Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар


истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш



Download 475 Kb.
bet12/21
Sana25.02.2022
Hajmi475 Kb.
#256482
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
Elektrotehnika foydalanish qoidalari

истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш

102. Маиший истеъмолчилар хонадонларда, шахсий уй-жойларда, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган электр энергияси учун маиший эҳтиёжларда қўлланиладиган ток қабул қилгичлар қуввати ва вазифасидан қатъи назар, аҳоли учун белгиланган ягона бир ставкали тариф бўйича ҳақ тўлайдилар.


ЭҲНАТга уланган, шунингдек, электр энергияси учун олдиндан тўлов қурилмаси билан жиҳозланган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига эга маиший истеъмолчиларга электр энергияси электр таъминоти шартномаси асосида ва олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади.
Маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун белгиланган тариф қийматидан ортиқча бирор-бир қўшимча маблағ ундириш тақиқланади, мазкур Қоидаларда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно.
103. Бирор-бир сабабга кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш прибори бўлмаган ва/ёки мазкур турар жойда вақтинчалик яшамаётган маиший истеъмолчи электр энергияси учун нотўғри тўлов ҳисобланишининг олдини олиш учун Бюро
ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасини бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
104. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хонадонлар, хусусий уй-жойлар, боғ участкалари ва бошқа шахсий объектлардан фойдаланилганда, ишлатилган электр энергияси учун тадбиркорлик фаолиятининг (савдо, хизматлар кўрсатиш, товарлар ишлаб чиқариш ва бошқа) тури бўйича электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳига мувофиқ ҳақ тўланади.
Бунда тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши зарур.
105. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар бир маиший истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузади ва электр энергияси ҳақини тўлаш учун унга белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб дафтарчасини беради. Ҳисоб-китоб дафтарчасининг ҳар бир варағи квитанция ва билдиришномадан иборат бўлиб, уларда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисобрақами туширилган бўлиши керак.
Тўлов ҳужжатининг ҳар иккала қисми (билдиришнома ва квитанция) бир хилда, аниқ, ўчириб ёзишларсиз тўлдирилиши керак. Тўлов ҳужжатларида фамилия, манзил, тўловнинг жорий ва олдинги санаси ҳамда ҳисобга олиш приборининг уларга мувофиқ бўлган кўрсаткичлари, кўрсаткичлар тафовути ва тўлов суммаси кўрсатилиши керак.
106. Маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
107. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш ва тўлов ҳужжатини ёзиб бериш Бюронинг вакили ёки истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади.

Бюро вакили томонидан ёзиб берилган тўлов ҳужжати (билдиришнома) маиший истеъмолчига имзо қўйдириб топширилади, у бўлмаган тақдирда эса –


у билан бирга бир хонадонда (хусусий уйда) яшовчи вояга етган шахсга топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат орқали жўнатилади.
108. Агар, навбатдаги айланиб чиқиш давимда электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ўрнатилган хона ёпиқ бўлса, бу ҳақда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисобрақамида тегишли белги қайд этилади.
Ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини назорат тартибида ёзиб олиш бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича ёки олдинги давр учун амалдаги электр энергияси истеъмолининг ҳажми тўғрисидаги маълумотларга асосан тўлов ёзиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳақида маиший истеъмолчининг ҳисобрақамида тегишли белги қўйилади. Бунда ҳисобга олиш асбобларидан назорат кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.
109. Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили
гувоҳномасини кўрсатган тақдирда, хонадондаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини соат 800 дан 2000 гача ҳеч қандай қаршиликларсиз кўриш ҳуқуқига эгадир.

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish