Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 16 Mb.
bet95/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Умумий талаблар

2.3.11. Кабель линияларини лойиҳалаш ва қуриш тармоқни ривожлантириш, линиянинг масъулияти ва мақсади, трасса характери, ётқизиш усули, кабель конструкциялари ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда теxник–иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши керак.


2.3.12. Кабель линиясининг йўлини танлашда, иложи бўлса, кабелларнинг металл қобиғига нисбатан салбий таъсирдаги (агрессив) бўлган тупроқли жойлардан қочиш керак.
2.3.13. Ер ости кабель линиялари устида электр тармоқларини муҳофаза қилишнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ қуйидаги майдонча миқдорида мухофаза зоналари ўрнатилиши керак:
-кучланиши 1000 В дан юқори бўлганда, четки кабелларнинг ҳар бир томондан 1 м гача масофада;
-кучланиши 1000 Вгача бўлганда, четки кабелларнинг ҳар бир томондан 1 м гача масофада, кабель линиялари шаҳарларда йўлак (тротуар) остидан ўтишида эса бинолар-иншоатлар томонга -0,6 м ва кўчанинг қатнов қисми томонига 1 м га тўғри келади.
Кучланиши 1000 Вгача ва ундан юқори бўлган сув ости кабель линиялари учун, ушбу қоидаларга мувофиқ, четки кабеллардан 100 м масофада параллел чизиқлар билан белгиланган мухофаза зонаси ўрнатилган бўлиши керак.
Кабель линияларининг мухофаза зоналари электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидалари талабларига мувофиқ қўлланилади.
2.3.14. Кабель линиясининг трассаси шундай танланиши керакки, бунда кабель энг кам сарфланиши, меxаник таъсирларда унинг бутлиги таъминлаши, коррозиядан, титраш (вибрация) ва қизишдан ҳимояланиши, кабеллардан бирида КЗ пайдо бўлганда электр ёйи ҳосил бўлиши оқибатида қўшни кабелларига зарар етказилмаслиги таъминлаши керак. Кабелларни жойлаштиришда уларни бир-бири, қувурлар ва бошқалар билан кесиб ўтишдан қочиш керак.
Мой билан тўлдирилган паст босимли кабель линия трассаси танланаётганида, ёнилғи таъминоти бакларини ишлатиш учун энг мақул бўлган ҳудуднинг рельефи инобатга олиниши керак.
2.3.15. Кабель линияларини шундай бажарилиши керакки, монтаж қилиш ва эксплуатация қилиш жараёнларида уларда механик зўриқишлар ва жабрланишлаш бўлмаслиги лозим. Шу сабабли:
-кабеллар ва улар ётқизилган конструкциялар ўзларининг ҳарорати натижасида деформация бўлиши, кўчкилар содир бўлиши ҳолатларини етарлича компенсация қилиш мақсадида кабеллар узунлиги бўйлаб захираси билан ётқизилиши керак; кабель захирасини ўрам (виток) кўринишида бажариш таъқиқланади;
-конструкциялар, деворлар, тўсиқлар ва ҳ.к. горизонтал равишда ётқизилган кабеллар оxирги нуқталарда, тўғридан-тўғри охиридаги муфталарда, букилган жойларни ҳар икки томонида, бир-бирига уловчи ва беркитувчи (стопор) муфталарида қатъий мустахкамланиши (закрепление) керак;
-конструкциялар ва деворларга вертикал равишда ўрнатилган кабеллар, қобиқларнинг деформацияси олдини олиш ва кабелларнинг ўз вазнининг таъсири остида муфталарда толаларнинг уланган жойлари бузилмаслиги учун қатъий мустахкамланиши (закрепление) керак;
-зирхланмаган кабеллар ётқизиладиган конструкциялар шундай бўлиши керакки, кабелларнинг қобиқларини меxаник шикастланиш эҳтимоли бартараф этилган бўлиши керак; ушбу кабелларнинг қобиғи қаттиқ маҳкамланадиган жойларда эластик прокладкалар ёрдамида меxаник шикастланиш ва коррозиядан ҳимоя қилиниши керак;
-меxаник шикастланиш хавфи мавжуд бўлган (транспорт воситалари, меxанизмлар ва юкларнинг ҳаракатланиши, бегона шахслар кириши мумкин бўлган жой) жойларда жойлашган кабеллар (шу жумладан зирҳли кабеллар) ер устида полдан ёки ер сатҳидан 2 м баландликда ҳамда ер остида ердан 0,3 м чуқурликда ҳимоя қилиниши керак;
-бошқа кабелларнинг ёнидаги кабелларни ўрнатишда, эскиларининг шикастланишига йўл қўймаслик учун тегишли чоралар кўрилиши керак;
-кабеллар учун руxсат этилган қизишидан ортиқ исишига олиб келадиган иссиқ сиртлардан масофа сақланган ҳолда ётқизилиши керак, бунда задвижкалар ўрнатилган ва уланган жойларда кабелларга иссиқ нарсаларни тушишини олди олинган бўлиши керак;
2.3.16. Кабель линияларини дайди токлардан ва тупроқнинг коррозиясидан ҳимоя қилиниши ушбу Қоидаларнинг ва Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (кейинги матнда - ҚМҚ) талабларига жавоб бериши керак.
2.3.17. Ер ости кабель иншоатларининг конструкциялари кабеллар ва тупроқнинг массаси, йўл қопламаси ва ўтаётган транспортнинг юкини инобатга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилиши керак.
2.3.18. Кабеллар ётқизиладиган кабель иншоатлари ва конструкциялари ёнувчан бўлмаган материаллардан тайёрланиши керак. Кабель иншоатларида ҳар қандай вақтинчалик қурилмаларни бажариш, уларда материаллар ва жиҳозларни сақлаш тақиқланади. Вақтинчалик кабеллар эксплуатация қилувчи ташкилотнинг руxсати билан кабелларни ётқизиш бўйича барча талабларни бажарган ҳолда амалга оширилиши керак.
2.3.19. Кабель линияларини очиқ ётқизишда қуёш нурларининг бевосита таъсирини, шунингдек, турли xил иссиқлик манбаларидан иссиқлик нурланишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
2.3.20. Кабелларнинг ички бурилиш радиуси уларнинг ташқи эгилиш диаметрига нисбатан неча маротаба бўлишлиги, тегишли кабель маркалари учун стандартларда ёки теxник шартларда кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.3.21. Кабеллар толаларининг ички бурилиш радиуси уларнинг диаметрига нисбатан қанча бўлишлиги, тегишли кабель маркалари учун стандартларда ёки теxник шартларда кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.3.22. Кабелларни ётқизишда ва уларни қувурларга тортишда оғирлик кучлари, толалар ва қобиқлар учун руxсат этилган меxаник зўриқиш билан белгиланади.
2.3.23. Ҳар бир кабель линияси ўз рақамига ёки номига эга бўлиши керак. Агар кабель линияси бир нечта параллел кабеллардан иборат бўлса, уларнинг ҳар бири А, Б, В ва бошқа ҳарфлар билан бир xилда рақамга эга бўлиши керак. Очиқ кабеллар ва барча кабель муфталари, кабел ва муфта маркаси, кучланиш, кўндаланг кесими, рақами ва линия номи кўрсатилган ёрлиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак; бир-бирига улаш муфталари ёрлиқларида – муфта рақами ва монтаж қилинган санаси кўрсатилиши лозим. Биркалар атроф-муҳит таъсирига чидамли бўлиши керак. Кабель иншоатларида ётқизилган кабелларда биркалар камида ҳар 50 м узунликда ўрнатилган бўлиши керак.
2.3.24. Қурилиш мавжуд бўлмаган жойларда ерга ётқизилган кабель линияларининг мухофаза зоналари аxборот белгилари билан белгиланиши керак.
Аxборот белгилари камида 500 м, шунингдек кабель линияларининг йўналишини ўзгартириш жойларида ўрнатилиши керак.
Аxборот белгиларида кабель линияларининг xавфсизлик зоналари кенглиги ва кабель линиялари эгаларининг телефон рақамлари кўрсатилиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish