Электр хавфсизлиги


 Наряд бўйича кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоқларида, улар-



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

2. Наряд бўйича кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоқларида, улар-
нинг кесишган жойларида ва турли участкаларида бажариладиган ишлар. 
Ҳар бир ҳаво электр узатиш тармоғига, кўп занжирли электр узатиш 
тармоқнинг ҳар бир тармоғига алоҳида наряд берилади. Бир неча ҳаво электр 
узатиш тармоқларига (занжирларига) битта наряд қуйидаги ҳолларда берилади: 
- барча занжирлардаги кучланиш олиб ташланганда ѐки кўпзанжирли 
ҳаво электр узатиш тармоқнинг бирор-бир занжиридан кучланиш олинмаганда, 
кучланиш остида бажариладиган ишларга; 
- ҳаво электр узатиш тармоқларини бир-бири билан кесишган жойларда 
бажариладиган ишларга; 
- трансформатор пунктлари ѐки комплект трансформатор пунктлари 
ўчириб қўйилган жойдан чиққан 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш 
тармоқларида навбатма-навбат бажариладиган ишларга; 
- бир нечта электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган 
қисмларидаги кучланишни олмасдан туриб бир турдаги бажариладиган 
ишларга; 
Нарядда таъмирланаѐтган электр узатиш тармоғини қайси электр узатиш 
тармоғи кесиб ўтган бўлса, уни ўчириш ва ерга улаш кераклиги кўрсатилиши 
шарт (ерга улагичларни иш жойи яқинига, ҳамда техника хавфсизлиги 
қоидаларида кўрсатилган жойларга қўйиш шарти билан). Агар иш шароити 
таъмирланаѐтган электр узатиш тармоғи яқинидан ўтган электр узатиш 
тармоғини ўчириш талаб қилинадиган бўлса, у ҳақда ҳам худди шундай 
кўрсатма нарядда қайд қилиниши керак. Бунда таъмирланаѐтган электр узатиш 
тармоғини кесиб ўтган ѐки яқинидан ўтган электр узатиш тармоғини ерга улаш, 
бригадани ишлашига ижозат беришдан олдин бажарилиши керак. Ушбу электр 
узатиш тармоқларидан ерга улагични иш тўла тугатилмагунча олиш ман 
қилинади. 
Наряд, ҳаво электр узатиш тармоқларини алоҳида фазаларида 
бажариладиган ишларга, ушбу электр узатиш тармоғининг фақат бир 
транспозиция рақами оралиғида берилиши мумкин. 
Иккита анкер устуни оралиғи 2 км дан кўп бўлса, симлар ва троссларни 
осиш, ҳамда алмаштиришдан бошқа ишларда, ўчирилган тармоқларда, бригада 
аъзоларини 2 км дан кўп бўлмаган участкада тақсимланишига ижозат берилади. 
Бундай пайтда бир бригада участкасининг узунлигини наряд берувчи 
белгилайди. 
Агар ишчи ходим кучланиш остида электр узатиш тармоғини ток 
ўтказувчи қисмида иш бажараѐтган бўлса, бир устун (2 устун оралиғида) ѐки 
икки ѐнма-ѐн турган устунда туриши керак. 


68 
Агар бригада бир наряд билан ҳар хил участкаларда, ҳаво электр узатиш 
тармоғи устунларида иш олиб борса, бригадани бир иш жойидан иккинчи иш 
жойига ўтказиш наряднинг 
3-жадвалида
расмийлаштирилмайди. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish