Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар



Download 475 Kb.
bet1/21
Sana25.02.2022
Hajmi475 Kb.
#256482
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Elektrotehnika foydalanish qoidalari





Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 12 январдаги
22-сон қарорига
1-илова
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари


1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, “Электр энергетика тўғрисида”, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”, “Табиий монополиялар тўғрисида”, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


2. Ушбу Қоидалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, электр энергия истеъмолчилари, истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловни йиғиш функциясини бажарувчи хусусий операторлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
энергия таъминоти бўйича авария брони – истеъмолчилар фаолияти қисман ёки тўлиқ тўхтатилган ҳолда ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш, авария ва қўриқлаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув ҳайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган электр қувватининг энг кам миқдордаги даражаси ёки электр энергияси ҳажми;
авария режими – электр энергетика объектларининг ишлаш технологик параметрларининг ягона электр энергетика тизими ишончли ишлашининг издан чиқишига ва истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш чекланишига олиб келиши мумкин бўлган йўл қўйиб бўлмайдиган тарзда четга чиқиши;
блок-станциялар – истеъмолчиларнинг ягона электр энергетика тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станциялари;

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish