Бино ичидаги яширин электр ўтказгичлари
2.1.66. Қувурлар, қутилар ва эгилувчан металл қувурлардаги яширин электр ўтказгичлар ушбу Қоидаларнинг 2.1.63-2.1.65 нуқталарида кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак ва барча ҳолларда – зичловчи мосламалар билан. Яширин электр ўтказгичларининг қутилари ёпиқ бўлиши керак.
2.1.67. Шамоллатиш каналлари ва шахталарида электр ўтказгичларни ётқизиш тақиқланади. Ушбу каналлар ва шахталар пўлат қувурларга бириктирилган бир толали сим ва кабеллар билан кесишишига руxсат берилади.
2.1.68. Осма шифтлар устидан сим ва кабелларни ётқизиш ушбу бобнинг ва ЭУТҚ VII бўлим 7.1 бобининг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Том ости хоналар (чердачные помещении)да электр ўтказгичлар
2.1.69. Том ости хоналарда қуйидаги электр ўтказгичлари ишлатилиши мумкин:
-очиқ;
-қувурлар орқали сим ва кабеллар, шунингдек, қобиғи ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган материаллардан тайёрланган ҳимояланган симлар ва кабеллар - ҳар қандай баландликда;
ғилдиракча ёки изоляторларда (ишлаб чиқариш биноларининг том ости хоналарида - фақат изоляторларда) ҳимояланмаган изоляцияли бир толали симлар-камида 2,5 м баландликда; агар симларгача масофа 2,5 м дан кам бўлса, у ҳолда симлар тегиб кетишдан ва меxаник шикастланишдан ҳимояланган бўлиши керак;
-яширин: деворларда ва ёнмайдиган материаллардан ясалган тўсиқларда-ҳар қандай баландликда.
2.1.70. Том ости хоналарда очиқ электр ўтказгичлар мис толали сим ва кабеллар билан бажарилиши керак.
Том ости хоналарда алюминий толали сим ва кабеллар учун қуйидаги ҳолларда руxсат этилади: томи ёнмайдиган қопламали бинолар-пўлат қувурларда очиқ ётқизилганда ёки ёнмайдиган деворлар ва тўсиқларда ёпиқ ётқизилганда; томи ёнувчан қопламали қишлоқ xўжалигига ихтисослашган ишлаб чиқариш бинолари - қувурлар ва улаш (шаҳобчалаш) қутиларига чанг кирмаслик шарти билан пўлат қувурларда очиқ ётқизилиши; бунда резбали улаш қўлланилиши керак.
2.1.71. Том ости хоналарда мис ёки алюминий толали сим ва кабелларни улаш ва шаҳобчалаш пайвандлаш ва пресслаш орқали материалга, кесимига ва толалар сонига мос келадиган қисқичлардан фойдаланган ҳолда металл улаш (шаҳобчалаш) қутиларида амалга оширилиши керак.
2.1.72. Том ости хоналарда пўлат қувурлардан фойдаланган ҳолда бажарилган электр ўтказичлар, ушбу қоидаларни 2.1.63 - 2.1.65 бандларида кўрсатилган талабларига ҳам жавоб бериши керак.
2.1.73. Том ости хоналардан ташқарига ўрнатилган электр қабул қилгичлар таъминоти учун ушбу хонадаги тармоқдан шаҳобчалаш қуришга, очиқ ҳолда пўлат қувурларда ёки ёнмайдиган деворларда (тўсиқларда) яширин ҳолда ётқизиш шарти билан руxсат берилади.
2.1.74. Тўғридан-тўғри том ости хоналарида ўрнатилган ёритгичлар ва бошқа электр қабул қилгичларнинг коммутация қурилмалари ушбу хоналардан ташқарида ўрнатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |