Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Алоқа линиялари, симли эшиттиришлар билан ВЛ ни кесишмалари, яқинлашишлари, биргаликда тармоқланиши



Download 16 Mb.
bet114/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Алоқа линиялари, симли эшиттиришлар билан ВЛ ни кесишмалари, яқинлашишлари, биргаликда тармоқланиши

2.4.45. Алоқа ва сигнализация линиялари (ЛС) билан ҳамда симли узатиш линиялари (ЛПВ) билан ВЛ ни кесишишмалари қуйидаги кўринишлардан бирида амалга оширилиши керак:


1) ВЛ изоляцияланмаган симлари ва изоляция қилинган ЛС ва ЛПВ симлари;
2) ВЛ изоляцияланмаган симлари ва ер ости ёки осма ЛС ва ЛПВ кабели;
3) юқори меxаник мустахкамлаикка эга бўлган ВЛ изоляцияланмаган симлари ва изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари билан;
4) изоляцияланган ВЛ симлари ва изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари;
5) ВЛ ер ости кабели ва изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари.
2.4.46. ВЛ билан ЛС ва ЛПВ нинг кесишиш бурчаги имкон қадар 900 га яқин бўлиши керак. Чекланган (тор) шароитлар учун кесиш бурчаги меъёрлаштирилмайди.
2.4.47. ВЛ симлари билан ЛС ва ЛПВ симлари ёки осма кабеллари орасидаги вертикал масофа, кесишмаларда симларнинг энг осилган ҳолатида (энг юқори ҳаво ҳарорати, музлаган ҳолат) камида 1,25 м бўлиши керак.
Умумий танячда ВЛ симлари билан ЛС ва ЛПВ симлари ёки осма кабеллари орасидаги вертикал масофа қуйидагича бўлиши керак: СИП ва ЛС ораси камида 0,5 м; изоляция қилинмаган ВЛ ва ЛПВ симлар ўртасида-камида 1,5 м. ЛПВ симлари ёки осма кабеллари кронштейнларда ўрнатилган бўлса, бу масофа ЛПВ симлари ёки осма кабеллари жойлашган томондаги ВЛ симидан олинади.
2.4.48. ВЛ симлари билан ЛС ва ЛПВ симлари ёки осма кабеллари билан кесишган жойда энг яқин ВЛ таянчигача бўлган масофа камида 2 м бўлиши керак, лекин имкон қадар ВЛ ни таянчга яқинроқ бўлиши керак.
2.4.49. ЛС ва ЛПВ изоляцияланган симлари билан ВЛ ни изоляцияланмаган симларини кесишмаларида қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. ВЛ симлари билан ЛС симлари фақат оралиқда амалга оширилиши керак. ЛПВ симлари билан эса ҳам оралиқда ва ҳам умумий таянчда амалга оширилиши мумкин.
2. ЛСнинг магистрал ва зоналараро алоқа тармоқлари ҳамда СТС (қишлоқ алоқа тармоғи) уланиш линиялари билан кесишмаларни чекловчи ВЛ ларнинг таянч анкер русумида бўлиши керак. Бошқа барча ЛС ва ЛПВ ни кесиб ўтиш жойларида, ВЛ нинг таянчлари қўшимча тагликли ёки тиргакли оралиқ турдаги таянч бўлишига руxсат берилади.
3. Кесишмалардаги ЛС ва ЛПВ симлари муҳитга чидамли, камида 2 кВ синов кучланишига эга бўлган изоляцияли (масалан, ПСБА, ПСБАП, ПЛПВП) ва ушбу ҳудуднинг энг ёмон об-ҳаво шароитларида зўриқишларга чидамли бўлган камида 1,5 бўлган мустахкамлик захира коэффициентига эга бўлиши керак.
4. ВЛ симлари ЛС ва ЛПВ симлари устида жойлашган бўлиши керак. Кесишмаларни чеклайдиган таянчларда ВЛ симларни мустахкамлаш икки марта махкамлаш усулида бажарилиши ёки бутун боғламали (двойное крепление или глухую вязку) бўлиши керак. Истисно ҳолларда, ВЛ 380/220 В ва ундан паст кучланишли тармоқ симларини ЛС симлари остида жойлаштирилиши мумкин. Бунда кесишмани чекловчи ЛС лари икки марта махкамлаш усулида мустахкамланиши керак.
5. ВЛ симларини, шунингдек, кесишмадаги ЛС ва ЛПВ симларини улашга рухсат этилмайди. Кесишмадаги ВЛ симлари кўп толали ва қуйидаги кўндаланг кесимлардан кам бўлмаслиги керак: алюминий симлар учун камида 35 мм2, пўлат-алюминий симлар учун 16 мм2 ва пўлат симлар учун 25 мм2.
ГТС (шаҳар) ва СТС (қишлоқ) алоқа линияларининг симларини сони 10 ёки ундан ортиқ бўлганда, ушбу параграфда кўрсатилган кесишиш шакллари қўлланилмаслиги керак.
2.4.50. Ер ости ёки осма ЛС ва ЛПВ кабели билан изоляцияланмаган ВЛ симларини кесишмаларида қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. ЛС ва ЛПВ ер ости кабелларидан ВЛ таянч ерлагичи (ёки темир-бетон таянч)гача бўлган масофа, аҳоли пунктларида камида 3 м ва аҳоли пунктлари бўлмаган жойлар учун 10 м бўлиши керак.
ЛС ва ЛПВ ер ости кабелларидан ВЛнинг ерланмаган ёғоч таянчигача бўлган масофа: алоҳи яшамайдиган жойларда камида 5 м; аҳоли яшайдиган жойларда камида 2 м бўлиши керак. Тор шароитларда, бу масофа 2 м дан кам бўлиши мумкин, лекин 1 м дан кам бўлмаслиги керак; бунда кабель пўлат қувурда ётқизилиши ёки таянчнинг ҳар икки томонида узунлиги бўйлаб камида 3 м масофада швеллер ёки бурчакли пўлат билан қопланган бўлиши керак.
2. ВЛ симлари ЛС ва ЛПВ осма кабеллари устида жойлашган бўлиши керак.
3. ЛС ва ЛПВ осма кабеллари билан кесишмадаги ВЛ симларини улашга рухсат этилмайди. Кесишмадаги ВЛ симлари кўп толали ва қуйидаги кўндаланг кесимлардан кам бўлмаслиги керак: алюминий симлар учун камида 35 мм2, пўлат-алюминий симлар ва пўлат симлар учун 25 мм2.
4. Осма кабелнинг металл қобиғи ва кабель осилган троси, кесишма оралиғини чекловчи таянчларда ерланган бўлиши керак.
5. ЛС ва ЛПВ кабелини таянч асосидан энг яқин ВЛ симининг горизонтал текисликдаги проекциясигача бўлган масофа ВЛ таянчининг баландлигидан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу параграфда кўрсатилган ВЛ билан ЛС ва ЛПВ ларни кесишмаларида қуйидагилар қўлланилмаслиги керак:
-агар ЛС га кабель қўшимчасини амалда қўллаш оқибатида, илгари ўрнатилган мавжуд ЛС нинг кучайтирувчи пунктларини қўшимча қуриш ёки бошқа жойга кўчириш талаб этилса;
-агар ЛПВ да кабель қўшимчасини амалда қўллаш оқибатида, ЛПВ даги кабель қўшимчаларини сони умумий узунлиги бўйича руxсат этилган қийматлардан ошиб кетадиган бўлса.
2.4.51. Изоляцияланмаган ВЛ симлари билан изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари билан кесишмаларида қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. ЛС ва ЛПВ симлари билан ВЛ симларини кесишмаси фақат оралиқда амалга оширилиши керак. ВЛ симларини билан симлари орасидаги кчланиш 360 Вгача бўлган ЛПВ абонент ва фидер линияларини кесишмаси, ВЛ таянчларида амалга оширилиши мумкин.
2. Кесишмани чеклайдиган ВЛ нинг таянчи анкер турида бўлиши керак.
3. Алоқа линияларининг симлари зўриқиш бўйича шундай мустахкамлик чегараси коэффициенти, ушбу ҳудуднинг энг ёмон об-ҳаво шароитларида (муз ёки энг паст ҳарорат) пўлат ва рангли металл симлар учун камида 2,2 бўлиши керак.
4. ВЛ симлари ЛС ва ЛПВ симлари устида жойлашган бўлиши керак. Кесишмаларни чеклайдиган таянчларда ВЛ симлари икки марта мустахкамлаш усулида бўлиши керак. ВЛ 380/220 В ва ундан паст кучланишли тармоқ симларини ЛС симлари остида жойлаштирилиши мумкин. Бунда кесишмани чекловчи ЛС лари икки марта махкамлаш усулида мустахкамланиши керак.
5. ЛС ва ЛПВ осма кабеллари билан кесишмадаги ВЛ симларини улашга рухсат этилмайди. Кесишмадаги ВЛ симлари кўп толали ва қуйидаги кўндаланг кесимлардан кам бўлмаслиги керак: алюминий симлар учун камида 35 мм2, пўлат-алюминий симлар ва пўлат симлар учун 25 мм2.
2.4.52. Изоляция қилинган ВЛ симлари билан изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари билан кесишганда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. ВЛ симларини ЛС симлари билан кесишмаси фақат оралиқда амалга оширилиши керак. ВЛ симларини ЛПВ симлари билан кесишиши ҳам оралиқда, ҳам умумий таянчда амалга оширилиши мумкин.
2. ЛСнинг магистрал ва зоналараро алоқа тармоқлари ҳамда СТС (қишлоқ алоқа тармоғи) уланиш линиялари билан кесишмаларни чекловчи ВЛ ларнинг таянч анкер русумида бўлиши керак. Бошқа барча ЛС ва ЛПВ ни кесиб ўтиш жойларида, ВЛ нинг таянчлари қўшимча тагликли ёки тиргакли оралиқ турдаги таянч бўлишига руxсат берилади.
3. Кесишмалардаги ВЛ симлари муҳитга чидамли, камида 2 кВ синов кучланишига эга бўлган изоляцияли ва ушбу ҳудуднинг энг ёмон об-ҳаво шароитларида зўриқишларга чидамли бўлган камида 1,5 бўлган мустахкамлик захира коэффициентига эга бўлиши керак.
4. ВЛ симлари ЛС ва ЛПВ симлари устида жойлашган бўлиши керак. Кесишмаларни чеклайдиган таянчларда ВЛ симлари ёки улар осилган трослар мустахкамлаш икки марта махкамлаш усулида бажарилиши ёки бутун боғламали (двойное крепление или глухую вязку) бўлиши керак. Истисно ҳолларда, ВЛ 380/220 В ва ундан паст кучланишли тармоқ симларини ЛПВ симлари остида жойлаштирилиши мумкин. Бунда кесишмани чекловчи ЛПВ лари икки марта махкамлаш усулида мустахкамланиши керак.
5. Кесишмадаги ВЛ симларини, шунингдек ЛС ва ЛПВ осма кабелларини улашга рухсат этилмайди.
2.4.53. ЛС ва ЛПВ нинг изоляцияланмаган симлари билан ВЛни ер ости кабель қўшимчаларини кесишмаларида қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. ВЛни ер ости кабель қўшимчаларидан ЛС ва ЛПВ таянчлари ва унинг ерлагич мосламасига масофа камида 1 м бўлиши керак ва агар кабель изоляцияловчи қувурда ётқизилган бўлса камида 0,5 м бўлиши керак.
2. ВЛ кабель таянчи асосидан ЛС ва ЛПВ симларининг горизонтал текисликдаги проекциясигача бўлган энг яқин горизонтал масофа, ЛС ва ЛПВ таянчининг баландлигидан кам бўлмаслиги керак.
2.4.54. ВЛ билан ЛС ва ЛПВ ҳаво тармоқларининг четки симлари орасидаги энг қисқа горизонтал масофа камида 2 м ва тор шароитларда камида 1,5 м бўлиши керак. Бошқа барча ҳолларда линиялар орасидаги масофа ВЛ, ЛС ва ЛПВ таянчларнинг энг баланди узунлигидан кам бўлмаслиги керак.
2.4.55. Радио марказларининг антенна иншоатлари, қабул қилувчи радио марказлари, радиоқабул қилувчи пунктлари ва маҳаллий радиоузелларнинг ВЛ билан яқинлашуви меъёрлаштирилмайди.
2.4.56. ВЛ симлари билан ЛС ва ЛПВ симлари, телевизор кабеллари ва киришларда радио антенналаридан тушиш жойлари орасидаги горизонтал масофа камида 1,5 м бўлиши керак. Бунда ВЛнинг оралиқдаги симлари таянчдан киришгача ва ВЛнинг бинога кириш симлари, ЛС ва ЛПВ нинг шаҳобчаланган симлари билан кесишмаслиги керак.
2.4.57. ВЛ ва ЛС симларини умумий таянчларида биргаликда тармоқланишига рухсат этилмайди.
Янги қурилаётган ВЛ симлари ва изоляцияланмаган ЛПВ симларни умумий таянчларида биргаликда тармоқланишига рухсат этилмайди.
ВЛ симлари ва изоляцияланган ЛПВ симларни умумий таянчларида биргаликда тармоқланишига рухсат этилади. Бунда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
1. ВЛ кучланиши 380/220 В дан ошмаслиги керак.
2. ЛПВ симлари орасидаги номинал кучланиш 360В дан ошмаслиги керак.
3. ЛПВ нинг пастки симларидан ергача, ЛПВ занжирлари ва уларнинг симлари орасидаги масофа амалдаги қоидаларга мувофиқ бўлиши керак.
4. ВЛ симлари ЛПВ симлари устида жойлашган бўлиши керак; ВЛ нинг пастки симидан ЛПВ нинг юқори симигача бўлган вертикал масофа, уларнинг ўзаро жойлашувидан қатъи назар, таянчда камида 1,5 м ва оралиқда камида 1,25 м бўлиши керак; ЛПВ симларини кронштейнларда жойлаштирганда, бу масофа ЛПВ симлари жойлашган томондаги ВЛ нинг пастки симидан олинади.
2.4.58. ВЛ симлари ва ЛС кабелларининг умумий таянчларида биргаликда тармоқланишига йўл қўйилмайди. 380/220 В дан ошмаган ВЛ симлари билан ЛПВ кабелларини умумий таянчларида биргаликда бажарилишига, ушбу қоидаларнинг 2.4.57-бандида кўрсатилган изоляцияланган ЛПВ симлари учун берилган шартлар бажарилганда руxсат этилади.
2.4.59. 380/220 В дан ошмаган ВЛ симлари билан телемеханика занжири симларини умумий таянчларида биргаликда бажарилишига, агар уларнинг эгаси битта бўлса ва ушбу қоидаларнинг 2.4.57-бандида кўрсатилган шартлар бажарилганда, шунингдек, ушбу телемеханика занжирлари телефон алоқаси канали сифатида фойдаланилмаганда руxсат этилади.
ВЛ таянчларида оптик толали алоқа кабеллари (ОК) ни илишга руxсат берилади. ОК дан ер юзасига бўлган масофа камида 5 м бўлиши керак. 1000 В гача бўлган ВЛ симлари билан ОК орасидаги масофа таянчларда ва оралиқда камида 0,4 м бўлиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish