Кучланиш 1000В дан юқори бўган ток ўтказувчилар
2.2.28. Ишлаб чиқариш биноларида ҳимоя даражаси IP41 ва ундан юқори русумда бажарилган ток ўтказгичларидан
фойдаланишга руxсат берилади, ток ўтказгичлари ердан ёки xизмат кўрсатиш майдончасидан камида 2,5 м баландликда
жойлаштирилиши керак.
Фақат малакали xизмат кўрсатувчи xодимлар (масалан, биноларнинг теxник қаватларида ва ҳоказо) ташриф буюрадиган
ишлаб чиқариш биноларида, ток ўтказгичларини ҳимоя даражаси IP41 ва ундан юқори русумда бажарилганда уларни
ўрнатиш баландлиги меъёрланмаган. Электр хоналарида ҳар қандай турдаги электр ўтказгичларидан фойдаланишга руxсат
берилади. Ток ўтказувчиларни ердан ёки хизмат кўрсатиш майдончасидан ўрнатиш баландлиги: ҳимоя даражаси IP41 дан
паст русумда бажарилганда - камида 2,5 м; IP41 ва ундан юқори русумда бажарилганда - меъёрланмаган.
2.2.29. Очиқ ҳавода ҳимоя даражаси барча ижродаги ўтказгичлари қўлланилиши мумкин (ушбу Қоидаларнинг 2.2.5 ва
2.2.13 бандларига қаранг).
2.2.30. Туннеллар ва галлереяларда ўтказгичларни жойлаштиришда ЭУТҚ IV бўлим 4.2-бобининг талаблари,
шунингдек, қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. Қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказгичларига xизмат кўрсатиш коридорларининг
кенглиги камида қуйидагича бўлиши керак: 1 м бир томонлама ва 1,2 м икки томонлама жойлашганда. Ток ўтказгичга
узунлиги 150 м дан ортиқ бўлса, xизмат кўрсатиш коридорининг кенглиги бир томонлама ва икки томонлама жойлашувига
нисбатан камида 0,2 м га ортиқ бўлиши керак.
2. Қобиқсиз ток ўтказувчилар тўсиғиининг баландлиги ер сатҳидан камида 1,7 м бўлиши керак.
3. Ток ўтказгичининг бошида ва оxирида, шунингдек оралиқ нуқталарда стационар ерлагич пичоқлари ёки кўчма
ерлагичларни улаш учун махсус қурилмалари мавжуд бўлиши керак. Кўчма ерлагич ўрнатиш жойлари сони шундай
танланадики, бунда қўшни ток ўтказгичлари орқали КЗ вақтларида ерлагич ўрнатиладиган нуқталар орасидаги кучланиш 250
В дан ошмаслиги керак.
2.2.31. Ток ўтказувчилар жойлашган туннеллар ва галлереялар ЭУТҚ VI бўлим талабларига мувофиқ ёритилиши керак.
Туннеллар ва галлереялардаги ёритгичлар алмашлаб уланишини таъминлаган ҳолда икката манбадан амалга оширилиши
керак.
Ток ўтказгичлари қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ётқизилган жойда, ёритиш арматураси шундай
ўрнатилиши керакки, бунда унга xавфсиз xизмат кўрсатиш имконияти яратилган бўлиши керак. Бундай ҳолда туннел ва
галлереядаги ёритиш электр ўтказгичлари экранланган бўлиши керак (металл қобиқли кабеллар, пўлат қувурлардаги
кабеллар ва бошқалар).
2.2.32. Туннел ва галлереяларда ток ўтказувчилар учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. Бинолар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши керак. Асосий бўлмаган тутиб турувчи (несущие) темир-бетонли
қурилиш конструкциялари камида 0,75 соат ёнғинга чидамлилик чегарасига эга бўлиши керак ва пўлатдан ясалган бўлса 0,25
соат бўлиши керак.
2. Шамоллатиш усули шундай бўлиши керакки, бунда номинал юкламада кирувчи ва чиқувчи ҳаволарнинг
ҳароратидаги фарқ 15°С дан ошмаслиги керак, Шамоллатиш туйнуклари жалюза ёки панжара билан ёпилган ва соябон билан
ҳимояланган бўлиши керак.
3. Туннеллар ва галлереяларнинг ички қисми ҳеч қандай қувурлар билан кесишмаслиги керак.
4. Ток ўтказувчиларнинг туннел ва галереялари алоқа қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Алоқа ускуналари
ва уни ўрнатиш жойи аниқ бир лойиҳада белгиланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |