Электр таъминоти тизими ҳақида янги маълумотлар ва мавзуга оид янгиликлар киритилади


Ўта кучланишдан ҳимоялаш қурилмаларни танлаш



Download 1,85 Mb.
bet2/9
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#245747
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Эркабaев Асосий қисм

1.3.2. Ўта кучланишдан ҳимоялаш қурилмаларни танлаш
Қисқа вақтли ўта кучланишлар номинал кучланишдан 3-3,5 марта катта бўлади. Узоқ давом этувчи ўта кучланиш мўлжалланган кучланишдан 2-3 марта катта бўлади. Ўта кучланишларни чеклаш қуйидагиларга асосланган ҳолда амалга оширилади:

  • хавфли ҳолатларга олиб келувчи схемалардан фойдаланмаслик;

  • ўта кучланиш пайтида амплитуданинг кескин ошишига йўл қўймаслик;

  • ўткинчи жараёнларда ҳосил бўладиган кучланишларни чеклаш;

  • ўта кучланиш давомийлигини автоматик тизим ёки релели ҳимоя ёрдамида чеклаш.

Ўта кучланишлардан сақланиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  • кичик транформациялаш коэффициентига эга бўлган трансформаторлардан фойдаланиш;

  • ишлаётган генераторларнинг сонини ошириш;

  • трансформаторнинг юқори кучланишли чулғамини ҳимоялаш учун узгичлардан фойдаланиш;

  • кучланиши 500 кВ га мўлжалланган электр тармоқларда ва нимстанцияларда ўта кучланишнинг олдини олиш учун реакторлардан фойдаланиш.

Ўта кучланиш пайтида трансформатор хавф остида қолиши мумкин, шунинг учун ҳозирги пайтда кучланиши 330 кВ гача бўлган тармоқларда узгичлар ишлатиладиган схемалардан фойдаланилади.
Тақсимловчи қурилмалар яшиндан вужудга келган ўта кучланишлардан яшин қайтаргичлар орқали ишончли ҳимояланиши мумкин. Электр энергия узатиш линияларида эса ҳимоя трослари бундай ишончли ҳимояни таъминламайди. Бундай ўта кучланиш тўлқинлари нимстанцияга ҳам хавф солиши мумкин. Шунинг учун яшинни бевосита қайтаришдан ташқари унинг ҳосиласи бўлган ўта кучланиш тўлқинидан ҳимояланиш кўзда тутилган. Бу мақсадда учқунли оралиқлар (ИП) ва ҳимоя разрядниклари қўлланилади.

12-расм. Учқунли оралиқнинг тузилиши

Учқунли оралиқлар ўта кучланишни ерга ўтказиб юбориш имконини беради. Аммо, бу вақтда ҳосил бўлган ёйни ўчиришни ишончли таъминлай олмайди. Шунинг учун бу ҳимоя воситасини автоматик қайта улайдиган (АПВ) қурилма билан ишлатиш тавсия этилади. Ҳимоя разрядниклари нафақат ўта кучланишни ўтказмасликни, балки ёйни сўндириш имконини ҳам беради. Разрядникларнинг уч тури мавжуд бўлиб, шохли, қувурсимон ва вентилли разрядникларга бўлинади.


Шохли разрядниклар 1-маҳкамлагич, 2-контакт сими, 3-ерловчи сим, 4-изолятор, 5- ёй сўндирувчи шохдан иборат бўлади.

13-расм. Шохли разрядник
Разрядникнинг асосий қисми ёй оралиғидир. Нормал ҳолатда электр тармоқнинг ерга уланган қисмидан ҳаво оралиғи билан ажратилган бўлади.
Ўта кучланиш пайдо бўлганда ҳаво оралиғи электр тешилади, яъни ҳаво оралиғида электр ёй пайдо бўлади ва ток ерга ўтказилади. Кучланиш меъёрий ҳолатигача туширилганда ҳаво оралиғини электр мустаҳкамлиги тикланади ва тармоқ ердан ажратилади.
Қувурсимон разрядникнинг асосий қисмини газни генерацияловчи қувур (1) ташкил этади. Қувурнинг бир томони электрод (2) ўрнатилган металл копқоқ билан беркитилган. Қувурнинг иккинчи томонида очиқ ўрнатилган ҳалқа шаклидаги яна бир электрод ўрнатилган. Таёқчасимон ва ҳалқасимон электродлар орасидаги оралиқ (S1) ички ёки ёйни сўндирувчи муҳит деб аталади. Қувур фаза симидан ташқи учқун оралиғи (S2) билан ажратилган (агар бу оралиқ бўлмаганда газни генерацияловчи трубка доимий равишда ишлаб туриши лозим бўлар эди). Ўта кучланиш вужудга келганда иккала оралиқ ҳам тешилади ва учқун разряд ёй разрядга ўтади. Импульс токи туфайли қувур кескин қизийди ва газ ажралиб чиқади. Юқори босимли ҳалқа электрод ичидан отилиб чиқади ва ёйни пуфлаш вужудга келади. Газлар отилиб чиқишида отишма овозига ўхшаш овоз чиқади.
Разрядникни асосий қисми ёй оралиғидир. Нормал ҳолатда электр тармоқнинг ерга уланган қисмидан ҳаво оралиғи билан ажратилган бўлади.
Ўта кучланиш пайдо бўлганда ҳаво оралиғи электр тешилади, яъни ҳаво оралиғида электр ёй пайдо бўлади ва ток ерга ўтказилади. Кучланиш меъёрий ҳолатигача туширилганда ҳаво оралиғини электр мустаҳкамлиги тикланади ва тармоқ ердан ажратилади.
Ёйни ишончли сўндириш учун етарли даражада газ ажралиб чиқиши керак. Бу эса токни етарли қийматга эга бўлишини талаб этади. Шунинг учун бу разрядник самарали ишлашини таъминловчи токни пастки ва юқори чегараси белгилаб берилади. Бу сифат унинг камчилиги ҳисобланади. Газ ажралиб чиқиши билан қувурнинг ички диаметри катталашиб бораверади. Бу ҳолат вақт ўтиши билани разрядникни яроқсиз ҳолга келтиради ва қувурни алмаштиришни талаб қилади. Шунинг учун бу разрядниклар нисбатан кам қўлланилади.

14-расм. Трубкали разрядникнинг тузилиши.

Ҳозирги кунда қуйидаги қувурсимон разрядниклар қўлланилади. РТФ маркали разрядник (Р-разрядник, Т- қувурсимон, Ф – фибробакелитли); РТВ-винипластли қувурсимон разрядник, РТВУ-кучайтирилган винипластли разрядник.


Вентилли разрядникнинг асосий қисмлари бу кетма-кет ўрнатилган кўп учқун оралиқлари (1) ва ночизиқли қаршиликлар (2) ҳисобланади.
Ўта кучланиш пайтида учқун оралиқлардан ва ночизиқли қаршиликлардан ток ўтади. Ток катта чегарада ўзгарганда ҳам разрядникдаги кучланиш тушуви ночизиқли қаршиликлар туфайли деярли ўзгармайди. Бу разрядникнинг асосий афзалликларидан бири ҳисобланади. Разрядниклар фақат кучланиш бўйича танланади ва разярядникларни кенг оралиқдаги токларда қўллаш имконияти мавжуд. Ночизиқли қаршиликни асосини электротехник корборунд СiS қуми (кукуни) ташкил қилади. Разрядник кучланишнинг қийматига қараб қаршилигини кескин ўзгартиргани учун «вентилли» разрядник деб айтилади. Разрядниклар қуйидаги 4 гуруҳга бўлинади: 1-гуруҳ РВТ ва РВРД; 2-гуруҳ РВМ; 3-гуруҳ РВС; 4 – гуруҳ РВМ ва РВМГ маркали разрядниклар. (В – вентилли, Т-нимстанцияга ўрнатиладиган, С - станцияга ўрнатиладиган, М - магнитли, МГ-магнитли ёйни ўчирадиган, Т - токни чекловчи, РД - ёйни чўзиб сўндирадиган, К-комбинированный)

15-расм. Вентилли разрядникнинг тузилиши:
1-учқун оралиқлари; 2-ночизиқли қаршиликлар тўплами.

Нимстанция ҳудуди чегараси 1,8-2 метр девор билан ўралган бўлиши керак. РВМГ разрядниклари 2000 мксек давомида 400 А гача ток ўтишига мўлжалланган. Кучланиш 110-220- кВ электр тармоқлардаги коммутация токлари 400 А дан ошмайди. Шунинг учун бундай разрядникларни 110-220- кВ электр тармоқларида коммутация ўта кучланишини чеклаш учун ишлатиш мумкин. Лекин кучланиши 330 кВ ва ундан юқори бўлган электр тармоқларидан коммутация токи 1000-2000 А гача бўлади. Бу ҳолларда юқоридаги разрядник катта кучланиш остида ундан ўтувчи токни тўхтата олмайди. Шунинг учун бундай пайтларда РВМК (комбинированный, магнитовентилный) разрядниклардан фойдаланилади.



16-расм. Вентилли разрядникларнинг қўлланилиши

РВМК разрядниклари ҳам электр тармоғини коммутацион кучланишларидан сақлайди ва улар 330-750 кВ га мўлжалланган. Шу билан бир қаторда РВМК разрядниклари фақат электр энергия узатиш линияларида ўрнатилади.


Нимстанциянинг қириш қисмига, контакт тармоғининг фидерига ва ДПР линияси учун жадвалда келтирилган шаклда ўта кучланишдан чеклагичларни (ОПН) электр қурилмаларнинг кучланиши бўйича танлаймиз.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish