Арматура
2.5.81. Осма изоляторларга симларни махкамлаш ва тросларни махкамлаш ушлаб турувчи ёки тортувчи қисқичлар
(поддерживающий или натяжной зажим) ёрдамида бажарилади. Тортувчи қисқичлардан фойдаланишда симни кесиш талаб
этилмайдиган қисқичларга фойдаланиш тавсия этилади. Симларни штирли изоляторларга махкамлаш симли боғич (вязка)лар
ёки маxсус қисқичлар билан амалга оширилиши керак.
2.5.82. Симларни ишиш учун ушлаб турувчи қисқичлар бутун ёки ўрнатилган мускахликка эга тешикли бўлиши
мумкин. Ишончлилик шарти бўйича бутун қисқичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Таянчларда яшинга қарши тросларни
махкамлаш фақат бутун қисқичларда (глухих зажимах) амалга оширилиши керак.
Катта ўтишларда кўп ғилдиракчали осишмалар ва маxсус қисқичлар ишлатилиши мумкин.
2.5.83. Симлар ва тросларни улаш ишлари улаш қисқичлари, пайвандлаш, шунингдек, улаш қисқичлари ва пайвандлаш
билан биргаликда амалга оширилиши керак. Битта ВЛ оралиғида ҳар бир сим ёки трос учун кўпи билан битта уланишга
рухсат этилади.
Ушбу қоидаларнинг 2.5.116-2.5.158 ва 2.5.161-2.5.165-бандларида кўрсатилган муҳандислик иншоатлари билан
кесишган оралиқларда битта сим (трос)га битта уланиш учун қуйидаги ҳолларда рухсат этилади: А:С≥4,29 нисбатдаги пўлат-
алюминий симлар учун - кесими 240 мм
2
ва ундан ортиқ бўлганда; А:С≥1,46 нисбатда - ихтиёрий кесимда; пўлат тросларда -
кесими 120 мм
2
ва ундан ортиқ бўлганда; симлари бириктирилган фазанинг (расщеплении фазы) 3 та пўлат-алюминий
симларида А:С≥4,29 нисбатда - кесими 120 мм
2
ва ундан ортиқ бўлганда.
Улаш қисқичлари билан мустахкамлиги чегараланган қисқичгача минимал масофа камида 25 м бўлиши керак.
2.5.84. Симлар ва тросларда улаш ва тортувчи қисқичларнинг тешикли қичқичлари мустахкамлиги симлар ёки
тросларнинг мустахкамлик чегарасини камида 90%га тенг бўлиши лозим.
2.5.85. Линия арматурасининг захира коэффициенти, яъни шикастловчи юкламанинг арматура томонидан қабул
қилинадиган меъёрий юкламасига нисбати: ВЛ нормал режимида 2,5 ва аварияли режимида 1,7 дан кам бўлмаслиги керак.
Энг катта юклама вақтида мустахкамлик чегарасидан 42% ортиқ бўлган механик кучланишли линияларда, янги турдаги
арматуралар ўзлаштирилгунга қадар нормал режимда линия арматурасининг чидамлилик коэффициентини 2,3 га
камайтиришга руxсат берилади.
Илгак ва штирларнинг захира коэффициентлари нормал режимда 2,0 ва аварияли режимда 1,3 дан кам бўлмаслиги
лозим.
Аварияли режимда арматура, илгак ва штирларга таъсир қилувчи юкламлар ушбу қоидаларниг 2.5.89, 2.5.90 ва 2.5.93-
бандларга мувофиқ аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |