Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар


Электр энергиясини ҳисобга олиш



Download 475 Kb.
bet13/21
Sana25.02.2022
Hajmi475 Kb.
#256482
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
Elektrotehnika foydalanish qoidalari

Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини кўздан кечириш учун Бюро ходимини қўймаслик далолатнома билан расмийлаштиради. Истеъмолчи далолатнома билан танишиши шарт. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу ҳақда тегишли ёзув қайд қилинади. Рад этиш икки гувоҳ
ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланади. Имзолашни рад этган истеъмолчи бунинг сабабини тушунтиришга ҳақли
ва бу далолатномага киритилиши лозим.
Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад этиши уни электр тармоқларидан узиб қўйишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор этилиши лозим.
110. Тўлов ҳужжатларини ёзиш ва ҳақ тўлаш пайтида йўл қўйилган хатолар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати мобайнида, ушбу хатоликлар аниқлангунига қадар ҳисобга олинади.
111. Тўлов тегишли ташкилот томонидан қабул қилиб олинган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
Тўлов иш берувчи томонидан ходимларининг аризалари асосида иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан амалга оширилганда, ҳар бир истеъмолчи учун пул маблағлари ўтказилгандан кейин пул тўлаган ходимларнинг номи қайд этилган реестр ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
112. Аҳолидан тўловларни қабул қиладиган ташкилот (тижорат банкларининг бўлимлари, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг бўлимлари ва аҳолидан тўловни қабул қилиб олиш пунктлари) тўлов ҳужжатларини ўрам, бандероллар
ва электрон реестрларга жамлайдилар.
Ҳар қайси бандеролда (банк бўлими томонидан маълум даврда қабул қилиб олинган маиший истеъмолчиларнинг тўлов ҳужжатлари тўпламида) уларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасига бериш вақтида ёрлиқ бўлиши лозим, ёрлиқда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
бандеролни шакллантириш бошланган ва тугалланган сана;
бандеролдаги ҳужжатлар сони;
қабул қилиб олинган тўловларнинг умумий суммаси;
касса хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов сифатида ушлаб қолинган сумма;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобрақамига ўтказиладиган сумма.
Бунда аҳолидан тўловни қабул қилиб олувчи ташкилотлар электр энергияси учун тўлов сифатида келиб тушган пул маблағларини шартномада белгиланган муддатларда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ўтказилишини таъминлаши шарт.
113. Маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Пеня ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, шунингдек, белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлов ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлик (тўланманган қраз) суммасидан ундирилади.
Пеняни ҳисоблаш учун қарздорлик ҳосил бўлган ой аниқланади ва қарз тўлманган ҳар бир ой бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня шу ойдан бошлаб ҳисобланади.
114. Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт соатларда қайта ҳисоблаб чиқилади ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати доирасида кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан биргаликда ҳисобга олинади.
115. Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади.
Тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади.
116. Маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 12 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish