«Электр станцияси ва подстанциялари»


Тақсимлаш қурилмаларини монтаж қилиш



Download 118,62 Kb.
bet10/13
Sana25.03.2022
Hajmi118,62 Kb.
#509933
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ТОК ВА КУЧЛАНИШ ТРАНСФОРМАТОРЛАРИРээээ

Тақсимлаш қурилмаларини монтаж қилиш.

Тақсимлаш шчитлари уларни бемалол кузатиб туриш ва сақлагичларини алмаштириш учун қулай жойга–маиший хоналарда 1,5–1,8 м баландликда, ишлаб чиқариш хоналарида 1,2–1,4 м баландликда махсус токчаларда ўрнатилиши лозим. Шчитнинг изоляцияланмаган ток ўтказувчи қисмларидан ёнмайдиган (ғишт, бетон) деворларгача бўлган масофа камида 15 мм, ёғоч деворларгача камида 50 мм бўлиши зарур. Монтаж қилишида хизмат кўрсатиш қулай бўлиши учун амалда бу масофа 100 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Катта ўлчамли (600·500 мм ва ундан катта шчитларни ўрнатишда шчитдан деворгача бўлган масофа 250 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Шчитнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари билан унинг ток ўтказмайдиган металл қисмлари орасидаги масофа, ҳавода камида 12 мм, изоляцияси бир юзалардан камида 20 мм бўлиши керак.


Одатда, шчитлар пўлат ёки ойна эшиклар билан ёпиладиган яшикларга жойланади. Яшикларнинг таъминловчи резерв кириш симлари киритиладиган тешиклари тиқин билан беркитиб қўйилиши лозим.
Шчитларни дераза ва эшиклар ўрнига ўрнатиш маoн қилинади.
Шчитларнинг панелида симлар ўтказиладиган олд ва ён томонларида тешикларга изоляцияловчи втулкалар қўйилади.
Шчитларнинг панелларига хар бир чиқиб кетаётган линиянинг номери ва қаерда ишлатилиши ёки линия борадиган цехнинг номи, масалан, “Олтинчи цехни авария вазиятида ёритиш”, “Зина бўлинмасини ёритиш”, “Завод бошқармасининг иккинчи қаватини ёритиш” каби сўзлар ёзиб қўйилади.
Шчит жойига ўрнатилгандан ва маҳкамлангандан кейин унинг сақлагичлари контактига гуруҳли линияларнинг симлари бириктирилади. Баъзи ҳолларда, масалан, девор билан шчит орасидаги масофа кичкина бўлганда, бу тартиб ўзгартирилиши ҳам мумкин, яoни олдин симлар сақлагичларга бириктирилиши, сўнгра шчит жойига ўрнатилиши ва маҳкамланиши мумкин.
Таъминлаш линиялари ва чиқиш симларининг гуруҳлари орасида шчит орқасидаги сақлагичлар чиқиш контактларига, бунда уларнинг фаза симлари сақлагичларнинг марказий контактига бириктирилади.
Кучланиши 380/220 В ли электр тармоқларида, бир қават чегарасида электр энергияси тақсимлаш ва ҳисобга олиш учун ШУЭ маркали қават шчитларидан фойдаланилади. Ёритиш тармоғининг ШУЭ шчитидан чиқадиган ёритиш тармоғи айрим гуруҳлари шчитчанинг алоҳида секциясида жойлашган пакетли узгичлар воситасида уланади ва узилади. ШУЭ шчити ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини кузатиш ва автоматлар ҳамда ШУЭ шчитчаси узгичлар билан бошқариш эшигини очмасдан ундаги махсус дарча орқали бажарилади.
Шчитчалар заводда йиғилади ва монтаж қилинаётган жойга келтирилади. Яшикларни шчитлардаги асбобларни шикастламай, жуда эҳтиёткорлик билан очиш лозим.
ШУЭ шчитчаси ўлчамлари 900450 мм ва чуқурлиги 200 мм ли токчада ўрнатилади. Шчитчада маҳсус қисмалар (У730) бўлиб, уларга 35 мм2 гача кесимли мис ва алюминий симларни бириктириш мумкин.
Тўла йиғилган ҳолда заводдан келтирилган тақсимлаш шкафлари ва шчитларни монтаж қилиш қурилиш ишлари жараёнида олдиндан тайёрланган пойдевор рамаларга уларни ўрнатишдан бошланади. Шкаф ва шчитлар лойиҳага ва уларни тайёрлаган заводнинг кўрсатмаларига мувофиқ қатoий вертикал ҳолда ўрнатилиши ва рама, девор ёки бошқа тузилишларга яхшилаб маҳкамланиши лозим. Амперметр, волpтметр ва бошқа асбоблар билан жиҳозланган тақсимлаш шкафи ва шчитларни монтаж қилаётганда, бу асбобларни тақсимлаш қурилмаларини ўрнатиш, мослаш ва маҳкамлаш вақтида бўладиган силкинишлар натижасида шикастланмаслиги учун олиб қўйиш тавсия қилинади. Монтаж ишлари тамом бўлгандан сўнг олиб қўйилган асбоблар ўз ўрнига ўрнатилади, шкаф ва шчит ҳамма элементларининг ҳолати ва ишлаши текшириб кўрилади. Рубилpникларнинг контакт пичоқлари уларнинг жағларига зарб ва куч билан урилмаслиги, лекин контактларда лозим бўлган босимни ҳосил қилиши лозим. Агар қалинлиги 0,05 мм ва эни 10 мм ли шчуп рубилникнинг пичоғи билан жағи орасидаги кўпи билан 6 мм кирса, контаклардаги босим нормал ҳисобланади.
Сақлагичларнинг жағлари патронларнинг контакт қисмларига зич тегиб туриши лозим. Патронлар, ўз оғирлиги ва юзага келувчи қисқа туташиш токлари таъсирида ҳосил бўладиган электр динамик кучлар таъсирида тушиб кетмаслиги учун, жағларда маҳкам ушлаб туриши лозим.
Рубилpникларнинг юритмалри ҳолатини кўрсатувчи фиксаторлар доим аниқ ва яхши ишлаши лозим.
Назорат қилиши ва ўлчов асбобларининг бошланғич ва охирги нуқталари асбоблар ўрнатилаган панелнинг бўйлама четига параллел бўлган битта тўғри чизиқда ётиш лозим.
Ерга уланган контурдан шчитга келадиган ерга улаш шинаси пойдеворга пайвандлаб ва тақсимлаш қурилмасининг каркасига (пайвандлаб ёки болpтлар билан) ишончли бириктирилиши лозим.
Тақсимлаш қурилмасининг ток ўтказуви қисмлари изоляциясининг ерга уланган каркасга нисбатан қаршилиги 0,5 МоМ дан кам бўлмаслиги лозим. Изоляциясининг қаршилиги 1000 В ли мегоомметр билан ўлчанади.
Агар ҳамма элементларнинг текшириш натижалари қониқарли бўлса, тақсимлаш қурилмасига таъминлаш ва чиқиб кетадиган симлар хамда кабеллар бириктирилади, сўнгра чиқиб кетадиган тармоқда юклама токлари бўлганда, маҳаллий қизишларни аниқлаш мақсадида, қайтадан кўздан кечирилади. Кузатиш вақтида меҳнатни муҳофоза қилиш қоидаларига амал қилиш лозим; контактларда ва бошқа бирикмаларда маҳаллий қизишларни аниқлаш учун тегишли суюқланиш температурасига мўлжалланган термо шамлардан фойдаланилади.



Download 118,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish