Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Энг кичик масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Энг кичик масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ 
35гача 
110 
220 
500 
Нормал режим 
Ер юзасигача 




Бино ёки иншоатларгача 



– 
Қўшни оралиқда сим узилганда 
Ер юзасигача 
4,5 
4,5 
5,5 
– 
ВЛ шаҳарда маxсус ажратилган коридорлар ичида, шунингдек, кесими 185 мм
2
ва ундан ортиқ симларга эга бўлган ВЛ 
учун симлар узилгандаги ҳолат бўйича вертикал масофаларни текшириш талаб қилинмайди. 
2.5.110. ВЛнинг таянчидан йўл (кўча)нинг ўтиш қисимни четки ариғи (кювет)гача ёки йўлнинг четидаги тошгача 
(бордюр) горизонтал масофа камида 1,5 м бўлиши керак; тротуар ва пиёда йўлларигача бўлган масофа меъёрлаштирилмайди. 
2.5.111. Саноат корxоналарининг ёнмайдиган материалларда қурилган ишлаб чиқариш бино ва иншоатларидан ташқари 
қолган бинолар ва иншоатлар устидан ВЛни ўтиш тақиқланади. 
ВЛ симларидан ёнмайдиган материалларда қурилган ишлаб чиқариш бино ва иншоатларигача бўлган вертикал масофа 
симлар энг катта осилган ҳолатида ушбу қоидаларнинг 2.5.20-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак. 
500 кВ ВЛни бинолар ва иншоатлар устидан ўтиши тақиқланади. Истисно тариқасида, электр майдонларининг 
таъсиридан бино ичида жойлашган xодимларни ҳимоя қилиш шарти билан, 500 кВ кучланишли электр станцияларининг 
ёнғинга чидамли материалдан қурилган ишлаб чиқариш бинолари устидан ўтишга руxсат берилади, бунда симлардан 
биноларгача бўлган вертикал масофа 7 м дан кам бўлмаслиги керак. 
Устидан ВЛ ўтадиган металл томлар ерланиши керак. Томларнинг ерлагич қаршилиги ушбу қоидаларнинг 2.5.18-
жадвалида кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак. 
ВЛни стадионлар ва болалар муассасалари ҳудудлари орқали ўтишига рухсат этилмайди. 
2.5.112. 220 кВ гача бўлган ВЛнинг четки симларини энг кўп оғишидан бинолар ва иншоатларнинг чиқиб турган 
қисмларигача бўлган энг яқин горизонтал масофалар камида қуйидагидан кам бўлмаслиги керак: 20 кВгача ВЛ учун 2 м; ВЛ 
35-110 кВ учун 4 м; 220 кВ ВЛ учун 6 м. 
ВЛ ёнмайдиган материаллардан тайёрланган ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатларининг бутун тешиксиз (глухой) 
деворларига яқинлашганда, ушбу масофалар камайтирилиши мумкин. Бунда, оғган сим билан бино (иншоат) ўртасидаги ҳар 
қандай масофа ушбу қоидаларнинг 2.5.111-бандида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак. 
ВЛ 500 кВнинг четки симлардан қуйидагиларгача бўлган горизонтал масофа: 
а) ишлаб чиқаришга таалуқли бўлмаган бинолар ва иншоатларнинг энг яқин чиқиб турувчи қисмларигача ва электр 
станциялари ва подстанцияларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатларигача симларнинг энг катта оғишида камида 10 м 
бўлиши керак; 
б) уй-жой ва жамоат бинолари, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатларининг (электр станциялари ва подстанциялардан 
ташқари) чиқиб турувчи қисмларигача, симларни оғмаган ҳолатида камида 30 м бўлиши керак. 
Агар 35-220 кВ ВЛ дан радио ва телевидения сигналларини қабул қилувчи аппаратларига эга бўлган бино ва 
иншоатларгача бўлган белгиланган масофалар - ГОСТ 22012-82 “Электр узатиш линиялари ва электр подстанцияларининг 
саноат радио шовқинлари (индустриальные радиопомехи)”нинг талаблари бажарилмаса ва ГОСТ 22012-82 талабларига риоя 


157 
қилиш маxсус чоралар билан амалга оширилмаса (ташқарига кўчириладиган антенналардан фойдаланиш, ВЛ 
конструкциясини ўзгартириш ва ҳ. к.) ёки ушбу чора-тадбирларни бажариш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, 
ВЛ четки симларидан улар оғмаган ҳолатда ушбу бино ва иншоатларнинг чиқиб турувчи қисмларигача бўлган масофалар 
лойиҳада белгиланиши керак. лекин улар қуйилдаги масофалардан кам бўлмаслиги лозим: 35 кВ ВЛ учун 10 м; ВЛ 110-220 
кВ учун 50 м; 500 кВ ВЛ учун 100 м. 
Радио шовқин даражасини ҳисоблаш ЭУТҚ I бўлим 1.333-бандини ва ушбу қоидаларнинг 2.5.41-бандни ҳисобга олган 
ҳолда амалга оширилиши керак. 
2.5.113. Портловчи ва ёнғинга хавфли хоналарни ўз ичига олган бинолар ва иншоатларга, шунингдек портловчи ва 
ёнғинга қарши ташқи қурилмаларга ВЛни яқинлашиши ушбу қоидаларнинг 2.5.160-бандига мувофиқ амалга оширилиши 
керак. 
2.5.114. ВЛ симларидан кўчалар бўйлаб, истирохат боғлари ва боғларда жойлашган дараxтларга, шунингдек, йўл 
белгиларини осиб қўйиладиган тросларгача бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.104-бандида кўрсатилганлардан 
қийматлардан кўп бўлмаслиги керак. 
2.5.115. ВЛ таянчларининг ерланган қисмларидан ерда ётқизилган электр кабель линияларигача бўлган масофалар ушбу 
қоидаларнинг 2.3.93-бандига мувофиқ амалга оширилиши керак. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish