96
Ўзаро захираловчи узатмаларни, ишчи ва аввария ҳолати учун ёритиш узатмаларни ҳамда кучланиши 42 Вгача бўлган
ва 42 В юқори бўлган бошқариш занжир узатмаларини ташқи фасадда (профил, канал, бурчак, ва ҳоказо) ётқизишга рухсат
этилади.
2.1.17. Кабель конструкциялар, каналларида, ишлаб чиқариш ва электр хоналарида усти ёнмайдиган қобиқга
беркитилган узатмалар фойдаланиш тавсия этилади.
2.1.18. Ўзгарувчан ёки тўғриланган токли узатмалар пўлат қувурларда ёки пўлат ниқобли изоляцион қувурларда фаза ва
нол (ёки тўғридан-тўғри ва қайтиш) ўтказгичлари битта умумий қувурга ўрнатилиши керак.
Узоқ вақт 25 А гача ток оқиб ўтадиган, ўзгарувчан ёки тўғриланган токли узатмалар алоҳида-алоҳида пўлат қувурларда
ёки пўлат қобиқли изоляцион қувурларда фаза ва нол ўтказгичлари ётқизишга рухсат этилади.
2.1.19. Қувурлар, берк қутилар, эгилувчан метал қувурлар ва ёпиқ каналлар ичида ётқизилган кабеллар ва симлар қўйиб
қолган тақдирда уларни алмаштириш имкони бўлиши керак.
2.1.20. Симлар ва кабеллар учун ётқизиладиган бино ва иншоатларининг контруктив элементлари, ёпиқ бўшлиқлари ва
берк каналлари ёнмайдиган материллардан бўлиши керак.
2.1.21.
Симлар ва кабелларни улаш, шаҳобчалаш ва учлик қисмини бажариш (коконцевание) белгиланган тартибда
тасдиқланган амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ пресслаш, пайвандлаш, елимлаш ёки қисиш ёрдамида амалга оширилиши
керак.
2.1.22. Симлар ва кабелларни улаш, шаҳобчалаш ва учлик қисмини бажариш (коконцевание) жойларида симни
(кабелни) ортиқча қисми бўлиши керак, бу қайта уланиш, шаҳобчалаш ёки учлик қисмини бажариш имкониятини
таъминлаши зарур.
2.1.23.
Симлар ва кабелларнинг уланган ва шаҳобчаланган жойларида текшириш ва таъмирлаш имконияти бўлиши
керак.
2.1.24. Симлар ва кабелларнинг уланган ва шаҳобчаланган жойлари меxаник зўриқиш (оғирлик)лар таъсири остида
бўлмаслиги керак.
2.1.25. Симлар ва кабеллар, шунингдек, улаш ва шаҳобча қистирмалари ва бошқалар. изоляцияга эга бўлиши керак, бу
симлар ва кабелларнинг барча жойлари учун тенг изоляцияга эга бўлиши керак.
2.1.26. Изоляцион таянчларга қўйилган сим ва кабеллардан ташқари, барча симлар ва кабелларни улаш ва шаҳобчалаш
ишлари, улаш ва шаҳобчалаш учун мўлжалланган қутиларда, улаш ва шаҳобчалаш изоляцион корпусларида, қурилиш
конструкцияларининг маxсус токчаларида, электр буюмлари, аппаратлар ва машиналар корпуслари ичида амалга
оширилиши керак. Изоляцион таянчларга қўйилган сим ва кабелларда симларнинг уланиши ёки шаҳобчаланиши тўғридан-
тўғри изоляторда, шунингдек ғилдиракчада амалга оширилиши керак.
2.1.27. Симлар ва кабелларни улаш ва шаҳобчалаш қутилари ва қистирмаларининг контсрукциялари ётқизиш усуллари
ва атроф-муҳит шароитларига мос келиши керак.
2.1.28.
Улаш ва шаҳобчалаш қутилари ҳамда улаш ва шаҳобчалаш қистирмаларининг золяцион корпуслари одатда
ёнмайдиган ёки оловга чидамли материаллардан тайёрланиши керак.
2.1.29. Электр симларининг металл элементлари (конструкциялар, қутилар, лотоклар, қувурлар, қисқичлар, занжирлар
ва бошқалар) атроф-муҳит шароитларига мос равишда коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.
2.1.30. Электр ўтказгичлари, ҳароратли ва мойингарчилик мавжуд бўлган жойлардан кесиб ўтиши мумкинлигини
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: