи ва ҳимоянинг мантиқий қисмида ишловчи гуруҳларга бўлинади. Реле ҳимоя схемаларида шикастланиш таъсирига жавоб берувчи реле сифатида ток ва кучланиш релелари қўлланилади.
Одатда реленинг чулғами электр занжирга тўғридан–тўғри ёки ток ва кучланнш трансформаторлари орқали уланиши мумкин. Биринчи хил релелар бирламчи, иккинчи турдагилари эса иккиламчи релелар деб юритилади.
Электр тизимларини ҳимоялашда кўпроқ иккиламчи релелар қўлланилади. Бунга сабаб улар юқори кучланишдан изоляцияланган бўладилар ва ҳимоя қилувчи элементдан узоқ масофада жойлашадилар. Уларга хизмат кўрсатиш қулай ва маълум бир стандарт номинал қийматдаги ток (1А ёки 5А) ва кучланиш (100В) га мўлжалланган бўладилар. Бунда ҳимояланаётган элементнинг бирламчн ток ёки кучланиши трансформаторлар орқали узатилиши сабабли релеларнинг токлари кичик миқдорда бўлади.
Бирламчи реленинг афзаллиги: уларда ўлчов трансформаторлари, оператив ток манбалари ишлатилмайди. Шунинг учун улар кичик электр моторларида, кичик кучланишлик трансформатор ва узатгичларда кенг қўлланиладилар.
Маълумки кўп ҳолларда релеларнинг чиқиш ахборотлари ўчиргичнинг механик ёки электр қисмига бевосита таъсир этмайдилар, чунки улар ўчириши лозим бўлган ишчи механизм учун етарли даражадаги қувватни бераолмайдилар. Шунинг учун уларнинг ахборотларини бажарувчи қўшимча-оралиқ релелари (электромеханик, ярим ўтказгичли, контактсиз) ишлатилади. Оралиқ (промежуточное) релелари ёки иш бажарувчи қисмларнинг қувватлари эса ўчиргич механизмларини ҳаракатга келтириш қобилиятига эгалар.
Оралиқ релелари логик қурилмалар ҳисобланади ва дискрет тартибда ишлайди. Улар электромеханик ҳимоя турларининг логик қисмларида кўплаб ишлатилади. Бунда назорат қилувчи реленинг контактлар сони кўпаяди ва уларни вақт ёки бошқа миқдорларни бошқариш, ҳамда занжирларни бир–биридан ажратиб ишлатиш имконияти ҳосил бўлади. Оралиқ релелари электромагнит принципида ишлайди ва занжирга кетма-кет ёки параллел уланишлари мумкин. Биринчи ҳолда реленинг чулғами манбаъдан ўтаётган токка уланса, иккинчи ҳолатда манбаънинг тўла кучланишига уланади.
Оралиқ релеларига қуйидаги талаблар қўйилади:
-ишлаш вақти жуда кичик–0,01с, агар махсус вақт кўрсатилмаган бўлса;
-манбаъ кучланиши камайгандаги аниқ ишлашлик U=0,6-0,7Uн;
-реле кетма-кет чулғамининг умумий занжир қаршилигига таъсир этмаслиги;
-реле параллел чулғами қувватининг кичик бўлишлиги, бирнеча Вт;
-реле узувчи ва уловчи контактлар сонининг етарлича бўлиши;
-реле контактларининг иш бажарувчи ёки бошқа элемент токларига мос келиши;
-релеларнинг дастлабки: ўчиш, узилиш, орқага қайтиш ҳолатларига қайтиш вақтлари учун катта талаблар қўйилмайди, чунки занжир узилгач уларнинг ҳам чулғамлари узилади.
Оралиқ релеларида ҳам ишлаш вақтини бироз узайтириш, ахборотни ушлаб туриш имкониятлари мавжуд. 3.5-расмда жуда кўп ҳимояларда ишлатилувчи ўзгармас ток манбасига параллел уланувчи оралиқ релесининг умумий кўринишлари келтирилган. Маълумки реле ғалтагининг актив R ва уланиш вақтидаги реактив қаршиликлари XL мавжудлиги сабабли улардан қуйидаги миқдор ишчи токи ўтади
(3.4)
Бундан реле якори харакатга тушиши учун кетган вақт қуйидагича топилади
(3.5)
Бу вақт етарли даражада кичик қийматга эга. Агар реле чулғамининг кучланиши узиб қўйилса унинг орқага қайтиши хам тез бўлади, чунки унинг секинлашуви унинг магнит тизимидаги уюрма токлар хосил қиладиган кучга боғлиқ.
Релеларнинг чиқиш ахборотларини: ишлаш ва узилиш вақтларида секинлаштириш икки усулда бажарилиши мумкин:
RC контурларини қўллаш, реле магнит ўтказгичига қўшимча ҚТ чулғамларни жойлаштириш.
Агар реле занжирига қўшимча RC контури киритилса, (3.5б-расм) унинг ишчи кучланиши берилган қийматгача тез кўтарилаолмайди.
(3.6)
Демак чулғамдан ўтаётган ток хам тез катталашмайди. Реле кучланиши узилганда эса ғалтакнинг ишчи кучланиши ва токи дарров нол миқдоргача камаймайди.

3.5-расм. Электромагнит реле иш вақтини секинлаштириш


Шундай қилиб RC контурининг қийматларига таъсир этиб реленинг узилиш ва ишга тушириш вақтларини бошқариш мумкин. 60в-расмда реленинг магнит занжирига қўшимча +Т чулғам ўрнатиш ёрдамида унинг ишлаш ва тўхташ вақтларини ўзгартириш схемаси келтирилган.
Бунда асосий чулғам а га кучланиш берилганда, ғалтакнинг магнит майдони ҳисобига ҚТ чулғам б дан ток ўтабошлайди. Хосил бўлган токнинг йўналиши асосий чулғам токига тескари йўналган бўлади ва уни тез ўсишига тўсқинлик қилади. Натижада реленинг ишга тушиш вақти сунний равишда кечиктирилади. Ўчирилиш жараёнида +Т чулғам токининг хосил қиладиган магнит оқими реленинг умумий магнит оқимининг тез пасайишига тўсқинлик қилади.
Ҳимояларда қўлланиладиган электромеханик релелар учун вақтни узайтириш ҚТ чулғамларни магнит занжирига киритиш ёрдамида амалга оширилади. Электроэнергетик тизимларни контактсиз релелар ёрдамида ҳимоялашда RC контурлари ишлатилади. Улардан ташқари оралиқ релелари учун уларнинг асосий ғалтакларидан ташқари ушлаб турувчи чулғамлар хам киритилади. Ушлаб турувчи чулғамларнинг вазифаси ишга тушган релени иш жараёнида сақлаб қолиш ҳисобланади. Релеларда уларнинг ишга тушганлиги ёки ўчирилганлиги холатидан ахборот берувчи қўшимча контактлар мавжуд.
Айрим холларда бундай холатларни аниқлаб берувчи алохида кўрсатувчи релелар қўлланилади. Кўрсатувчи релеларга улаб-узувчи контактлардан ташқари белги берувчи байроқчалар ва бошқа турдаги кўрсатувчи воситалар ўрнатилади. Байроқчалар ўз ҳолича орқага қайтмайдилар, уларни дастлабки кўринишларига келтириш операторлар томонидан амалга оширилади.

Download 127,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish