Электр курилмалари ва электр тармокларининг техник холати юзасидан томонларнинг жавобгарлиги
Электр ускуналарининг холати, фойдаланилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши юзасидан истеъмолчилар билан худудий электр тармоклари корхонаси ўртасидаги жавобгарлик чегараси электр ускуналарининг баланс бўйича мансублиги билан белгиланади ва бу электр таъминоти шартномасига илова килинадиган электр тармокларининг баланс буйича мансублигини ва томонларнинг эксплуатация килиш бўйича жавобгарлигини чегаралаш далолатномасида кайд этилади.
Электр тармоклари ва ускуналарига хизмат кўрсатиш чегараларини ва уларнинг холати учун жавобгарликни белгилаш юзасидан далолатнома худудий электр тармоклари корхонасининг ва истеъмолчининг вакиллари томонидан имзоланади.
1000 Вольт ва ундан юкори кучланишли электр курилмаларининг холати ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарлик чегаралари: ёпик таксимлаш курилмаларининг ташки томонидан электр узатиш хаво линиясининг ўтиш изолятори уланмасида ва симнинг очик истеъмолчи электр тармокларининг техник холатини таъминлаш бўйича эксплуатаци харажатлар учун субистеъмолчилар, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тузилган алохида шартнома буйича электр энергиясининг умумий хажмидан олинадиган улушга мутаносиб равишда хак тўлайдилар.
Эксплуатацион харажатларни субистеъмолчига бериладиган электр энергияси тарифига кўшишга рухсат этилмайди.
6. ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ. ХИСОБ РАКАМ БИЛАН ИШЛАШ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ЎҒРИНЧА ФОЙДАЛАНИШ ХОЛАТЛАРИ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ КОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИНИНГ ХОЛАТИНИ АНИКЛАШ
Энергетика сохасида хам бозор муносабатларини карор топтириш энергетика тизимининг баркарор фаолиятини таъминлаш баробарида истеъмолчиларнинг электр, иссиклик энергияси, табиий газ, ичимлик сувига бўлган эхтиёжини тўлик кондиришнинг хукукий базасини яратишга асос бўлди. Жумладан, 1997 йил 25 апрелда кабул килинган “Энергиядан окилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг конуни хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иктисодий ислохотларни чукурлаштириш тўғрисида”ги фармони бу борадаги устувор йўналишларни белгилаб берди. Ушбу Фармон электр энергияси ишлаб чикариш, уни узатиш ва сотиш бўйича бошкарув тизими хамда хўжалик алокаларига бозор тамойиллари ва механизмини жорий этиш имконини яратди. Унинг иккинчи ва бешинчи бандлари билан “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси ва “Ўздавлатэнергоназорат” агентлиги ташкил этилди хамда улар фаолиятининг асосий вазифалари белгилаб берилди [4-5].
Маълумки, электр ёки иссиклик энергиясидан окилона фойдаланишда унга уланиш, ўлчаш ва хисоб-китоб килиш шартномавий-хукукий муносабат саналиб, белгиланган тартиб ёки коидаларга риоя этишни такозо этади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 5 июндаги “Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килиш тизимини такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2009 йил 22 августдаги “Электр ва иссиклик энергиясидан фойдаланиш коидаларини тасдиклаш тўғрисида”ги карорлари кабул килинган бўлиб, ушбу норматив-хукукий хужжатлар энергия исрофгарчилигининг олдини олишга, энергиядан хўжасизларча фойдаланиш учун жавобгарликни белгилашга асос бўлади.
Бу коидаларнинг мавжудлигига карамай, амалиётда айрим шахслар томонидан электр ёки иссиклик энергиясига ноконуний, ўзбошимчалик билан уланиш холатлари кузатилмокда. Мазкур холат электр ёки иссиклик энергиясидан фойдаланувчи бошка истеъмолчиларнинг, шунингдек, электр ёки иссиклик энергиясига оид фаолиятни амалга оширувчи ва тартибга солувчи корхоналарнинг конуний манфаатлари бузилишига олиб келмокда.
Бундай конунбузарликларга чек кўйиш максадида ишлаб чикилган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига ўзгартишлар киритиш хакида”ги Ўзбекистон Республикаси конуни Олий Мажлис конунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда кабул килиниб, Сенатнинг ўн тўккизинчи ялпи мажлисида маъкулланди хамда 2009 йил 16 сентабрда матбуотда эълон килинди ва кучга кирди.
Конунни кабул килишдан кўзланган асосий максад энергия турларидан окилона фойдаланиш, хусусан, электр ёки иссиклик тармокларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун маъмурий хамда жиноий жавобгарлик белгилаш йўли билан бундай ғайриконуний холатларни камайтириш, энг мухими, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва жиноят кодексларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этишдан иборат. Колаверса, мамлакатимиз энергетика хавфсизлигини таъминлашда мухим ахамиятга эга бўлган электр ва иссиклик тармокларига ўзбошимчалик билан уланиш каби ижтимоий хавфли, конун билан таъкикланган килмишларнинг олдини олиш ва уларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг мукаррарлигини таъминлашни кўзда тутади.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддасида газ ёки водопровод тармокларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиклик энергияси, табиий газ, совук ёхуд иссик сувни хисобга олиш асбобларига касддан шикаст етказиш ёки бундай хисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш максадида уларга ташкаридан аралашиш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин анча микдорда зарар етказган холда содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасида эса электр, иссиклик энергияси ёки газдан фойдаланиш коидаларини бузиш, электр, иссиклик энергияси ёхуд газ тармокларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки электр, иссиклик энергияси, табиий газни хисобга олиш асбобларига касддан шикаст етказиш, худди шунингдек, бундай хисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш максадида уларга ташкаридан аралашиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Лекин Жиноят кодексининг 1852-моддасида хам, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасида хам электр ёки иссиклик тармокларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жавобгарлик белгиланмаган эди. Амалиётда эса айрим шахслар томонидан электр ёки иссиклик энергияси тармокларига ноконуний, ўзбошимчалик билан уланиш холатлари кўплаб учраётганлиги аникланган. Ўзбекистон Республикаси Олий судидан олинган маълумотлар тахлили шуни кўрсатдики, Жиноят кодексининг “Электр, иссиклик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш коидаларини бузиш” деб номланган 1852-моддаси хамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Электр, иссиклик энергияси ёки газдан фойдаланиш коидаларини бузиш” деб номланган 101-моддаси ва “Водопроводдан фойдаланиш коидаларини бузиш” номли 163-моддаси самарали ишламокда. Масалан, 2008 йил ва жорий йилнинг биринчи ярмида Жиноят ишлари бўйича туман, шахар судлари томонидан МЖтКнинг 101-моддаси билан жами 4894 нафар шахсга нисбатан маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, судларнинг карорлари билан жисмоний шахсларга 125 539 284 сўм, мансабдор шахсларга 6 414 425 сўм жарима, шунингдек МЖтК 163-моддаси билан 44 нафар жисмоний шахсларга 1 263 560 сўмлик жарима жазоси ёки жами 133 217 269 сўмлик жарима жазоси белгиланган. Жорий йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан мазкур икки тоифадаги маъмурий ишлардан жами 3894 нафар шахсларга 133 060 170 сўмлик жарима жазоси кўлланилган. Шунингдек, ушбу маълумотлар тахлили бу борада жиноят ва маъмурий хукукбузарликларни содир этиш холатлари йил сайин ўсиб бораётганини кўрсатмокда. Масалан, 2009 йилнинг биринчи ярмида ЖКнинг 1852-моддаси билан жазоланган шахслар сони 2008 йилга нисбатан 6 фоизга ортган.
Шу ўринда алохида кайд этиш жоизки, Жиноят кодексининг амалдаги 1852-моддаси биринчи кисми диспозициясида факат газ ёки водопровод тармокларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги боис, бугунги кунга кадар амалиётда электр ва иссиклик тармокларига ўзбошимчалик билан уланган шахсларнинг килмиши Жиноят кодексининг 229-моддаси билан квалификация килиниб келинаётган эди. Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Жиноят кодексидаги нормани тергов ва суд амалиётида кўллашдаги номутаносибликни бартараф этиш максадида мазкур конун билан Жиноят кодексининг 1852-моддаси хамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилиб, электр ёки иссиклик тармокларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун маъмурий хамда жиноий жавобгарлик белгиланди.
Жиноят кодекси 1852-моддасининг иккинчи ва учинчи кисмлари, яъни айбни оғирлаштирувчи холатлардан хисобланган кўп ёки жуда кўп микдорда зарар етказиш билан боғлик электр, иссиклик, газ ёки водопровод тармокларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиклик энергияси, табиий газ, совук ёки иссик сувни кисобга олиш асбобларига касддан шикаст етказиш ёхуд бундай кисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш максадида уларга ташкаридан аралашиш каби килмишларни квалификация килишда мазкур модданинг биринчи кисмидаги маъмурий жазо кўлланилгани ахамиятга эга эмаслигини хисобга олган холда, шунингдек, мазкур модданинг учта кисмидаги ахлок тузатиш ишлари жазосининг муддатларига аниклик киритилиб конунчилик техникаси коидаларига мувофиклаштирилган холда 1852-модда янги тахрирда баён этилди.
Шунга ўхшаш аниклик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига хам киритилиб, ушбу норма мазмуни ва тузилиши жихатидан Жиноят кодексининг 1852-моддасига мослаштириб ўзгартирилди. Ушбу конуннинг кабул килиниши мамлакатимизнинг энергетика хавфсизлигини таъминлашдаги асосий тармоклардан хисобланган электр ёки иссиклик энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлайди, айникса, электр ёки иссиклик энергияси тармокларига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчиларни манбалардаги энергиядан окилона фойдаланиш баробарида хисобга олиш асбоблари кўрсатгичлари бўйича хисоб-китобларни шартномаларда белгиланган муддатларда тўланишига кўникма хосил килишига эришилади. Бу эса бошка истеъмолчиларнинг конуний манфаатлари бузилишининг олдини олади. Энг мухими, фукароларнинг энергия манбаларидан окилона фойдаланиши учун замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |