Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Муҳандислик иншоатлари билан кесишмалар ва яқинлашишлар



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Муҳандислик иншоатлари билан кесишмалар ва яқинлашишлар
2.4.60. ВЛни темир йўллар билан, шунингдек, I ва II тоифадаги автомобил йўллари билан кесишмаларида ва улар билан 
параллел бўлганда ушбу қоидаларнинг 2.5.134-2.5.143 пунктларида кўрсатилган талаблар бажарилиши керак. Кесишмалар 
ВЛда кабелни қўшимчалари (вставка) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Кесишиш вариантини танлаш теxник-
иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши керак. 
III-V тоифадаги автомобил йўллари билан ВЛ кесишмаларида, ВЛ симларидан билан йўлнинг қатнов қисмигача бўлган 
масофа симларни энг кўп осилиши ҳолатида камида 6 м бўлиши керак. 
Бундай ҳолларда аҳоли пунктлари ва саноат корxоналари ҳудудларини ташқи ёритиш тизими учун ҳаво тармоқларига 
қўйиладиган талаблар ЭУТҚ VI бўлим 6.3-бобида келтирилган. 
2.4.61. ВЛ автомобил йўллари билан кесишганда ва яқинлашганда, ВЛ симларидан йўл белгиларигача ва уларнинг 
тросларигача бўлган масофа камида 1 м бўлиши керак. ВЛ билан кесишадиган жойлардаги трослар ерлагич қурилмасининг 
қаршилиги билан 10 Ом дан ошмаган ерлагич билан ерланиши керак. 
2.4.62. ВЛ нинг трамвай ва троллейбус линияларининг контакт симлари ва трослари билан кесишиши ва яқинлашишида 
қуйидаги талаблар бажарилиши керак: 
1. ВЛ, қоида тариқасида, контакт тармоқларининг иншоатлари билан банд бўлмаган зонада жойлашган бўлиши керак. 
2. ВЛ симлари контакт симларининг троси устида жойлашган бўлиши керак. ВЛ симлари кўп толали ва камида 
қуйидаги кўндаланг кесимларда бўлиши керак: алюминий 35 мм
2
; пўлат ва пўлат-алюминий 16 мм
2
. Кесишмалар оралиғида 
ВЛ симларини улашга йўл қўйилмайди. 
3. ВЛ симларидан, симларни энг кўп осилган ҳолатидан, йўлнинг трамвай линиясининг рельсигача камида 8 м ва 
троллейбус линияси ҳудудида кўчанинг йўл қисмидан 10,5 м бўлиши керак. Шу билан бирга, барча ҳолатларда ВЛ 
симларидан тросгача ёки контакт симигача бўлган масофа камида 1,5 м бўлиши керак. Контакт тармоқлари жойлашган 
ҳудудда ВЛ таянчлари анкер русумли ва симларини улаш икки марта махкамлаш усулида бўлиши керак. 
4. Кўндаланг тўсиқлар мавжуд жойларда контакт симлари билан ВЛ кесишиши тақиқланади. 
5. Троллейбус линияларининг таянчларида 380 В дан ортиқ бўлмаган кучланишли ВЛ билан контакт линияси 
симларини биргаликда бажарилишига қуйидаги шартларга мувофиқ руxсат этилади: троллейбус линияларининг таянчлари 
ВЛ симларини илиш учун етарлича меxаник мустахкамликка эга бўлиши керак; ВЛ симлари ва кронштейн ёки контакт 
симларини троси орасидаги масофа камида 1,5 м бўлиши керак. 
Ушбу талаблар кўча ёритиш линиясига тааллуқли эмас. 
2.4.63. ВЛ билан осма йўллар ва ер усти металл қувурларини кесишганда ва яқинлашганда қуйидаги талаблар 
бажарилиши керак: 
1. ВЛ осма йўлнинг остида бўлиши керак; осма йўл устидан ўтиши мумкин эмас. 
2. ВЛ симларини ажратиш учун осма йўллар тагида кўприкча ёки панжаралар бўлиши керак. 
3. Осма йўллар остида ёки қувурлар остида ВЛ ўтаётганда, ВЛ симлари улардан қуйидаги масофада жойлашган бўлиши 
керак: симлар энг кам осилганда осма йўлларнинг кўприкчаси ёки панжараларигача камида 1 м; симлар энг кўп осилганда 
осма йўлларнинг элементларигача ёки қувурларгача камида 1 м. 
4. ВЛ остида жойлашган қувур билан ВЛ кесишганда, симлар энг кўп осилган ҳолатида ВЛ симларидан қувур 
элементларига бўлган масофа камида 1 м бўлиши керак. 
5. Осма йўллар ва қувурлар билан ВЛ параллель бўлганда, ВЛ симларидан уларгача бўлган горизонтал масофа камида 
таянч баландлигидан кам бўлмаслиги керак ва тор жойларда симлар энг кўп осилганда ҳолатидан камида 1 м масофада 
бўлиши керак. 
6. Кесишмадаги қувурнинг ерлагич қаршилиги 10 Ом дан ошмаслиги керак. 


132 
2.4.64. ВЛни ёнғинга хавфли ва портловчи қурилмалар билан яқинлашганда, ушбу қоидаларнинг 2.5.157-бандида, 
шунингдек, аэродромлар билан яқинлашганда ушбу қоидаларнинг 2.5.168-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилиш 
керак. 
2.4.65.
 
1000 В гача ВЛ ни стадион ва мактаблар (умумтаълим ва интернатлар), шунингдек, спорт мажмуалари 
ҳудудларидан ўтишига рухсат этилмайди. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish