Ўта кучланиш ҳимояси, ерлагич
2.4.25. Нейтрали изоляцияланган тармоқларда, темир-бетон таянчларда ўрнатилган илгаклар ва фаза симлари штирлари, шунингдек бу таянчларнинг арматуралари ерланган бўлиши керак. Ерлагич қурилмасининг қаршилиги 50 Ом дан ошмаслиги керак.
Нейтрали ерланган тармоқларда темир-бетон таянчларда ўрнатилган илгаклар ва фаза симлари штирлари, шунингдек бу таянчларнинг арматуралари PEN-ўтказгичга уланиши керак (PEN-ўтказгич PEN-нол ҳимоя ва N-ишчи нол симлардан ташқил топган). Ерлагич ўтказгичлари камида 6 мм диаметрга эга бўлиши керак. Ёғоч устунларда ўрнатилган илгак ва штирлар ерланмайди, атмосфераси ўта кучланишдан ҳимояланиш шартини талаб этган ҳоллар (ушбу қоидаларни 2.4.26-бандига қаранг), шунингдек, PEN-ўтказгичнинг қайта ерлагичи (повторное заземление) бажарилган таянчлар ҳам бундан мустасно.
2.4.26. Саноат тутуни ва бошқа қувурлари, баланд дараxтлар, бинолар ва бошқалар билан ҳимояланмаган бир ва икки қаватли қурилишли аҳоли пунктларида, момақалдироқ ўта кучланишларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган ерлагич қурилмалари бўлиши керак. Ушбу ерлагич қурилмаларининг қаршилиги 30 Ом дан ошмаслиги керак ва улар орасидаги масофа: бир йилда момақалдироқлар вақти 40 соатгача бўлган ҳудудлар учун 200 м дан; йилига момақалдироқлар вақти 40 соатдан кўп бўлган ҳудудлар учун 100 м дан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, ерлагич қурилмалари қуйидагиларда бажарилиши керак:
1. Кўп сонли одамлар тўпланиши мумкин бўлган объектлар (мактаблар, боғчалар, шифоxоналар ва бошқалар)га ёки катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлган бинолар (чорвачилик бинолари, омборлар, устаxоналар ва ҳ.к.)ги кириш қисмидаги шаҳобчаларда.
2. Киришлар учун шаҳобчаларига эга бўлган линиянинг охирги таянчларида, бунда шу линиядаги қўшни ҳимоя ерлагичичгача бўлган масофа: йилига момақалдироқлар вақти 10 соатдан 40 соатгача бўлган ҳудудлар учун 100 м дан; йилига момақалдироқлар вақти 40 соатдан кўп бўлган ҳудудлар учун 50 м дан ошмаслиги керак.
Бу ерга улаш қурилмаларига ёғоч таянчларнинг илгаклари ва штирлари ҳамда темир-бетон таянчларнинг шуларга қўшимча равишда арматуралар уланган бўлиши керак.
Нейтрали ерланган тармоқларда атмосферанинг ўта кучланишидан ерлаш қурилмаси сифатида иложи бўлса PEN-ўтказгичнинг қайта ерлагичидан фойдаланиш зарур.
Шунингдек, юқоридаги 1 ва 2-бандларда кўрсатилган жойларда, вентилли разрядлагичлар ўрнатиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |