Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Саноат частотасидаги синов кучланиши



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

1.Саноат частотасидаги синов кучланиши —
синовдан ўтказишнинг маълум шароитларида 1 дақиқа (ёки 5 дақиқа) 
давомида электр ускунанинг ички ва ташқи изоляцияси бардош бериши керак бўлган, амалий жиҳатдан синусоидал, 50 Гц 
частотали кучланишнинг амалдаги қиймати. 
2.Нормал изоляцияли электр ускуна -
яшиндан ҳимоя бўйича оддий чораларда атмосферанинг ўта кучланиши таъсир 
этадиган ва электр қурилмаларда қўллашга мўлжалланган электр ускуна. 
3.Енгиллаштирилган изоляцияли электр ускуна — 
атмосферанинг ўта кучланишлари таъсирида бўлмайдиган ёки 
атмосферанинг ўта кучланишини амплитуда қийматини саноат частотасидаги синов кучланишининг амплитуда қийматигача 
махсус яшиндан ҳимояловчи қурилмалар билан чекловчи маҳсус тузилмалар билан жиҳозланган, электр қурилмаларда 
қўллашга мўлжалланган электр ускуна. 
4.Аппаратлар
кучланишнинг барча классидаги ўчиргичлар, ажратгичлар, бўлгичлар, қисқа туташтиргичлар, 
сақлагичлар, разрядлагичлар, токни чекловчи реакторлар, конденсаторлар, экранланган комплект ток ўтказгичлар. 
5.Меъёрланмаган ўлчанаётган катталик — 
абсолют қиймати меъёрий кўрсатмалар билан қатъий белгиланмаган 
катталик. Бу ҳолда ускунанинг ҳолати, бир хил турдаги, олдиндан яхши тавсифларга эга бўлган ускунанинг ўхшаш ўлчов 
кўрсатгичлари ёки бошқа синовларнинг натижалари билан солиштириш асосида баҳоланади. 
6.Электр ускунанинг кучланиш класси — 
ушбу электр ускуна ишлаши учун мўлжалланган электр тизимнинг 
номинал кучланиши. 
Синхрон генераторлар ва компенсаторлар 
 
1.8.13. Қуввати 1 МВт дан ортиқ кучланиши 1000 В дан юқори бўлган синхрон генераторлар, шунингдек синхрон 
компенсаторлар Қоидаларнинг мазкур бандида кўрсатилган тўла ҳажмда синовлардан ўтказилиши керак. 
Қуввати 1 МВт гача бўлган, кучланиши 1000 В дан юқори генераторлар Қоидаларнинг мазкур бандини 1-5 ва 7-15 
кичик бандлари бўйича синовлардан ўтказилиши керак. 
Қувватидан қатъий назар кучланиши 1000 В гача бўлган генераторлар Қоидаларнинг мазкур бандининг 2, 4, 5, 8, 10— 
14 кичик бандлари бўйича синовлардан ўтказилиши керак. 
1. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган генераторларни қуритмасдан ишга тушириш имкониятини аниқлаш. Синхрон 
генератор ёки синхрон компенсаторнинг статор чулғамини компаундланган, термореактивли ва гильзали изоляциясини 
қуритиш лозимлиги тўғрисидаги масалани хал этишда «Электротехник қурилмалар» ҚМҚ 3.05.06-97 нинг кўрсатмаларига 
амал қилиш лозим. 
2. Изоляция қаршилигини ўлчаш.
 
Изоляция қаршилиги 1.8.1- жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган 
қийматдан кичик бўлмаслиги шарт. 
3. Статор чулғами изоляциясини тўғриланган юқори кучланиш билан, фазалар бўйича сирқиш токини ўлчаб, синаш. Ҳар 
бир фаза ёки шаҳобча алоҳида, бошқа фазалар ва шаҳобчалар корпусга уланган ҳолатда, синовдан ўтказилади.
Статори сув билан совитилувчи генераторларда синаш, бунинг имконияти генератор контрукциясида назарда тутилган 
бўлган тақдирда ўтказилади. 
Синов кучланиши қийматлари 1.8.2–жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган.
ТГВ-200 турдаги генераторлар учун тўғриланган синов кучланишини ушбу генераторларни эксплуатация қилиш бўйича 
йўриқномага мувофиқ қабул қилиш керак. 
Сирқиш токининг кучланишга боғлиқлик эгри чизиғини чизиш учун сирқиш токини ўлчаш, тўғриланган кучланишнинг 
0,2 U
max
дан U
max
гача бўлган 5 тадан кам бўлмаган тенг поғоналарда олинган қийматларда ўтказилади. Ҳар бир поғонада 
кучланиш 1 дақиқа давомида ушлаб турилади. Бунда сирқиш токлари ҳар 15 ва 60 с да қайд этилади. 
Олинган тавсифларни баҳолаш «Электротехник қурилмалар» ҚМҚ 3.05.06—97 га мувофиқ амалга оширилади. 
4. Изоляцияни
саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш.
Синов 1.8.3–жадвалда (мазкур Қоидаларнинг4-иловаси)
 
келтирилган меъёрлар бўйича амалга оширилади.
Синовдан ҳар бир фаза ёки шахобча алоҳида, бошқа фазалар ва шахобчалар корпусга уланган ҳолда, ўтказилади.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш вақтининг давомийлиги 1 дақиқа. 
Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан изоляция синовларини ўтказишда қуйидагиларни назарда тутиш лозим: 
а) генераторнинг статор чулғами изоляциясини синашни, роторни статорга киритилмасидан аввал ўтказиш тавсия 
этилади. 
Агар гидрогенератор статорини бириктириш ва йиғиш монтаж майдонида амалга оширилиб, сўнгра йиғилган ҳолда 
шахтага ўрнатилса, унинг изоляцияси 2 маротаба: монтаж майдонида йиғилгандан кейин ва статор шахтага ўрнатилгандан 
кейин, ротор статорга киритилишидан олдин, синовдан ўтказилади. 
Синов жараёнида машинанинг олд қисмлари: турбогенераторларда – ён шчитлар олинган ҳолатида, 
гидрогенераторларда - вентиляцион люклар очиқ ҳолатида кузатилиб борилади; 
б) сув билан совитиладиган машиналар учун статор чулғами изоляциясини синашни совитиш тизимида қаршилиги 


44 
75 кОм/см дан кичик бўлмаган дистилланган сув циркуляцияланганида ва унинг сарфи номинал бўлганида амалга ошириш 
лозим; 
в) статор чулғами юқори кучланиш билан 1 дақиқа давомида синалгандан кейин 10 кВ ва ундан юқори кучланишли 
генераторларда синов кучланиши генераторнинг номинал кучланишигача пасайтирилади ва статор чулғамининг олд 
қисмлари тожланишини кузатиш учун 5 дақиқа давомида ушлаб турилади. Бунда маълум нуқталарда йиғилган сариқ ёки 
қизил рангли нурланиш, тутун пайдо бўлиш, бандажларнинг туташи каби ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар бўлмаслиги 
керак. Ҳаво ранг ва оқ ранг нурланишга руҳсат берилади; 
г) турбогенераторлар ротори чулғами изоляциясини синаш роторнинг номинал частота билан айланишида бажарилади. 
5.
 
Ўзгармас токга қаршиликни ўлчаш. Ўзгармас токга қаршиликнинг рухсат этилгандан четга чиқишлар меъёрлари 
1.8.4-жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган.
6. Ротор чулғамини саноат частотасидаги ўзгарувчан токига қаршилигини ўлчаш. Қуввати 1 МВт дан катта бўлган 
генератор учун ўтказилади. Ўлчаш 220 В дан юқори бўлмаган кучланишда, айланиш частотасининг уч-тўрт поғоналарида, 
шу жумладан номинал айланиш ва қўзғалмас ҳолатларда ўтказилиши лозим. Уланган жойлари изоляцияланмаган
қўзғалмаган ҳолатдаги аён қутбли машиналар учун ўлчовлар ҳар бир қутб учун алоҳида ёки жуфт ҳолда ўтказилади. 
Ўлчанган қийматларнинг ишлаб чиқарган завод кўрсатгичларидан ёки қутбларнинг ўртача қаршилигидан оғишлари ўлчов 
аниқлиги чегараларида бўлиши керак. 
Ўлчанган натижаларни илгари ўлчанган маълумотлар билан таққослаш учун ноаён қутбли роторлардаги ўлчашлар, 
генераторнинг аналогик ҳолатида (ротор ўрнатилган ёки чиқариб олинган, статор чулғами узилган ёки қисқа туташтирилган) 
ва кучланиш ёки токнинг олдинги билан бир хил қийматларида бажарилиши керак.
Бунда ўлчашлар бўлувчи трансформатордан амалга оширилиши керак. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish