Электр хавфсизлиги


«Бригада  ўрнатган ерга улагичлар олинди»



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

«Бригада 
ўрнатган ерга улагичлар олинди»
деган сўзлар, иш тўла тугалланганидан 
сўнг, наряддан ўчириб ташланиши шарт. 
3. Синов саволлари.
1.
Наряд неча нусхада ѐзилади? Нарядни неча кун муддатга беришга 
рухсат этилади? 
2.
Нарядни неча марта ва неча кун муддатга узайтириш мумкин? 
3.
Наряд неча кун давомида сақланиши керак? Қачон фармойиш 
берилади? 


48 
8–МАЪРУЗА. ҚИСҚА МУДДАТЛИ ВА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН 
ИШЛАР. БРИГАДА ТАРКИБИ
Режа:
1.
Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар.
 
2.
Бригада таркиби.
 
3.
Иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга ижозат бериш.
 
4.
Иш жараѐнида назорат олиб бориш. 
5. 
Бригадани бошқа иш жойига кўчириш. 
6. 
Иш жараѐнида танаффус ва иш тугашини расмийлаштириш.
 
7. 
Синов саволлари.
 
1. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар 
Қисқа муддатли, узоғи билан 1 соатгача давом этадиган ишлар фармойиш 
билан таъмирлаш ходими, навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими назоратида, 
ҳамда навбатчининг ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларнинг ўзи бажаришига 
рухсат берилади. 
Бундай ишларга қуйидагилар киради: 
- кабел, сим, шина, электр мотор ва бошқа ускуналарни бўшатиб ажратиш 
ѐки улаш; 
- тақсимлаш ускунасидаги релели ҳимоя, автоматика, телемеханика, 
алоқа, шу жумладан ҳимоя ва алоқа филтрлари ускуналаридаги ишлар; 
- 0,4 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғини, ҳамда ҳамма кучланишли 
кабел электр тармоғини улаш ва ажратиш; 
- фазировка қилиш; 
- кабел электр тармоғини узилган ѐки узилмаганлигини текшириш; 
- трансформаторда ўрнатилган кучланишни ошириш ва камайтириш 
шахобчаларини бураш; 
- мой ўлчагич ойнасини ва айрим якка изоляторларни артиш; 
- трансформатор мойини қуйиш ва текширишга олиш; 
- трансформатор мойини қуритиш ва тозалаш учун ўрнатилган 
асбобларни улаш ѐки бўшатиб ажратиш; 
- ҳаво билан ишлайдиган ўчиргичдаги манометрни алмаштириш; 
- электр ускунадаги ток ўтказувчи қисмларни қизиши ва титрашини 
ўлчаш; 
- электр ўлчов қисқич (омбир) лари билан ўлчаш; 
- электр узатиш тармоғига тушиб қолган бегона нарсаларни олиб ташлаш; 
- ҳаво электр узатиш тармоғи симига қулаган дарахт, шох-шабба ва 
бошқаларни олиб ташлаш; 
- электр ускунани диспетчерлик ва технологик бошқарув воситаси, 
истеъмолчини сифатли электр энергия билан таъминлашга хавф солувчи ѐки 
шундай носозликлар содир бўлганда уларни бартараф қилиш учун керак бўлган 
зарурий ишлар; 
Юқорида қайд этилган ишларни бажариш учун ишчилар сони, назорат 
қилувчи ходим билан биргаликда уч кишидан ошмаслиги керак. 
1000 В кучланишдан юқори электр ускунада ишлаганда иш бажараѐтган 
ѐки назорат олиб борувчи навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимнинг раҳбари 


49 
электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр 
ускунада иш бажаришда эса, III гуруҳга эга бўлиши керак. 
Бригаданинг қолган аъзолари III гуруҳга эга бўлишлари шарт. 
Истеъмолчи уланган электр узатиш тармоғида иш олиб бориш учун 
маҳаллий истеъмолчи ходимини ҳам жалб қилиниши мумкин. 
Иш бошлашдан олдин очиқ тақсимловчи ускуналарда иш жойини арқон 
билан ўрашдан ташқари, иш жойини тайѐрлашга оид барча техник тадбирларни 
амалга оширилиши керак. Бундай ҳолларда очиқ тақсимловчи электр ускунада 
иш жойини арқон билан ўраш шарт эмас. 
Юқорида қайд этилган ишларни бажариш 1 соатдан кўп вақт ѐки уч 
кишидан ортиқ ишчи талаб этса, у ҳолда ушбу ишлар наряд билан бажарилиши 
керак. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish