Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet29/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Қувватни ўлчаш

1.6.13. Қувватни ўлчаш қуйидагиларнинг занжирларида амалга оширилиши керак:


1) генераторларнинг занжирларида – актив ва реактив қувватни.
Қуввати 100 МВт ва ундан юқори бўлган генераторларда кўрсатувчи шчит асбоблари ўрнатилганда, уларнинг аниқлик класси 1,0 дан ёмон бўлмаслиги шарт.
Қуввати 200 МВт ва ундан юқори электростанцияларда шунингдек актив қувватнинг йиғиндиси ўлчаниши керак.
Қуввати 200 МВт дан кам электростанцияларда актив қувват йиғиндисини ўлчаш тавсия этилади, агар ушбу параметрни юқори турган тезкор бошқарув поғонасига автоматик тарзда бериб туриш зарурати мавжуд бўлса;
2) қуввати 25 МВар ва ундан юқори конденсатор батареялари ва синхрон компенсаторларнинг занжирларида - реактив қувватни;
3) иссиқлик электр станцияларининг кучланиши 6 кВ ва ундан юқори бўлган ЎЭ ларини таъминлайдиган трансформаторлар ва линияларнинг занжирларида - актив қувватни;
4) электростанциялар икки чулғамли кўтарувчи трансформаторларининг занжирларида – актив ва реактив қувватни. Учта чулғамли кўтарувчи трансформаторларнинг (ёки паст томондаги кучланиш чулғамидан фойдаланиладиган автотрансформаторларнинг) занжирларида актив ва реактив қувватни ўлчаш ўрта ва паст кучланишлар томонида амалга оширилиши керак.
Генератор билан блокда ишлайдиган трансформатор учун кучланиш паст бўлган томонда қувватни ўлчаш, генератор занжирида амалга оширилиши лозим;
5) кучланиши 220 кВ ва ундан юқори бўлган пасайтирувчи трансформаторларнинг занжирларида – актив ва реактив қувватни, кучланиши 110-150 кВ пасайтирувчи трансформаторларнинг занжирларида эса – актив қувватни.
Пасайтирувчи икки чулғамли трансформаторлар занжирларида қувватни ўлчови кучланиши паст бўлган тарафда, учта чулғамли трансформаторлар занжирларида эса – кучланиши ўрта ва паст бўлган тарафда амалга оширилиши керак.
Ўчиргичларсиз 110-220 кВ подстанцияларнинг кучланиши юқори томонда қувват ўлчовини амалга оширмасликка руҳсат этилади. Бунда, кўрсатувчи ва қайд этувчи назорат асбобларини улаш учун жойлар назарда тутилган бўлиши керак;

  1. икки томонлама таъминотга эга бўлган кучланиши 110 кВ ва ундан юқори линияларнинг, шунингдек айланма ўчиргичларнинг занжирларида - актив ва реактив қувватни;

  2. вақти-вақти билан тармоқ режимларини назорат қилиш учун актив ва реактив қувват оқими ўлчовлари ўтказилиши зарур бўлган подстанцияларнинг бошқа элементларида кўчма назорат асбобларини улаш имконияти бўлиши керак.

1.6.14. Кўрсатиб турадиган шчит асбобларини қувват йўналиши ўзгариши мумкин бўлган занжирларда ўрнатилганда ушбу асбоблар икки томонли шкалага эга бўлишлари керак.
1.6.15. Қуйидагилар қайд этилиши керак:

  1. турбогенераторларнинг актив қуввати (60 МВт ва ундан ортиқ);

  2. электр станцияларнинг умумий қуввати (200 МВт ва ундан ортиқ).



Частотани ўлчаш

1.6.16. Частотани ўлчашлар қуйидагиларда амалга оширилиши керак:



  1. генератор кучланишининг ҳар бир шиналар секциясида;

  2. блокли иссиқлик электр станциянинг ҳар бир генераторида;

  3. электростанциянинг энг юқори кучланишли ҳар бир шиналар тизимида (секциясида);

  4. энерготизимнинг носинхрон ишлайдиган қисмларга бўлиниши мумкин бўлган узелларида.

1.6.17. Частотани ёки уни белгиланган миқдордан четланишини:

  1. қуввати 200 МВт ва ундан ортиқ бщлган электр станцияларда;

  2. изоляцияланган холда ишлайдиган, қуввати 6 МВт ва ундан ортиқ бўлган электр станцияларда қайд этиш амалга оширилиши керак.

1.6.18. Қувватни ростлашда қатнашадиган электр станциялардаги қайд этувчи частота ўлчагичларнинг абсолют хатолиги ±0,1 Гц дан ортиқ бўлмаслиги шарт.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish