ўлчаш.
Кабеллар бўйича токнинг тақсимланишини
нотекислиги 10% дан ортмаслиги керак.
8. Дайди токлардан ҳимояни текшириш.
Ўрнатилган катодли ҳимояларнинг ишлаши текширилади.
9. Эриб кетмаган ҳаво мавжудлигига синаш (сингдириш синови)
. 110-220 кВ мой тўлдирилган кабел линиялари учун
амалга оширилади. Мойдаги эриб кетмаган ҳавонинг миқдори 0,1% дан ортиқ бўлмаслиги керак.
10. Таъминлаб турувчи агрегатларни ва тугалловчи муфталарни автоматик иситишни синовдан ўтказиш.
110-220 кВ мой
тўлдирилган кабель линиялари учун амалга оширилади.
11. Коррозияга қарши қопламанинг холатини назорат қилиш.
110-220 кВ мой тўлдирилган кабель линияларининг пўлат
қувурлари учун амалга оширилади.
12. Мойнинг тавсифларини текшириш
. 110-220 кВ ли тўлдирилган кабель линиялар учун амалга оширилади.
Намуналарнинг олиниши линияни барча элементлардан амалга оширилиши лозим. Мой солингандан сўнг 3 суткадан кейин
олинадиган С-220 маркали мой намуналари 1.8.43 – жадвал (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) талабларга жавоб бериши
керак.
Паст ва юқори босимли линиялардан, солингандан сўнг 5 суткадан кейин олинадиган МН-3 маркали мой намуналари
1.8.43 - жадвал талабларга жавоб бериши керак.
13. Ерга улаш қаршилигини ўлчаш.
Барча кучланишлардаги линиялардаги тугаловчи бекитгичда амалга оширилади,
110-220 кВ линияларда, ундан ташқари, таъминлаб турувчи пунктлар ва кабел қудуқларининг темир конструкциялари учун
ҳам амалга оширилади.
Кучланиши 1000 В дан юқори электр узатиш ҳаво линиялари 1.8.40. Электр узатиш ҳаво линиялари Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синаладилар.
1.Изоляторларни текшириш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.34 - бандига мувофиқ амалга оширилади.
2. Симларнинг уланишларини текшириш.
Уни ташқи кўрикдан ўтказиш ва кучланишни пасайишини ёки қаршилигини
ўлчаш орқали амалга ошириш лозим.
Симларнинг прессланган уланиши бракка чиқарилади, агар:
- пўлат ўзак носимметрик жойлаштрилган бўлса;
- геометрик ўлчовлари (узунлиги ва прессланган қисмини диаметри) ушбу турдаги бириктирувчи қисқичларнинг
монтажи бўйича йўриқнома талабларига мос келмаса;
- бириктиргичнинг ёки қисқичнинг сиртида дарз, анчагина занглаш ва механик шикастланишлар излари мавжуд бўлса;
- бириктирилган участкадаги (бириктиргичдаги) кучланиш пасайиши ёки қаршилик, шу узунликдаги сим оралигидаги
кучланиш пасайишидан ёки қаршилигидан 1,2 мартадан кўп ортиб кетса; синов танлов асосида бириктиргичларнинг 5—10%
ида амалга оширилади;
- прессланган бириктиргичнинг эгрилиги, унинг узунлигидан 3% дан ортса;
- прессланган бириктиргичнинг пўлат ўзаги носимметрик жойлашган бўлса.
Пайвандланган бириктиришлар бракка чиқарилади, агар:
- ташқи симнинг ўта куйиши содир бўлганда ёки уланган симларнинг ўта эгилишида пайвандлашнинг бузилиши
аниқланганда;
- пайвандлаш жойидаги киришиш чуқурчаси сим диаметрининг 1/3 идан ортиқ чуқурликка эга бўлса, кесим юзаси
150—600 мм
2
бўлган пўлат-алюминийли симлар учун - 6 мм дан катта бўлса;
- кучланиш пасайиши ёки қаршилик шу узунликдаги ўтказгичдаги кучланиш пасайишидан ёки қаршилигидан 1,2
мартадан кўп ортиб кетса.
3. Таянчларнинг, уларнинг тортқиларини ва тросларни ерга улаш қаршилигини ўлчаш мазкур Қоидаларнинг 1.8.38 -
бандига мувофиқ амалга оширилади.