121
2. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида
ишловчиларни бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун
мўлжалланган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар
Изоляцияловчи қурилма ва мосламалар 110 кВ ва ундан юқори
кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказувчи
қисмларга (симга, арматурага) тегиб ишлашда, ишчи-ходимни ускуналарнинг
ерга уланган қисмидан ва бошқа кучланишга эга бўлган қисмлардан изоляция
қилиш учун мўлжаллангандирлар.
Изоляцияловчи
қурилмаларга,
электр
изоляцияловчи
(бакелит,
шишапластик ва бошқа) материаллардан тайѐрланган штангалар, нарвонлар,
тортқилар ва арқонлар киради.
Мосламаларга кўтарадиган саватлар, сим олдида ишлаш учун махсус
хоналар, симда ҳаракат қилувчи аравачалар, тортувчи қурилмаларнинг
қўшимча қисмлари, кўтармалар (домкратлар), блоклар ва ҳоказолар киради.
Мосламалар электр изоляцияловчи материаллардан ѐки металлдан ясалиши
мумкин.
Ишчи ток ўтказувчи қисмларга тегишидан олдин, унинг шахсий
экранловчи комплект ток ўтказувчан қисмларга махсус штанга ѐрдамида
(потенциалларни тенглаштириш учун) уланиши зарур. Уловчи ўтказгичнинг
кўндаланг кесими 4 мм
2
дан кам бўлмаслиги лозим.
Симга яқинлашиш ва унга кейинчалик тегиш, изоляцияловчи нарвон
штанга ѐки арқонларга осилган кабина ѐрдамида амалга оширилиши мумкин.
Изоляцияловчи нарвонни алоҳида бўлакларда йиғиш мумкин. Нарвоннинг
юқори қисми устунни траверсига маҳкамлаш учун қисқич ва шарнир билан
жиҳозланади. Бу ўз навбатида нарвонни ўзаро перпендикуляр бир ѐки икки
текисликда (майдонда) эркин ҳаракатланишини таъминлайди.
Изоляцияловчи тортқи, симлар ва осилган илгаклар оғирлигини ўзига
олиш учун хизмат қилади. Симга яқинлашиш учун кабина ишлатилган
тақдирдагина, изоляцияловчи тортқиларни ушбу кабина, ҳамда ундаги ишчи
оғирлигини ўзига олиш учун ишлатиш мумкин.
Изоляцияловчи арқонлар, асбобларни юқорига олиб чиқиш, нарвон ва
кўчма минораларни жойидан қўзғатиш, ҳамда ишчи ҳолатига келтириш,
монтѐрнинг симда, нарвонда, шулар билан бирга, кабинада турган вақтда
хавфсизлигини таъминлашга мўлжаллангандир.
Изоляцияловчи арқонлар синтетик толадан (масалан полипропилен)
тайѐрланган бўлиб, унинг таркибига табиий тола аралаштирилмаган бўлиши
керак.
Изоляцияловчи арқонлардан ташқари барча изоляцияловчи қурилма ва
мосламаларда кучланиш класси, рухсат этилган юк кўтариш қобилияти ва
кейинги синов муддати аниқ кўриниши зарур. Агар нарвон алоҳида
бўлаклардан йиғилган бўлса, белги ҳар бир бўлагига босилади.
Изоляцияловчи арқонларда ѐки уларга боғланган синов муддати
тўғрисидаги белгиларда, аниқ кўринадиган «
Do'stlaringiz bilan baham: