22
1.4.5. ҚТ нинг ҳисоблаш тури сифатида қуйидагилар қабул қилиниши лозим:
1. Аппаратлар ва қаттиқ шиналарни, уларга тегишли бўлган кўтариб турувчи ва таянч конструкциялари билан бирга
электродинамик барқарорлигини аниқлаш учун – уч фазали ҚТ.
2. Аппаратлар ва ўтказгичларнинг термик барқарорлигини аниқлаш учун – уч фазали ҚТ: электр станцияларнинг
генератор кучланишида – уларнинг қайси бирида кўпроқ қизиш хосил бўлишдан келиб чиқиб, уч фазали ёки икки фазали ҚТ.
3. Коммутацион қобилияти бўйича аппаратларни танлаш учун – уч фазали ва бир фазали ерга ҚТ холатлари учун
олинган миқдорларнинг энг каттаси бўйича (ерга туташув токи катта бўлган тармоқларда); агар ўчиргич коммутацион
қобилиятнинг иккита – уч фазали ва бир фазали миқдорлари билан тавсифланса, тегишлича ҳар иккала миқдорлари бўйича.
1.4.6. Ҳисобланган ҚТ токи кўрилаётган занжирнинг шундай нуқтасидаги шикастланишдан келиб чиқиб аниқланиши
лозимки, ундаги ҚТ да ушбу занжирнинг аппаратлари ва ўтказгичлари энг оғир шароитларда бўлиши керак (истиснони
мазкур Қоидаларнинг 1.4.7- бандида ва 1.4.17- банднинг 3- кичик бандида қаранг). Бир пайтда ҳар хил фазаларни схеманинг
иккита ҳар хил нуқтада ерга туташиш холатлари билан ҳисоблашмасликка рухсат этилади.
1.4.7. Ёпиқ тақсимлаш қурилмаларидаги реакторланган линияларда реакторгача жойлашган ва таъминловчи йиғма
шиналардан (линиялардан шахобчаланишлардан – асосий занжир элементларидан) ажратувчи полкалар, тўсиқлар ва х.к. лар
билан ажратилган ўтказгичлар ва аппаратлар реактордан кейинги ҚТ токи бўйича йиғилади, агар охирги шу бинода
жойлашган ва уланиш шиналар билан амалга оширилган бўлса.
Йиғма шиналардан ажратувчи полкаларгача шинали шахобчаланишлар ва улардаги ўтиш изоляторлар реакторгача
бўлган ҚТ дан келиб чиқиб танланиши керак.
1.4.8. Термик барқарорликни ҳисоблашда ҳисобланган вақт сифатида ҚТ жойига энг яқин бўлган ўчиргичда ўрнатилган
асосий химояни ишлаш вақти (АҚУ ишлаш вақти ҳисобга олинган холда) билан ушбу ўчиргич ўчишини тўлиқ вақти
(ёйнинг ёниш вақти ҳисобга олинган холда) йиғиндиси қабул қилиниши керак.
Асосий химоянинг (ток, кучланиш, қаршилик ва х.к. бўйича) носезгирлик зонаси мавжуд бўлганда, термик барқарорлик
қўшимча, ушбу зонадаги шикастланишда ишлайдиган химояни ишлаш вақти плюс ўчиргич ўчишининг тўлиқ вақтидан келиб
чиқиб, текширилиши керак. Бунда ҳисобланган ҚТ токи сифатида унинг ушбу шикастланиш жойига мос бўлган қиймати
қабул қилиниши керак.
Қуввати 60 МВт ва ундан катта бўлган генераторлар занжирларида, шунингдек шундай қувватдаги генератор –
трансформатор блоклари занжирларида қўлланилаётган аппаратлар ва ток ўтказгичлар ҚТ токининг ўтиш вақти 4 с дан
келиб чиқиб термик барқарорликка текширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: