42
2)
агар (иккитадан ортиқ бўлмаган) қурилмалар улар учун маҳсус мўлжалланган, бошқа электр қурилмаларни
таъминламаётган электр энергияси манбаидан таъминланаётган бўлсалар ва электр энергияси манбаидан 50 м дан ортиқ
бўлмаган масофада бўлсалар, таъминот ва қурилма корпуслари эса металл алоқа ўтказгичлари орқали уланган бўлса.
Электр қурилмаларни сони ва уларни таъминлаётган кабелларнинг узунлиги меъёрланмайди, агар бир қутблик ерга
туташувда тегиш кучланишларининг миқдори меёрланганлардан ортмаса. Ушбу миқдорлар маҳсус ҳисоб-китоб ёки тажриба
билан аниқланиши керак;
3)
агар корпусга бир қутбли туташувдаги тегиш кучланиши бўйича ҳисобланган ерга улаш қурилмасининг қаршилиги,
изоляция қаршилигининг доимий назорати қурилмасининг ишчи ерга улаш қаршилигидан катта бўлса.
1.7.107.
Нейтрали изоляцияланган кўчиб юрувчи автоном таъминот манбалари электр энергияси манбаи корпусига
(ерга) нисбатан изоляция қаршилигининг доимий назорати қурилмасига эга бўлишлари керак. Изоляцияни доимий назорати
қурилмасининг бутлигини ва уни ўчиқ эмаслигини текшириш имконияти таъминланган бўлиши керак.
1.7.108.
Кўчиб юрувчи қурилмалар электр қабул қилгичларининг корпуслари ушбу қурилманинг корпуси билан
ишончли металл алоқага эга бўлишлари шарт. Бунда мазкур Қоидалар 1.7.48-бандининг “а” кичик банди шарти бажарилса,
маҳсус металл алоқа ўтказгичларини ўтказиш талаб этилмайди.
1.7.109.
Таъминот манбаи корпуси билан кўчиб юрувчи қурилма корпусининг металл алоқасини қилишда электр
ускуналар корпусларининг металл алоқа ўтказгичлари сифатида қуйидагилар қўлланилиши мумкин:
1)
ноль ишчи ўтказгичли уч фазали тармоқлардаги кабелнинг бешинчи толаси;
2)
ноль ишчи ўтказгичсиз уч фазали тармоқлардаги кабелнинг тўртинчи толаси;
3)
бир фазалик тармоқлардаги кабелнинг учинчи толаси.
Фаза ўтказгичларнинг ўтказувчанлиги ва металл алоқанинг ўтказувчанлиги мазкур Қоидаларнинг 1.7.78-бандига
мувофиқ бўлиши керак.
1.7.110.
Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар, шунингдек ускуналар корпусларининг металл алоқа ўтказгичлари
мисдан, эгилувчан, одатда, фаза ўтказгичлари билан битта умумий қобиқда бўлиши ва улар билан тенг кесим юзага эга
бўлиши керак.
Нейтрали изоляцияланган тармоқларда ускуналар корпуслари металл алоқаларининг ерга уловчи ўтказгичларини фаза
ўтказгичларидан алохида ўтказишга руҳсат этилади. Бунда уларнинг кесим юзаси 2,5 мм
2
дан кам бўлмаслиги керак.
Тегишли кабелларга бўлган ГОСТ га ўзгартириш киритилгунча, кўчиб юрувчи қурилмаларнинг уч фазали электр қабул
қилгичлари учун тўртинчи толасининг кесим юзаси фаза толаси кесим юзасидан кам бўлган кабелларни қўллашга руҳсат
этилади.
1.7.111. Уч фазали токнинг кўчиб юрувчи автоном электр энергияси манбаларида генераторнинг нейтралидан
тақсимлаш қурилмасидаги қисқичларгача бўлган участкада ноль ишчи ўтказгичдан ерга уловчи ўтказгич сифатида
фойдаланишга руҳсат этилади.
1.7.112. Кўчиб юрувчи автоном таъминот манбаига эга бўлган кўчиб юрувчи электр қурилмаларда барча уч фазалик ва
бир фазалик тармоқнинг ва электр ускуна корпусларининг металл алоқа ўтказгичлари занжирларида ажратувчи мосламалар
мавжуд бўлишига руҳсат этилади.
1.7.113. Кўчиб юрувчи электр қурилмаларда химоявий ўчириш химоя чораси сифатида фойдаланилганда, таъминловчи
кучланиш қурилмага киришга қадар ўрнатилган тузилмалар воситасида ўчирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: