269
аппаратлар кабинасида ва крандан фойдаланиш вақтида ёпиқ, бўлса бошқа электр хоналарида ўрнатилган электр ускуналар
тўсилмаган бўлиши мумкин.
Кран кўприги тўшамаси ва унинг аравачасидан ҳимояланмаган изоляцияланган симларгача бўлган масофа 2.1 бобда,
изоляцияланмаган токли симларгача – 2.2 бобда ва ёритгичларгача – 6.1 бобда келтирилган.
5.4.12. Кран кабинасидаги қўл билан бошқариладиган аппаратлар шундай жойлаштирилиши керакки, бунда кран
хайдовчиси ўтирган ҳолда ишлаш имкониятига эга бўлсин. Аппаратларнинг тутқичи ва маховикларининг харакат йўналиши
мумкин қадар улар келтириб чиқарган харакатларнинг йўналишига тўғри келсин.
5.4.13. Бошқариш кабинасида жойлашган бошқариш панеллари яхлит (бутун) ёки тўрсимон тўсиқларга эга бўлиши
керак. Бу панеллардан фойдаланиш йўлакчаларининг кенглиги 5.4.14.да кўрсатилгандан кам бўлмаслиги керак.
Электрмоторлари учун бошқариш кабинасида қаршиликларни ўрнатиш мумкин эмас.
5.4.14. Аппаратлар кабинасида ва бошқа электрхоналарда шчитлардан ва алоҳида панеллардан (магнитли
констроллерлар ва бошқалар) фойдаланиш йўлакчалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1) Яхлит ёки тўрсимон тўсиқларга эга бўлган ва панелларнинг олд ва орқа тарафларига жойлашган йўлакчалар кенглиги
0,6 м.дан кам бўлмаслиги керак.
2) Йўлакчани бир томони бўйича 2,2 м.дан паст баландликда жойлашган тўсилмаган изоляцияланмаган ток ўтказувчи
қисмлардан деворгача ва йўлакчани бошқа томони бўйича жойлашган изоляцияланган ёки тўсилган ток ўтказувчи қисмли
ускуналаргача бўлган масофа 0,8 м.дан кам бўлмаслиги керак. Йўлакчанинг турли томонларидаги 2,2 м.дан паст баландликда
жойлашган изоляцияланмаган ток ўтказувчи қисмлар орасидаги масофа 1 м.дан кам бўлмаслиги керак.
5.4.15. Краннинг бошқариш кабинасида ўрнатиладиган электр исситиш асбоблари ёнғинга нисбатан хавфсиз бўлиши ва
уларнинг ток ўтказувчи қисмлари эса тўсилган бўлиши керак. Бу асбоблар электр тармоғига кириш қурилмасидан сўнг
уланиши лозим. Исситиш асбобининг корпуси ерга туташтирилган бўлиши керак.
5.4.16. Умумий рельсли кран йўлларида икки ёки ундан ортиқ кранлар ишлайдиган оралиқларда, уларнинг хар бири
учун ўзининг таъмирлаш майдони кўзда тутилиши керак. У хизматчи ходимни кранга миндириш учун майдонча
қурилмасининг жойи билан бирлаштирилган бўлиши керак.
Икки ёки ундан ортиқ кранларнинг таъмирлаш майдончалари бирлаштирилиши мумкин, агарда бу хар қандай кранни
режадан ташқари таъмирлаш вақтида технологик жараённи йўл қўйиб бўлмайдиган даражада чегаралаб қўйишга олиб
келмаса.
Эгилувчан бош троллейлар эгилувчан кабельдан кранлар таъминланганда таъмирлаш майдончалар қурилмаси керак
бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: