Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари



Download 0,92 Mb.
bet48/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 2. Кабель алока линиялари

422. КАЛларини юкори кучланиш билан синаш жараёнида синалаёган участка чекланган бўлиши зарур. КАЛларининг синалмаётган участкаларида синаш кучланиши пайдо бўлишининг олдини олиш учун синалаётган участка билан синалмаётган участка орасидаги хамма уловчи симлар синов жараёнида олиб кўйилган бўлиши шарт.


423. Изоляцияни электр мустахкамлигини синаш мобайнида КАЛларининг хар иккала томонида турган ходимлар орасида ўзаро алока бўлиши зарур.
424. КАЛнинг узркдаги томонига ўpнатилган телефон аппарати синаш ишларини бошлашдан олдин, ажратгич конденсаторлари (сигими 0,1 мкФ ва ишчи кучланиши 5-6 кВ) оркали алока учун мўлжалланган жуфт алока симининг хар бирига уланган бўлиши керак. Телефон аппарати ва конденсаторларни кудук ёки чукур ташкарисидаги диэлектрик резинали гиламча тўшалган тахта супада жойлаштириш лозим. Телефон оркали гаплашишни, факат иш рахбаридан чакирик олинган такдирдагина кабелда синаш кучланиши бўлмаган вактда амалга ошириш керак. Кабел алока тармогини синаш жараёнида телефон аппарати ва унга уланган симларга тегиш ман килинади.
425. Синаш жараёнида иш рахбарининг телефон аппарати алока тармогидан узилган бўлиши керак, уни улаш эса, синаш ишлари тамом бўлиб, кабелдан электр заряди олингандан кейингина бажарилиши лозим.
426. Кабелга синаш кучланишини беришдан олдин, иш рахбари телефон оркали бригада аъзоларини синаш ишлари бошланганлиги тўгрисида огохлантириши зарур.
427. Синаш жараёнида боксда ва кабелнинг ажратилган учларидаги симларда кайта улаш ишларини бажариш ва кабелга тегиш ман килинади.
428. КАЛларида кўчма ўлчов асбоблари билан ўлчаш ишлари камида икки-бири IV гурухли, бошкаси III гурухли ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
429. Электр узатиш линиялари ва ўзгарувчан электр токи билан электрлаштирилган темир йўлнинг хавфли таъсирига учрайдиган кабел электр узатиш тармокларидаги электр ўлчаш ишларини химоя воситаларини кўллаб бажариш зарур.
430. Кабелларни занглашига карши химоя курилмаларига ва дайди ток манбаларига химоя килувчи курилмаларни улаш, хамда катод ускуналарида кучланишни олмай бажариладиган ишлар электр химоя воситаларини кўллаб бажарилиши зарур.
Дренаж курилмаларидаги таъмирлаш ишларини, бу курилма контакт тармоги тарафидан ва кабель ўчирилганидан кейин, хaмдa дренаж кабели электрлаштирилган темир йўл ёки трамвай контакт тармоги томонидан ерга улангандан кейингина бажаришга рухсат этилади.
431. Кабелни ўзгармас хаво босими остида саклаб турувчи компрессор-сигнал курилмаларини (бундан кейин  КСК) эксплуатация килиш босим остида ишлаётган идишларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация килиш коидаларига мувофик олиб борилади.
432. КСКни эксплуа тация килиш учун Ш гурухга эга бўлган ходимларга рух­сат этилади.
433. КСКларидаги хамма ишлар курилмани ўчириб, кучланиш олингандан кейин фармойиш бœйича бажарилиши мумкин.
434. КСКларини куритиш ва автоматика блокларини олди, орка ва ён томонидаги панелларни олиб иш бошлаш учун, курилмадан кучланиш олингандан сўнг 15 минут кейин рухсат этилади.
Куритиш ва автоматика блоклари олдидаги ишларда резинкали диэлектрик гиламчадан фойдаланиш зарур.
435. Куйидаги ишларни бажаришда КАЛларида масофадан бошкариладиган НКПларнинг ўзгармас ва ўзгарувчан ток манбалари ўчирилади:
кабелларни бошка ерга кўчириш, алмаштириш ва янгисини осишда;
бузилган телефон алока тармогини таъмирлашда;
кабелни ўлчаш ишларида.
436. НКПни масофадан бошкариш манбаи, ДТБВлари хизмати навбатчисининг кучайтиргич пyнкти хизмати (бундан кейин  КПХ) бошлиги ёки навбатчиси номига берилrан талабномасига асосан ўчирилади. Талабномада кабел номи, иш жойининг тавсифи ва участкаси, ишни бошлаш ва тутатиш вакти, масофадан бошкариш манбаининг тури, иш рахбарининг фамилияси кўрсатилади.
437. НКПларини масофадан бошкариш манбаи, навбатчиси бўлган кучайтиргич пункти бошлиги ёки навбатчиси томонидан шунга ваколатли шахснинг рухсати билан кучайтиргич пункт манбаидан ўчирилади.
Масофадан бошкариш манбаини ўчириш учун хизмсат килган калит ва тугмачаларига «Уланмасин! Тармокда иш бажарилмокда» деган плакат осилиши шарт.
Масофадан бошкариш манбаи занжирида аппаратура конструкциясига караб, ушбу тармокка тааллукли ёйсимон эгилган сим, саклагич ёки бошка элементлар олиб узилиш жойлари хосил килиниши керак. Бу ишларни бажаришда диэлектрик кўлкоплардан фойдаланиш зарур.
438. Масофадан бошкариш манбаини ўчириш билан бирга кабелдан телебошкарув ва сигнализация курилмаларига берилаётган кучланиш хам олиниши ва уларнинг платасига «Уланмасин! Тармокда иш бажарилмокда» деган плакат осилиши зарур.
439. НКПларида иш бажаришга рухсат олингандан кейин иш рахбари таъмирлаш учун мўлжалланган кабелни аниклаши, унда кучланиш йўклигини текшириши ва электр зарядини олиши керак. Бу ишлар химоя кўзойнаги ва диэлектрик кўлкоплардан фойдаланиб бажарилиши зарур.
440. НКПдаги кабелларда хавфсиз ишлашни таъминлаш учун масофадан бошкариш манбаидан келаётган занжирда кўшимча узилиш жойларини ташкил килиш керак. Симметрик кабелни масофадан бошкариш манбаидан кўзга кўринарли узилиш хосил килиб, ўчириш учун бокслардан икки жуфтли вилка олиниши зарур. Коаксиал жуфтлардан иборат кабелларда кўзга кўринарли узилиш хосил килиш учун фильтр ва автотрансформатор оралигидаги платадан тегишли ёйсимон эгилган симлар олиниши, симметрик жуфтларда эса, кўшимча таянчларда жойлашган бокслардаги ёйсимон эгилган симлар хам олиниши керак. Олишга мўлжалланган ёйсимон эгилган сим ва вилкалар фаркланадиган рангга бўялган бœлиши керак.
441. НКПдаги кабелларда бригадани ишлашига рухсат бериш, мазкур Коидаларнинг 440 бандидаги тадбирлар бажарилгандан кейин иш рахбари томонидан амалга оширилади.
Корхоналарда масофадан бошкариш манбаидан ишловчи курилмалар рўйхати бўлиши шарт. Курилмаларни эксплуатация килувчи хамма ходимлар рœйхат билан таништириб чикилиши зарур.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish