3.2-боб. Реле ҳимояси
Қўллаш доираси
3.2.1. Қоидаларни ушбу боби энерготизимнинг 1 кВ дан юқори бўлган электр қисмларига, саноат ва бошқа электр ускуналари: генераторлар; трансформаторлар (автотрансформаторлар), генератор-трасформатор блоклари, электр узатиш линиялари, шина ва синхрон компенсаторларнинг релели химоя ускуналарига тегишлидир.
Қоидаларини ушбу бобида 500 кВ дан юқори бўлган барча электр ускуналари, 35 кВ дан юқори бўлган кабел линиялари, ҳамда атом электростанциялари ва ўзгармас ток узатиш электр ускуналарининг ҳимоялари кўрилмайди.
1 кВ гача бўлган электр тармоқлари, электродвигателларни, конденсатор қурилмалари, электротермик ускуналари ҳимоясига қўйиладиган талаблар 3.1, 5.3 ва 7.5 боблардан кўриш мумкин.
Ушбу ва бошка бобларда кўрилмаган электр ускуналарини реле ҳимояси, шу бобдаги умумий талабларга риоя қилган ҳолда бажарилаши керак.
Умумий талаблар
3.2.2. Реле ҳимояси ускуналари қуйидаги мақсадларга мулжалланган электр қурилмалари (ускуналари) учун билан жиҳозланиши керак:
а) Электр системанинг (электр ускунанинг) шикастланмаган қисмидан учиргичлар ёрдамида шикастланган элементни автоматик равишда узиб қўйиш учун; агар шикастланишлар (масалан, нейтрали тармоқлар ерга уланиш содир бўлганда) бевосита электр тизимларини ишдан чиқишига сабаб булмаса, реле ҳимоясини фақат сигналга ишлашига рухсат этилади;
б) Электр системаси элементларининг хавфли, номеъёрий (масалан, ўта юкланиш, гидрогенератор статор чўлғамларидаги кучланишни ошиб кетиши) иш холатларини сезиши; электр ускуналарини ишлатилиш шароитига ва иш холатига боғлиқ холда реле ҳимояси сигналга таъсири этишига ишлаши ёки шикастланишларни хосил бўлишига олиб келувчи элементларни узиб қўйилишига мўлжалланган бўлиши керак.
3.2.3. Электр ускуналарни арзонлаштириш мақсадида автоматик учиргичлар ва реле ҳимояси ўрнига сақлагичлар ёки эрувчи очиқ ўрнатмалар қўлланиши мумкин, агар улар:
талаб қилинаётган кўрсаткичлар бўйича танланиши мумкин бўлса (номинал кучланиш ва ток, узиб қўйиш токини номинал қиймати в.х.);
керакли танловчанлик ва сезувчанликни таъминлай олса;
электр қурилмалари керакли шароитлари бўйича автоматикани (автоматик такрорий улаш – АТУ, заҳирани автоматик улаш – ЗАУ) қўлланишига тўсқинлик қилмаса.
Сақлагичлар ёки эрувчан очиқ ўрнатмалар ишлатилганда, нотўлиқ фазали ҳолатда, носимметриянинг даражасига ҳамда таъминланаётган истеъмолчининг турига кўра қабул қилувчи подстанцияга нотўлиқ фазали режимдан сақлаш учун ҳимоя ўрнатилиши кўзда тутилиши лозим.
3.2.4. Тизимнинг шикастланмаган қисмини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида (истеъмолчиларни электр ускуналарини ва электр тизимини барқарор ишлаши, АТУ ва ЗАУ ларни самарали ишлаши натижасида, электродвигателларни ўз–ўзидан ишга тушиб кетиши, синхронизмга киришини в.х.) реле ҳимояси қурилмалари ҚТ ни мумкин қадар кам вақтда узиб қўйишни таъминлай олиши керак.
3.2.5. Узиб қўйишга таъсир этувчи реле химояси одатда танлаб таъсир этишни таъминлай олиши керак, яъни электр ускуналарнинг бирор – бир элементи шикастланганда фақат ушбу элемент узиб қўйилиши лозим.
Ҳимоянинг танламасдан таъсир этишига йўл қўйилади (АТУ ва ЗАУ ларнинг кейинги таъсирларидан тўғирланадиган) агар:
а) ҚТ ни узиб қўйилишни тезлаштиришни керак бўлганда (3.2.4. га қаранг);
б) тармоқ ёки трансформатор занжирларидаги токсиз вақт оралиғида (паузада) шикастланган элементни узиб қўядиган узгичли соддалаштирилган асосий электр схемалар ишлатилганида.
3.2.6. Танлаб таъсир этишни таъминловчи, сабр вақтли реле ҳимояси қурилмалари қуйидаги ҳолларда ишлатилади: ҚТ узишда ҳимоя заҳира сифатида ишлатилади 3.2.4. талабларини бажарувчи сабр вақти таъминланганда (3.2.15.га қаранг).
3.2.7. Реле ҳимоясининг ишончли ишлаши учун ишлаб кетишига шароит бўлганда ишлаб кетиши ва бўлмаганжда эса ишлаб кетмаслиги уларни параметрлари ва бажарилиши мувофиқли қурилмалар, ҳамда уларга керакли хизмат кўрсатиш билан таъминланган бўлишлари керак.
Керак бўлганда, ишлашни ишончлигини ошириш учун махсус усулларни, хусусан схемани захиралаштириш, ҳолатни узлуксиз ёки даврий назорат қилиш в.х йўлларидан фойдаланиш лозим бўлади. Хизмат кўрсатаётган ходимлар реле ҳимояси билан керакли ишларни бажараётганларида уларнинг хато харакатлари эҳтимолини ҳам хисобга олиш керак бўлади.
3.2.8. Кучланиш занжирига эга бўлган реле ҳимояларда қуйидаги ускуналар кўзда тутилган бўлиши керак:
- автоматик ўчиргичлар узилганда, сақлагичлар куйганда ва кучланиш занжиридаги бошқа носозликларда (агар бундай носозликлар меъёрдаги холатда химояни ёлғондан ишлаб кетишига олиб келса) шунингдек ушбу занжирлардаги носозликлар ҳақида сигнал берилганда, ҳимояни автоматик равишда ишдан чиқарувчи;
Агар меъёрдаги холатларда ушбу носозликлар ҳимояни ёлғондан ишлаб кетишига олиб келмаса, аммо бошқа шароитларда ортиқча ишлаб кетишга олиб келиши мумкин бўлган тақдирда (масалан, ҳимояланмайдиган худуддан ташқаридаги ҚТ содир бўлганда) кучланиш занжиридаги носозликлар ҳақида сигнал берувчи қурилмалар.
3.2.9. Трубкасимон разрядникли электр узатиш тармоқларида тез ишлаб кетувчи реле химояси ўрнатилган бўлса, разрядникларни ишдан ажратиш кўзда тутилиши лозим, бунинг учун:
- узилишга буриладиган сигналга қадар реле ҳимоясининг энг кам ишлаш вақти разрядникнинг бир мартабали ишлаш вақтидан катта бўлиши керак, яъни 0,06 -0,08 с оралиғида
- разрядник токи импульсидан ишлаб кетувчи химояни ишга тушириш қисмлари имкон қадар кам қайтиш вақтига эга бўлишлари керак (импульсни йўқолишидан кейин 0,01 с.га яқин).
3.2.10. Сабр вақтли реле химоясида хар бир аниқ холат учун химояни ҚТ нинг бошланғич токи ёки қаршилиикдан ишлашини таъминлашни кўриб чиқиш керак, бунда эса ҳимояни ишламаслик ҳолатларини бартараф этади (ҚТ вақт бўйича сўнишида, тебранишлар содир бўлишида шикастланган жойда ёй ҳосил бўлишида ва бошқа ҳолатларда).
3.2.11. Кучланиш 110 КВ ва ундан юқори бўлган электр тармоқларида агар кўрсатилган тармоқлардаги тебранишлар ва асинхрон холатлар бўлиб, химоя ортиқча ишлаб кетиши мумкин бўлса, химоялар тебранишларни ёки асинхрон холатларни олдини олувчи қурилмаларга эга бўлиши керак.
Таъминот манбаларини ўзаро боғловчи 110 КВ дан паст бўлган тармоқларда хам (тебранишлар ва асинхрон холатни пайдо бўлиш эҳтимолидан ва ортиқча узиб қўйиш эҳтимолидан келиб чиққан холда) шундай қурилмаларни қўллашга рухсат этилади.
Агар химоя тебранишга вақт бўйича (химояни сабр вақти 1,52с.дан кам бўлмаганда) созланган бўлса, химояни тебранишлардан блокировкасиз бажарилишига рухсат этилади.
3.2.12. Реле химояси таъсирини, хисобга олиш ва химоя ишини тадқиқ қилиш учун, релени ишлаб кетишини қайд этувчи реле, ишлаш сони хисоблагичлари ёки бошқа қурилмалар ёрдамида, ҳимоя ишлари қайд этилиши керак.
3.2.13. Реле химоясининг узиб қўйишга таъсирини қайд этувчи қурилмани шундай ўрнатиш керакки, бунда хар бир химояни таъсиридан, мурракаб химояда эса – унинг хар бир қисмидан (химояни турли босқичларидан, турлича шикастланишлардан химояни алоҳида йиғмаларидан (ва ш.ўҳ) сигнал бориши керак.
3.2.14. Электр ускунани хар бир элементида, химояланаётган ушбу элементга ўрнатилган бошқа химоядан кичик вақт бўйича таъсир этувчи асосий химоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.15. Қўшни элементдаги ҳимоя ёки ўчиргичлар ишга тушмаганда узоқ муддатли таъсирни таъминловчи захирадаги химоя кўзда тутилаган бўлиши керак.
Агар элементни асосий химояси абсолют танловчанлик хусусиятига эга бўлса (масалан, юқори частотали химоя, кўндаланг ва бўйлама дифференциал химоя) у ҳолда ушбу элемент химояси панд берганда ёки у ишдан чиқарилганда амал қилувчи нафақат узоқдан, балки яқиндан асосий вазифани бажарувчи захирадаги химоя кўзда тутилган бўлиши керак. Масалан, агар фазолараро қисқа туташувдан асосий химоя сифатида дифференциал – фаза химояси қўлланилган бўлса, захира сифатида уч босқичли масофали химоя қўлланилиши мумкин.
Агар 110 КВ ва ундан юқори линиядаги химоя нисбий танловчанликка эга бўлса, (масалан уч босқичли, сабр вақтли), у ҳолда: ушбу линиядаги ҚТ да қўшни элементларда узоқ захирали химояни таъминланган, алоҳида занжирдаги химоя кўзда тутилган бўлиши хам мумкин: агар ушбу линиядаги ҚТ да узоқдан захираланиш таъминланмаса, яқиндан захираланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган бўлиши лозим.
3.2.16. Жароҳатланишни узиб қўйилиши ишончлилигини ошириш мақсадида 35 кВ ва ундан юқори электр узатиш линиялар учун, 3.2.26 даги талаблар бажарилган тақдирда линия бошида қўшимча химоя сифатида сабр вақти бўлмаган токни кесиш ҳимояси кўзда тутилиши мумкин.
3.2.17. ўзоқдан захираланишни тўла таъминланиши схемани етарли мураккабланишига олиб келса ва техник жиҳатдан имконият бўлмаса, у ҳолда қуйидагиларга рухсат этилади:
1) трансформаторлар ортида, реактивлаштирилган линиялар яқиндан захирали 110- кВ ва ундан юқори линияларда, узун қўшни участкали 6-35 кВ ли линиялар тугашида (охирада) ҚТ дан узиб қўйишини захирамасликка;
2) камёб иш режимларини ҳисобга олмаганда, химояни каскадли (поғонали) таъсирини хисобга олган ҳолда, энг кўп учрайдиган шикастланиш турларидагина узоқ захираланишга эга бўлишга;
3) айрим ҳолларда подстанцияларни токсизлантириш имконияти билан (узоқ захирани таъсирида) қўшни элементларда ҚТ дан химояни танламасликдан(селектив) таъсирини кўзда тутишга, бундай ҳолларда носелектив узиб қўйишларни имконияти борича АҚУ ёки ЗАК лари таъсир этиши билан созланишини таъминлаш зарур бўлади.
3.2.18. Узиб қўйгичлар ишламаганда захиралаш қурилмалари (УЗИҚ) 110 – 500 кВли электр ускуналарда кўзда тутилган бўлиши керак. Қуйидаги талабларга риоя этилмаганда 110 – 220 кВ ли электр ускуналарда УИЗҚ лар қуйидаги шароитларда кўзда тутилмаслиги мумкин:
- талаб қилинадиган сезувчанлик, хамда барқарорлик шарти бўйича узоқдан захираланиш қурилмаларида мумкин бўлган узилиш вақти таъминланганда;
- захирадаги химоя ишланганда бевосита инкор қилган узгичга уланмаган (масалан, секцияларга бўлинган шиналарда тармоқланган шиналар бўлмаса) узгичлар (ўчиргичлар) узиб қўйиши туфайли қўшимча элементларда нобудгарчилик бўлмаса.
Статор чўлғамлари тўғридан– тўғри совутилидиган генераторлари бўлган электр станцияларда 110– 500 кВ узгичлари инкор этганда (ишламай қолганда) генераторларни ишламай қолишини олдини олиш учун хар қандай шароитдан қатъий назар УИЗҚ кўзда тутилган бўлиши керак.
Электр ускунаси шикастланган элементни битта узгичи ишламай қолганда (линия, трансформатор, шиналар) УИЗҚ ишламай қўшни узгичларни узиши керак.
Агар химоя олиб чиқиладиган (юриладиган) токлар трансформаторларига уланган бўлса, у ҳолда ҚТ бўлганда ҳам ишлаши керак.
ҚТда барча элементаларни узгичлари ишламай қолган тақдирда ҳам (масалан, фақат линияда ҚТ бўлганда) ишга тушувчи соддалаштирилган УИЗҚ ни қўллашга рухсат этилади; бундан ташқари, 35 – 220 кВ кучланишда шиналарни уловчи фақат узиб қўйишга ишлайдиган узгичлар қўллашга рухсат этилади.
Узоқдан захараланишни етарли самарадорлиги бўлмаган тақдирда УИЗҚ га қўшимча яқиндан захираланишни ишончлилигини ошишини кўриб чиққиш лозим бўлади.
3.2.19. Захира химоясини алоҳида комплект (йиғма) кўринишида бажарилганда уни одатда ишлаётган элементни асосий ва захира ҳимоясини алоҳида–алоҳида текшириш ёки таъмирлаш имкониятини таъминлай оладиган қилиб бажариш керак. Бунда асосий ва захира хиомяси одатда турли токлар трансформаторини иккиламчи чўлғамларидан таъминланиши лозим.
220 кВ ва ундан юқори бўлган электр узатиш линияларда асосий ва захира ҳимояси одатда турли тезкор доимий узгичларидан энергия билан таъминланиши лозим.
3.2.20. Реле ҳимоясининг асосий турларини сезувчанлигини қуйидаги ҳолларда сезувчанлик коэффициент ёрдамида бахоланиши керак:
- шикастланиш шароитида ортиб борувчи катталикларни сезувчи химоя учун – шу катталикларни (масалан, ток ёки кучланиш) химоялаш захираси (худуди) метал ҚТ даги хисобий қийматларини ҳимояни ишлаб кетиш параметрларига нисбати сифатида;
- шикастланиш шароитида камайиб борувчи катталикларни сезувчи химоя учун химоя худуди чегарасида метал ҚТ да ушбу катталикларни (масалан, кучланиш ёки қаршилик) ишлаб кетиш параметрларни ушбу катталикларни хисобий қийматларига нисбати сифатида;
Катталикларни хисобий қийматлари, электр системаларини мумкин бўлган реал (ҳақиқий) иш ҳолатларини (режимларини) учун шикастланишларни энг оғир кўринишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак.
3.2.21. Асосий ҳимояни сезувчанлигини бахолаш вақтида уларни сезувчанлиги қуйидаги энг кичик коэффициентлари таъминланишидан келиб чиқиш лозим;
1. Кучланишни улаб ва улашдан максимал токли химоя, йўналтирилган ва йўналтирилмаган, ҳамда нолинчи ва тескари ташкил этувчиси таркибига киритилган йўналтирилган ва йўналтирилмаган бир поғонали токли химоя;
токли ва кучланишли қисмлари учун – ками билан 1,5, тескари ва нол ташкил этувчиларини қувват йўналиши қисмлари учун қувват бўйича – ками билан 2,0, ток ва кучланиши учун – ками билан 1,5, тўла ток ва кучланишга киритилган қувват йўналишидаги қисмлари учун қувват бўйича меъёрланмайди ва ток бўйича ками билан 1,5 паст кучланиши 0,23 0,4 кВ бўлган трансформаторларни максимал токли химояси учун сезиш коэффициенти ками билан 1,5 бўлиши мумкин.
3.2.22. 3.2.21 ни 1.2.5 ва 7 бандларида кўрсатилган сезиш коэффициентларини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
1. Қувват йўналишини, қувват бўйича индукцион релесини тескари ва нолинчи кетма-кетлиги таркибига киритилгандагини текширилади.
2. Таққослаш схемаси бўйича (абсолют қийматлари ва фаза) бажарилганда қувват йўналиши релесини сезувчанлиги қуйидаги холларда текширилади: ток бўйича тўла ток ва кучланишга уланганда; ток ва кучланиш бўйича ток ва кучланишларни тескари ва нолинчи кетма-кетликдаги ташкил этувчиларига уланганда.
3.2.23. Йиғма шиналарда ишлаётган генераторлар учун узилишида ишлаб кетувчи химояни статор чўлғамида ерга уланиб қолишдаги токдан химояни сезувчанлиги уни ишга тушиш токи билан аниқланади ва у 5 Адан кўп бўлмаслиги керак. Истисно тариқасида ишга тушиш токини 5,5 А гача оширишга рухсат этилади.
Трансформатор блокида ишлаётган генераторлар учун статор чўлғамларини ҳаммасини қамраб олувчи, бир фазали ерга қисқа туташувдан ҳимояни сезувчанлик коэффициенти 2,0 дан кам бўлмаслиги керак; статор чўлғамларини барчасини қамраб олувчи, кучланишни нолинчи кетма-кетлигидан ҳимоя учун ишлаб кетиш кучланиши 15 В дан кўп бўлмаслиги керак.
3.2.24. Узувчи электромагнитларни шунтсизлантириш схемаси бўйича бажарилган ўзгарувчан тезкор токдаги химояни сезувчанлигини, токлар трансформаторини шунтсизлантирилгандан кейин ток бўйича хақиқий хатолигини эътиборга олиб, текшириш лозим. Бунда узувчи электромагнитларини ишончли ишлаб кейин шароитларини белгилайдиган сезиш коэффициентини энг кичик (минимал) қиймати, шу каби химоялариникидан одатда 20% га кўп бўлиши лозим (3.2.21 га қаранг).
3.2.25. Захира химоялари учун ҚТ да ёндош элементлар охирида ёки энг узоқдаги, захиралаш худудига кирувчи кетма-кет уланган бир нечта элементлар учун сезувчанликни энг кичик коэффициенти қуйидагича бўлиши лозим (3.2.17 га қаранг);
ток, кучланиш қаршилик қисмлари учун – 1,2;
тескари ва нолинчи кетма-кетликдаги қувват йўналишидаги қисмлар учун қувват бўйича – 1,4, ток ва кучанишлар учун – 1,2;
тўла ток ва кучланишга уланган қувват йўналишидаги қисмлар учун қувват бўйича меъёрланмайди, ток бўйича эса - 1,2.
Яқиндан химояланишни таъминлашда захира химоя босқичларини сезувчанлигини бахолашда (3.2.15 га қаранг) шу каби химоялар учун 3.2.21 да келтирилган сезувчанлик коэффициентларидан келиб чиқиш (фойдаланиш) керак.
3.2.26. Линияларга ўрнатилган ва қўшимча химоялаш вазифаларини бажарувчи сабр вақтисиз ток кескичлари (отсечка) учун, ҚТ да сезувчанлик шарти бўйича энг қулай шароитлардаги режимларда сезувчанлик коэффициенти 1,2 дан кам бўлмаслиги керак.
3.2.27. Агар кейинги элементнинг химояси, аввалги элементни химоясини сезувчанлигини етарли эмаслигидан таъсир этиши мумкин бўлса, у ҳолда бу икки элементларни химоя сезувчанликларини ўзаро мутаносиблигини таъминлаш лозим бўлади.
Агар кейинги элемент химоясини сезувчанлиги етарли эмаслиги натижасида (масалан, автотрансформаторлар генераторларни тескари кетма-кетликдан химояси) ҚТ ни узиб қўймаслик оғир оқибатларга олиб келмаса, узоқдан захираланиш учун мўлжалланган химояни босқичларини ўзаро солиштирмасаликка (келиштирмасликга) йўл қўяди.
3.2.28. Чуқур заминланган нейтралли тармоқларда реле ҳимояси шароитлардан келиб чиқиб, куч трансформаторларни нейтралларини зваминланишни шундай режимларини (холатларини) танлаш керакки, бунда заминланганда ток ва кучланишларни қийматлари тармоқ элементларини реле химояларни электр системасини барча мумкин бўлган иш режимларида (холатларида) таъсир этишини таъминлаши лозим.
Нейтралини чиқиш томондан чўлғамлари тўлиқ изоляцияга эга бўлмаган кучайтирувчи трансформаторлар икки ва уч томонлама таъминланувчи трансформаторлар (ёки синхрон двигатель ёки синхрон компенсатордан кўшимча таъминланувчи) учун, одатда ажратилган шиналарда ёки 110-220 кВли тармоқни бир қисмида бир фаза заминланганда (3.2.63 га қаранг) улар учун йўл қўйиб бўлмайдиган нейтралли изоляцияланган иш режими бартараф қилинган бўлиши керак.
3.2.29. ҚТ дан реле химоясини ток занжирларини таъминлаш учун ишлатиладиган токлар трасформаторлари қуйидаги талабларни қондириши лозим:
1. ҚТ да ҳимояни ортиқча ишлаб кетишини олдини олиш мақсадида химояланмайдиган худуддан ташқарида токлар трансформаторининг хатолиги (тўлиқ ёки ток бўйича) одатда 10 % дан ошмаслиги керак. Бундан юқори хатоликларда (масалан, шиналарни секинлаштирилган дифференциал химояси), тўғри ишлаши махсус тадбирлар ёрдамида таъминланади. Кўрсатилган талабларга қуйидагиларда риоя қилиниши керак;
- босқичли химоя учун ҚТда химоя босқичини таъсир худудини охирида, хамда йўналтирилган босқичли химоя учун – ташқи ҚТда.
- бошқа химоялар учун – ташқи ҚТда.
Дифференциал ток химояси учун (шина, трансформаторлар, генераторлар ва х.з. ларники) – тўлиқ хатолик, бошқа химоялар учун – ток хатолиги, ташқи ҚТ режимида икки, уч ва ундан ортиқ токлар трансформаторининг токлар йиғиндисига уланганда тўлиқ хатолик хисобга олиниши керак.
Токлар трансформатори учун мумкин бўлган юклама хисобланганда тўлиқ хатолик асос сифатида қабул қилинишига рухсат этилади.
2. ҚТда химояни ишламай қолишини олдини олиш мақсадида, токлар трансформаторларини ток бўйича хатолиги химояланган худудни бошида юқори бўлмаслиги лозим:
Қувват йўналиши релеси ёки ток релесини контактларнини юқори тебранишлар шарти бўйича танланган турдаги релелар учун рухсат этилган қийматидан;
Чегаравий рухсат этилган қиймати бўйича қувват йўналиши релеси ва йўналтирилган қаршилик релеси учун бурчак хатолиги – 50%.
3. ҚТда токлар трансформаторларини иккиламчи чўлғами қисмларидаги кучланиш РХ ва А қурилмалари учун рухсат этилган қийматидан ошмаслиги лозим.
3.2.30. Электр ўлчов асбобларининг (счетчикларни ҳам) ва реле химоясини ток занжирлари одатда токлар трансформаторларини турли чўлғамларига уланиши керак.
Уларни 1.5.18 ва 3.2.29 талаблари бажарилганда токлар трансформаторларини битта чўлғамига улашга рухсат этилади. Ток занжирлари бузилганда ишлаш принципи бўйича нотўғри ишлашини мумкин бўлган химоя занжирига электр ўлчов асбоблари фақат оралиқ токлар трансформаторлари орқали улаш мумкин бўлади. Бунда оралиқ токлар трансформаторларини иккиламчи чўлғами очиқ бўлганда токлар трансформаторлари 3.2.29. талабларини қаноатлантиради.
3.2.31. Агар бирламчи, иккиламчи ва тезкор ўзгарувчан токда химоясиз тўғри таъсир реле қўллаб бажарилганда электр ускунани соддалаштиришга ва арзонлаштирилишига олиб келса уни қўллаш тавсия этилади.
3.2.32 ҚТдан сақлаш учун тезкор ўзгарувчан ток манбаси сифатида одатда химояланаётган элементни токлар трансформаторлари ишлатилиши керак. Яна кучланишлар трансформаторлари ёки ўз эҳтиёжи учун трансформаторларини ҳам ишлатилишига рухсат этилади.
Аниқ шароитлардан келиб чиққан холда қуйидаги схемалардан биттаси қўлланилиши лозим:ўчиргичларни узиб қўювчи электромагнитларни шунтсизлантирувчи, таъминот блокларини қўлловчи, конденсаторли зарядлаш қурилмасини ишлатувчи.
3.2.33. Тармоқ иш шароитига кўра, амал қилишни танлаши бўйича ёки бошқа сабабларга кўра ишдан чиқарилаётган реле химояси қурилмаси тезкор жамоа билан биргаликда ишдан чиқариш учун махсус мосламага эга бўлиши керак.
Ишлатиш (иш) вақтида текшириш ва синашларни таъминлаш мақсадида, лозим бўлган жойларда, синовчи блоклар ёки ўлчов қисмлари (зажим) кўзда тутилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |