Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар


Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори



Download 475 Kb.
bet8/21
Sana25.02.2022
Hajmi475 Kb.
#256482
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Elektrotehnika foydalanish qoidalari

Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори 0,4 кВ ли ТПнинг тақсимлаш қурилмасида ўрнатилади;
электр тармоқлари маиший истеъмолчининг уйга эгалик қилиш ҳудудидан ташқарида жойлаштирилади.
41. Маиший истеъмолчи 1000 Ватт дан юқори кучланишдаги электр тармоқларига эга бўлган ҳолда, маиший истеъмолчига тегишли бўлган 1000 Ватт дан юқори кучланишдаги электр тармоқларидаги (линиялар, ТП) электр энергиянинг технологик йўқотишлари ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади ва унинг истеъмолига қўшилади ва бу ҳақда электр таъминоти шартномасида тегишли ёзув қайд этилади.
42. Маиший истеъмолчиларга 1000 Ватт гача кучланишдаги битта фидердан заҳира манба сифатида қўшимча фазали ўтказилган жойга эга бўлиш тақиқланади.
43. Истеъмолчи электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатация харажатлари учун субистеъмолчилар, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тузилган алоҳида шартнома бўйича электр энергиясининг умумий ҳажмидан олинадиган улушга мутаносиб равишда ҳақ тўлайди.
Эксплуатация харажатларини субистеъмолчига бериладиган электр энергияси тарифига қўшишга рухсат этилмайди.


7-боб. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини
ўрнатиш ва уларни эксплуатация қилиш

44. Электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳисоб-китоб қилиш учун истеъмолчилар мажбурий тартибда ЭҲНАТга мос келадиган электрон ҳисобга олиш асбоблари билан, 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган истеъмолчилар эса – ЭҲНАТга мос келадиган кўп функцияли (кўп тарифли) электрон ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланган бўлишлари керак.


45. ЭҲНАТ кўрсаткичлар бузилишидан ва инсон омилининг таъсирини мумкин қадар камайтирган ҳолда ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан комплекс ҳимоя билан таъминланган бўлиши лозим.
46. ЭҲНАТга мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари бўлмаганда, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини электр тармоқларига ҳамда истеъмолчилар
ва субистеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тақиқланади.
47. Турли хил тариф гуруҳларига мансуб истеъмолчи битта эектр таъминоти манбаидан электр билан таъминланганда, ҳисобга олиш асбоблари ҳар бир тариф гуруҳи учун алоҳида ўрнатилади.
48. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари (шу жумладан актив
ва реактив энергияни ўлчаш воситалари, шунингдек ЭҲНАТ) мазкур Қоидаларга мувофиқ ўрнатилади ва Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва истеъмолчилар томонидан ишга туширилган ЭҲНАТ белгиланган тартибда метрологик аттестациядан ўтказилиши керак.
49. Электр энергиясини техник ҳисобга олиш (электр энергияси сарфининг белгиланган меъёрлари бажарилишини назорат қилиш) учун ҳисобга олиш асбоблари алоҳида цехларда, кўп энергия сарфлайдиган агрегатларда, технологик линияларида, биноларда, алоҳида объектларда ва бошқаларда ўрнатилади.
50. Кўп хонадонли уй-жойларда электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳар бир хонадон учун махсус ажратилган жойларда ўрнатилади.
Ҳар бир хонадонга ўрнатишдан ташқари, уй-жойларда уйнинг умумий эҳтиёжлари (зинапояларни ёритиш, лифтлар, насосларнинг ишлаши ва ҳоказолар) учун сарфланадиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун ҳам умумий ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилади.
51. Истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, шунингдек электр энергиясини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат қиёсловидан ўтказилади, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан Боро билан ҳамкорликда бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.
52. Маиший истеъмолчилардаги ЭҲНАТга уланадиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон асбобларини, шу жумладан мавжуд (шунингдек индукцион) асбобларни алмаштириш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш
ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда ЭҲНАТга уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Электр тармоқларига янгидан уланадиган уйлар ва хонадонларда маиший истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиладиган жой ва уларни ўрнатиш учун зарур материаллар олдиндан аниқланади. Бунда ҳисобга олиш приборини монтаж қилиш учун материаллар истеъмолчи томонидан сотиб олинади.
Ҳисобга олиш прибори уй-жой ёки хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда, унинг иштирокида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили томонидан ўрнатилади.
53. Ҳисобга олиш истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда (ток
ва кучланишни ўлчаш трансформаторларининг ишдан чиқиши, шунингдек, иккиламчи коммутация, ҳисобга олиш асбобларининг шикастланиши ва уларнинг йўқолиши) ҳисобга олиш назорат қилиш асбобларини ва уларга тегишли асбоб-ускуналарни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловиидан ўтказиш ва ўрнатиш истеъмолчи томонидан улар қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.
54. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, алоқа линияларининг, шу жумладан уларга ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик биносида кўрсатиб ўтилган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган ташкилотга юкланади.

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish