Электр хавфсизлиги


Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси 
қоидалари
» талаблари асосида тайѐрланган изоляцияловчи дастакли 
асбобларни, ишлатишга рухсат этилади. 
Изоляцияловчи дастаклар ғилофлар шаклида ѐки таянч билан 
маҳкамланган, нам ўтказмайдиган, мой ва бензин таъсирига чидамли, мўрт 
бўлмаган, электр изоляцияловчи материалдан ясалган, ечилмайдиган қоплама 


108 
шаклида тайѐрланади. 
Изоляция дастакни батамом қоплаши ва унинг ҳалқа-таянч ўртасигача 
бўлган узунлиги 100 мм дан кам бўлмаслиги керак. Бурагич (отвѐртка) 
ўзагининг изоляцияси, унинг учига 10 мм қолгунга қадар давом этиши лозим. 
Изоляцияловчи дастаклар юзаси ва қалинлиги нуқсонсиз бўлиши, ҳамда 
ғоваклар, синган ва шишган жойлари бўлмаслиги шарт. 
 
4. Шахсий экранловчи тўпламлар (комплектлар) 
Шахсий экранловчи тўпламлар, ходимларни 50 Гц частотали кучланиши 
500 кВ бўлган электр ускуналари юзага келтирадиган, кучланганлиги 60 кВ/м 
гача бўлган электр майдони таъсиридан шахсий ҳимоя қилиш учун 
мўлжалланган. Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиш 
мумкин бўлган ҳолларда, яъни панелларда, электр юритмаларда, ишлаб турган 
йиғмаларда ва 1000 В кучланишгача бўлган занжирларда ишлашда, электр 
асбоб-ускуналарни олдини олиш (профилактик) синовида (бевосита синов 
ўтказаѐтган шахслар учун), электр пайвандлаш ишларида шахсий экранловчи 
тўпламлардан фойдаланиш ман қилинади. Ҳаво ҳарорати 42°С дан юқори 
бўлганда экранловчи тўпламларни ишлатиш тавсия қилинмайди. Бундай 
ҳолларда стационар ѐки кўчма экранловчи ускуналарни ишлатиш мақсадга 
мувофиқдир. Экранловчи тўпламларга махсус иш кийими, пойафзал, қўл ва 
бошни ҳимоя қилувчи воситалар, юзни ҳимоя килувчи экран (керак бўлган 
тақдирда), струбцинали ерга улагич симлари киради. 
Экранловчи тўпламлар уч хилда тайѐрланади: 
- ЭПР подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини таъмирлаш 
ишчилари учун (ѐзги); 
- ЭПХ подстанциянинг навбатчи ишчилари учун (ѐзги); 
- ЭПЗ ҳаво электр узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчилар учун 
(қишки). 
ЭПР экранловчи тўпламга: капюшонли куртка ва ярим комбинезон, 
электр ўтказувчи қопламали каска ѐки унинг устидан кийиладиган электр 
ўтказувчи толадан тўқилган жилд, электр ўтказувчи таги чармли пойафзал, 
электр ўтказувчи резинадан тайѐрланган резинали этик, электр ўтказувчи 
қўлқоп (икки жуфт), струбцинали ерга улагич симлари киради. 
ЭПХ экран тўплами ЭПР тўпламига ўхшаш бўлиб, экранловчи иш 
кийими билан фарқ қилади (куртка, ярим комбинезон ўрнига электр ўтказувчи 
толадан тайѐрланган капюшонли халат ишлатилади). 
ЭПЗ экранловчи тўплам таркибига: капюшонли куртка ва иссиқ астарли 
шим, электр ўтказувчи қопламали ѐки жилдли каска, кигиз этик устидан кийиш 
учун электр ўтказувчан резинали калиш, электр ўтказувчан резинадан 
тайѐрланган резинали этиклар, электр ўтказувчи қўлқоплар ѐки енгли 
қўлқоплар, струбцинали ерга улагич симлари киради (
38-расм
). 
Йилнинг совуқ вақтларида ЭПР ва ЭПХ ѐзги экранловчи тўпламларни 
қишки умумий фойдаланиладиган ишчи кийим устидан кийиб ишлатиш 
мумкин. 



Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish