«Электр энергиясининг назорати ва хисоби» фанидан маърузалар матни 5310200 –5310700 «электр энергетика»


Электр энергиясининг сифати учун электр энергияси тарифидан чегирмалар ва унга устамалар



Download 0,62 Mb.
bet10/34
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#105898
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
ENHAT Маруза матни

Электр энергиясининг сифати учун электр энергияси тарифидан чегирмалар ва унга устамалар
Электр энергияси сифати учун тарифдан чегирмалар
(устамалар) амалдаги тарифлар бўйича белгиланади. Электр энергияси сифати учун тарифларга устамалар жарима санкцияси хисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига мувофик ундирилади (маиший истеъмолчилардан ташкари).
Электр энергияси учун хисоб-китобларда кўлланадиган электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари (ЭСК) рўйхати давлат стандартлари асосида электр таъминоти шартномасида белгиланади.
Агар истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги амалдаги улуши электр таъминоти шартномасида белгиланган, йўл кўйилиши мумкин бўлган даражадан ошса, у холла санкциянинг муайян микдори тарифга устама, акс холда - тарифдан чегирма хисобланади.
Хар кайси ЭСК бўйича чегирмалар (устамалар) микдори кўриб чикилаётган ЭСКнинг хисоб-китоб давридаги нисбий жами чикиш давомийлиги кўрсаткичларига (Т1 ва Т2) караб йўл кўйилиши мумкин бўлган тегишли равишда нормал ва энг катта кийматлари учун хисобланади. Т1 ва Т2 кийматлари ўлчаш вакти давомида аникланади,
Юкорида электр сганциялари ва электр тармоклари ускуналарининг йўл кўйиб бўлмайдиган шароитларда ишлашининг олдини олиш, ягона электр знергетикаси тизимининг баркарор параллел ишлашини таъминлаш, шикстланишлар юзага келишининг олдини олиш хамда истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб кўйилишиии бартараф этиш учун тузилади.
Электр энергиясини чеклаш ва узиб кўйиш жадваллари жорий
йилнинт 1 октябридан кейинги йилнинт 1 октябригача бўлган давр учун, истеъмолчининг технологик ва шикастланиш (авария) бронини аниклаш далолатномасига асосан тузилади ва жадвалларга киритилган барча истеъмолчилар учун уларни бажариш мажбурий хисобланади.
Жадвалларнинг куйидаги турлари тузилади:
- ягона электр энергетика тизимида ёкилги ёки гидроресурслар етишмаганда электр энергиясини (кВт.соатда) чеклаш жадвали.
Жадвалда электр энергия истеъмолини истеъмолчиларнинг технологик бронигача, кейинчалик эса авария бронигача (чеклашга мансуб бўлмаган объектлардан ташкари), истеъмолни 5 та тенг навбатга бўлган холда кискартирилиши кўзда тутилиши лозим;
- ягона электр энергетика тизимида кувват етишмаганда кувватни (кВт.да) чеклаш жадвали.
Жадвалда ягона электр энергетика тизимининг эрталабки ва кечки энг катта юкламалари ўтиши соатларида истеъмол килинадиган кувватни, уни 5 та тенг навбатга бўлган холда, истеъмолчиларнинг шикстланиш (авария) бронигача камайтирилиши кўзда тутилиши лозим;
- истеъмолни ва кувватни чеклаш жадвалларини киритиш учун вакт бўлмаган холларда, юзага келган кувват етишмаслиги окибатида авария пайдо бўлиши хавфида кўлланиладиган кувватни узиб жорий этиш жадвали.
Жадвалда ягона электр энергетика тизими истеъмолчилари истеъмол киладиган кувватни, 5 та тенг навбатга бўлган холда тўлик узиб кўйиш кўзда тутилиши лозим, узиб куйилиши мумкин бўлмаган объектлар ундан мустасно.
Айрим холларда истеъмолчиларни узиб кўйишнинг махсус
жадвали ишлаб чикилади.
Электр энергиясини узиб кўйиш жадвалига ва махсус жадвалга автоматик курилмаларга, телебошкаришга ёки доимий хизмат кўрсатувчи ходимлар ва ишончли телефон алокасига эга бўлган подстанциялар устуворлик билан киритилиши лозим. Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши электр таъминотининг авария бронигача чеклаб кўйилиши мумкин.
Чеклаш ва узиб кўйиш жадвалларини амалга киритиш тартиби:
-электр энергияси ва кувватини чеклаш ва узиб кўйиш жадваллари «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси бошкаруви раисининг фармойиши билан амалга киритилади. Электр энергиясини чеклашни жорий этиш юзасидан фармойишлар диспетчерлик бошкарувининг барча даражаларида, оператив дафтарга чеклашнинг микдори, бошланиш ва тамом бўлиш вактини ёзган холда узатилади;
-худудий электр тармоклари корхонаси истеъмолчиларга кейинги суткаларда электр энергиясини чеклаш жадвалларининг амалга киритилиши тўгрисида жорий сутканинг соат 14-00 дан кечиктирмай, энергетикаси тизимига электр энергияси етказиб беришнинг жадвалини белгилайди.
-Блок-станция томонидан юклама диспетчерлик жадвалида белгиланган микдордан камайтирилса, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси блок-станцияга эга бўлган саноат ва идоравий истеъмолчилар бўйича, блок-станция томонидан юклама камайтирилган микдорда кувватга чеклашлар киритиш хукукига эга, блок-станция юкламасининг камайишига форс-мажор вазиятлари сабаб бўлган холатлар бундан мустасно.
Ягона электр энергетика тизимига етказиб бериладиган,
шунингдек худудий электр тармоклари корхонасидан истеъмол
килинадиган актив электр энергиясини хисобга олиш блок-станция
томонидан баланс буйича мансублик чегарасида урнатилган, актив электр энергиясини кабул килиш ва етказиб беришни алох,ида-алохида кайд этадиган хисобга олиш асбоблари билан амалга оширилади.
Блок-станцияга тегишли булган электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига етказиб беришдаги хамда худудий электр тармоклари корхоналаридан олишдаги технологик сарфлари блок-станция хисобига тегишли бўлади.
Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи хисоб-китобларни:
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан - ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси учун;
худудий электр тармоклари билан - худудий электр тармоклари корхонасидан олинган электр энергияси учун тузилган шартномалар асосида амалга оширади.
Етказиб бериладиган ва истеъмол килинадиган электр энергияси учун блок-станциялар билан хисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдикланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Хисоб-китоб даврида ягона электр энергетика тизимига блок-станция айби билан тўлик, етказиб берилмаган электр энергияси микдори шартномада белгиланган электр энергияси хажми билан ягона электр энергетика тармоғига амалда етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут бўйича аникланади.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish