«Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари» кафедраси - «Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари» кафедраси
“Мини ва микро электр станциялар” 2 – курс магистранти Набиев А - Илмий раҳбар : т.ф.н доцент Рахматов А.Д
Мавзу:Кичик ГЭСда олинган электр энергиясини узатилаётган электр таьминоти тизимида электр ускуналарни самарали эксплуатация қилиш ва электр энергия сифатини ошириш
Мавзунинг қисқача тафсилотлари
Энергетика тизимида қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламларини кенгайтириш, углеводородли ёқилғи энергетик ресурусларни тажаш ва экологик мувозанатни барқарорлаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада жаҳон амалиётида қайта тикланувчан энергия манбаларидан бири ва кўлами жиҳатидан устуворликка эга бўлган гидроэлектрстанциядан электр таъминоти тизимларида фойдаланиш жадал суръатлар билан олиб борилмоқда ва ўз навбатида мазкур соҳанинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2016 йилда дунё мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 24,5 фоизни қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинган, шундан гидроэлектростанция 16,6 фоизни ташкил қилган. Бу борада паст босимли сув оқимларида ишловчи микрогидроэлектрстанция-ларнинг конструктив ва иш режим параметрларини моделлаштириш, конструкциясини такомилаштириш, паст босимли сув оқимлари тизимиларида фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш йўналишларида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Демак, ҳозирда биз учун энг қулай энергия олиш имконияти фақат дарёлар ва каналлар билан боғлиқ экан, деган фикрга келиш мумкин. Маълумки аҳоли ва ҳалқ хўжалиги тармоқлари учун энг қулай энергия электр энергиясидир. Шундай экан дарёларимизга кераклича тўғон қуриб, ГЭСлар барпо этиш ва электр энергияси олиш мумкин. Бироқ бу фикр ҳам бир қатор эътирозларга сабаб бўлади. Биринчидан, тўғонлар қуриш жуда қиммат туради.. Иккинчидан, ГЭСларнинг экологияга салбий таъсири ҳам анчайин салмоқлидир. Дeмакки тўғон қурмасдан, яъни ГЭСнинг 90 фоизини иқтисод қилиб, мини ва микро 9 ГЭСлар яратиш ва унинг ҳисобига анча арзон элeктр энeргияси олиш, бизнинг фикримизча, шу куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Оқаётган сув энергиясини олишнинг энг содда ва арзон усули механик қурилмалардан, яьни двигателлардан фойдаланишдир. Оқар сувдан энeргия олиб-узатадиган, бизнинг шароитларга мос бўлган двигатeлларни оқилона ва арзон конструкцияларини яратиб улардан фойдаланилса, мамлакатимиздаги оқар сувлар, каналлар, дарёлар бўйларида жойлашган аҳоли, ташкилот ва корхоналар, фeрмeр хўжаликлари анча арзон ва узлуксиз таъминланадиган элeктр энeргиясига эга бўлишлари шубҳасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |