Электр станцияларининг турлари Бизга маълумки, республикамизда бир қанча турли кўринишдаги электр энергия ишлаб чиқарувчи станциялар мавжуд. Буларнинг асосий қисмини эса иссиқлик электр станциялари ташкил этади. Иссиқлик электр станцияларида электр энергия ишлаб чиқариш учун турли жараёнли ишлар амалга оширилади. Бу жараёнлар қурилма ва ускуналарда кечиб, уларни амалга ошишида қозон қурилмалари асосий ўринни эгаллайди. Қозон қурилмасидаги жараёнларнинг тўғри ва оқилона кечиши энергияни тежалишига олиб келади. Бу ерда нафақат ёқилғи энергияси, балки иссиқлик энергияси ҳам тежалади. Қозон қурилмасининг тузилиши ва таркибий қисмларини билмай, чуқур ўрганмай туриб, бу ишни энергия исрофисиз амалга ошириш қийин.
Шунинг учун қозон қурилмалари ва ундаги кечадиган жараён ва ҳолатлар тўғрисида замон талабларига жавоб берадиган дарсликни яратиш муҳимдир.
Электр станцияларини куйидағи белпшар бўйича фарқ қилинади.
1. Фойдаланилаётган табиий знергиянинғ тури бўйича:
а) органнк ёқилғида ншлайдиган нсснклик электрстанциялари (ИЭС);
б) атом энергиясидан фойдаланиладиган атом электр станциялари (АЭС);
в) дарё ва кўллар оқимнинг энергиясидан фойдаланиладиган гидраклик
злектр станциялари (ГЭС);
г) денгиз сувининг кўтаршшш ва қайтиш энергиясидан фойдаланадиган
куйилиш (ёпирилма оқимли) злектр станциялари;
д) ер остн сувларининг иссиқлигидан фойдаланадиган геотермал электр
станциялари;
е) шамол энергиясидан фойдаланадиган шамол электр станцняларb;
ж) қуёпгаинг нурланиш энергиясидан фойдаланадиган гелио қурилмалар,
2. Табиий энергняни бир турдан иккинчи турга ўзгартирувчи юритгичнинг
тури бўйича:
а) буғ турбинали ИЭС;
б)газ турбинали ИЭС;
в) моторли ИЭС;
г) магнит-гидродинамик генераторли злектр станциялар.
3. Ипшаб чиқарадиган маҳсулотининг тури бўйнча:
а) фақат электр энергиясини ишлаб чиқарувчи электр станциялари.
Буғ турбинали электр станциялари бу ҳолда конденсацион электр станциялари (КЭС) дейилади.
б) электр энергияси ва иссиқликни ишлаб чиқарувчи электр станциялари-
иссиқлик ва электр марказлари (ИЭМ). ИЭМлар буғ турбинали, газ турбинали,
буғ-газ турбинали ва атом курилмали бўлиши мумкин.
4. Белгиланган вазифаси бўйича:
а) туман электр станциялари - бутун туман истеъмолчиларини энергия
билан таъминлаш учун хизмат қиладилар.
б) саноат электр станциялари - саноат кархоналарини энергия билан
таъминлашға мўлжалланган.
Шунингдек куйидаги тушунчалар қўлланилади:
яккаланган электр станциялари - энергетик система билан алоқаси бўлмаган станциялар; ёпиқ, очиқ, ярим очиқ турдаги электр станциялари-асосий жиҳозларининг бино ичида ёки очиқ ҳавода жойлашишига боғлик. Буғ турбннали электр станцияларюга буғ босими бўйнча ҳам фарқ қиладилар. Бошланғнч босима 3,5 - 4,0 МПа бўлган буғда ишлайдигак турбиналар билан жиҳозланган электр станцияларини паст босимли, 9,0-13,0 МПа да ишлайдиганлари - юқори босимли ва 24,0 МПа да ншлайдиганлари - критик босимдан юқори босимли станциялар дейилади.